Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Газ сарфининг мавсумий ўзгаришларини ростлаш


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/20
Sana12.03.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1262187
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2 ГАЗ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ

Газ сарфининг мавсумий ўзгаришларини ростлаш. Газнинг сарфи 
соат, кун ва йил давомида ўзгариб туради. Магистрал газ қувурларида ўтаётган 
газнинг миқдори ўзгармас. Шунинг учун истеъмол камайган вақтда ортиқча 
газни бирор жойда сақлаб, истеъмол кўпайган вақтда йиғилган газни газ 
қувуридан келаётган газга қушиб, истеъмолчилар максимал эхтиёжини қоплашга 
юборилади. Газ ишлатиш нотекисликлари соатлик, суткалик ва мавсумий 
бўлади. Суткалик нотекисликда кечаси сарф камаяди, кундузи ошади. Буни 
қоплаш учун магистрал газ қувурларининг шаҳарга яқинлашган жойдаги 
геометрик ҳажмидан фойдаланади, яъни кечаси шаҳарда сарф камайганда 
магистрал қувурдан келаётган газ унда йиғилиб, қувурдаги босим ошиб боради, 


62 
яъни газ йиғилади. Кундузи эса, сарф ошганда йиғилган газ истеъмолчиларга 
берилиб, магистрал газ қувурларидаги ортиқча босим пасаяди. 
Мавсумий нотекисликни қоплаш учун эса ер ости газ омборларидан 
фойдаланилади. Газ омборлари сифатида йирик шаҳарлар яқинидаги газ-нефть 
конларидан фойдаланиш мумкин. Агарда бундай эски конлар бўлмаса, геологик 
қидирув ишлари билан шаҳар яқинида ғовак, сувли ер ости структуралари 
аниқланиб, улар ер ости газ омбори (подземное хранилище газа ПХГ) сифатида 
ишлатилиши мумкин. Бунда говак қатламларининг тепа қисми мустахкам, зич 
қатламдан иборат бўлиши керак. Бу омборларига ёз пайтида ортиқча газ 
камалиб, куз ва қиш пайтида газ истеъмоли ошганда йиғилган газ магистрал газ 
қувуридан келаётган газ билан бирга истеъмолчиларга берилади. Бундан 
ташқари, ўтган асрнинг эллигинчи-олтмишинчи йилларда газ сақлаш учун 
газгольдер станциялари қурилган. Уларда цилиндирсимон ёки шарсимон 0,8 

1,1 МПа босимга мўлжалланган пўлат цистерналардан фойдаланилган. 
Газгольдер станциялари ҳам факат суткалик ва соатлик нотекисликни қоплашга 
ишлатилган. Ҳозирги пайтда бундай станциялар ишлатилмайди, чунки улар 
хавфли, кўп металл сарфланади. Ҳозирги даврда йирик шаҳарлар олдида асосан 
ер ости газ омборлари қурилган. 
Ер ости газ омборлари нисбатан хавфсиз ва кўп миқдорда газ саклашга 
хизмат қилади. Уларни қуриш ва жиҳозлаш учун кўп маблаг сарф қилинади. Ер 
ости газ омбори қурилиш учун ер ости структурасининг ғоваклиги 15 % дан кам 
бўлмаслиги керак, ҳамда ғовак қатлам устидаги зич қатламнинг қалинлиги 15 м 
дан кам бўлмаслиги лозим. 
Газ истеъмоли мавсумий нотекислигини қоплаш учун газда мавсумий 
ишлайдиган саноат корхоналари ва иссиқлик электр станцияларидан 
фойдаланилади. Бундай корхоналар ёз фаслида газда ишлайди, лекин иситиш 
даври бошланиши билан резерв ёқилғи (кумир ёки мазут) ёқишга ўтқазиладилар. 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling