Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил йўллар институти
Download 1.81 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 3141 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар ва иборалар
- Чегаравий ҳолатлар гурухлари.
Назорат саволлари:
1.Кўприкларни лойиҳалашда қандай юклар ва таъсирлар хисобга олинади? 2.Ҳисоблаш вақтида юкларнинг қандай бирлашувларидан фойдаланилади? 3. Қандай ҳолларда ҳисоблаш вақтида АК юки инобатга олинади? 4. Кўприклар қандай махсус юкларга текширилади? Маъруза №6: Ҳисоблаш усуллари хақида умумий маълумотлар. Режа. 1.Чегаравий ҳолатлар гуруҳлари. 2. Конструкциялар ҳисоби. 3. Материалларнинг норматив қаршиликлари. 4. Материалларнинг ҳисобий қаршиликлари. Таянч сўзлар ва иборалар: чегаравий ҳолатлар, кўтариш қобилияти, эксплуатацияга яроқлик, мустаҳкамлик, деформация, норматив юклар, ҳисобий юклар, материалларнинг норматив ва ҳисобий қаршиликлари. Чегаравий ҳолатлар гурухлари. Муҳандис-кўприкчи томонидан ҳисоблаш ишларини бажариш ушбу масалаларни ечиш даврида лозим бўлади: а) белгиланган юкни ўтказиш қобилиятига эга бўлган конструкция лойиҳаланаѐтганда элементлар ўлчамларини аниқлаш - конструкцияни лойиҳалаш масаласи; б) берилган юкни мавжуд конструкциядан ўтказиш мумкинлигини аниқлаш - конструкция элементлари мустаҳкамлигини текшириш масалаласи; в) мавжуд кострукцияга берилган схема бўйича максимал юкланиши мумкин бўлган юк қийматини аниқлаш-конструкциянинг кўтариш қобилиятини аниқлаш масаласи. Конструкция эксплуатация шароитида қўйиладиган талабларга жавоб бера олмай қолган ҳолатга чегаравий ҳолат деб аталади. Чегаравий ҳолатлар икки гурухга ажратилади: биринчиси - кўтариш қобилияти ѐки фойдаланишга яроқсизлиги бўйича; иккинчиси - нормал фойдаланишга яроқсизлиги бўйича. Биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатига ушбулар киритилган: иншоот шакли устиворлигининг умумий йўқолиши, унинг ҳолати устиворлигининг йўқолиши; эластик, бикр, материал чарчаш ѐки бошқа характердаги бузилишлар; куч факторлари ва ташқи муҳитнинг биргаликдаги таъсиридан бузилиши; эксплуатация қилишга йўл қўймайдиган даражадаги резонанс тебранишлар. 20 Иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолатига конструкциядан нормал фойдаланишни қийинлаштирадиган даражадаги кўчишлар (эгилиш, чўкиш, бурчак бурилишлар), тебранишлар, ѐриқлар киритилган. Лойиҳалашга топшириқда кўзда тутилган шароитларга кўра навбатдан ташқари таъмирлашсиз ва ҳеч қандай чекловсиз иншоотдан фойдаланиш, нормал фойдаланиш деб ҳисобланади. Конструкция ҳисоби юқорида қайд этилган чегара ҳолатлардан ҳеч бири содир бўлмаслигини таъминлаш лозим. Конструкциянинг ихтиѐрий элементи учун биринчи чегаравий ҳолат содир бўлмаслиги шарти ушбудан иборат: Nmax Фmin яъни, элементдаги пайдо бўлиши мумкин бўлган максимал кучланиш (Nmax), элемент кўтариш қобилиятининг минимал қийматидан катта бўлмаслиги лозим. Тенгсизликнинг чап қисми конструкцияга таъсир этувчи юк, ҳисобий схема ва конструкция ўлчамларига боғлик, ўнг қисми эса материал мустаҳкамлиги, конструкция элементи кўндаланг кесими шакли ва геометрик ўлчамларига боғлиқ. Конструкцияга таъсир этувчи юклар, конструкция материалининг мустаҳкамлиги характеристикалари, конструкция элементининг геометрик ўлчамлари қатъиян белгиланган эмас ва уларга статик ўзгарувчанлик хос. Норматив доимий юклар конструкциянинг лойиҳа ўлчамлари ва материал ҳажм оғирлигининг ўртача қийматлари бўйича қабул қилинади. Хақиқатдаги доимий ва вақтинча юклар, қабул қилинган норматив юклардан ўзгача бўлиши мумкин. Ҳисобий юклар Р, норматив юклар Pn ни юк бўйича эҳтиѐтлик коэффициенти f га кўпайтириш билан аниқланади. Р=Рn f Кўприкларни ҳисоблашда юк бўйича эҳтиѐтлик коэффициенти f ҚМҚ бўйича белгиланади. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling