Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил йўллар институти


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/26
Sana12.03.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1262820
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
Kitob 3141 uzsmart.uz

Назорат саволлари: 
1.Сунъий иншоотларга қандай талаблар қўйилади? 
2.Ўзбекистонда 
кўприк 
қурилиши 
ривожланишининг 
асосий 
йуналишлари қандай? 
 
Маъруза №4: Кўприкларнинг асосий ўлчамларини белгилаш. 
Режа: 
1. Кўприклар кенглигини белгилаш. 
2. Кўприк оралиқлари ўлчамларини асослаш. 
3. Кема қатнови талаблари ва кўприк ости кема қатнови габаритлари. 
Таянч сўзлар ва иборалар: 
кўприк кенглиги, кўприк габарити, ҳаракат қисми, кўприк ости кема 
қатнови габаритлари, дарѐ класси, модуллаш. 


14 
Кўприкларнинг ва кўприксимон иншоотларнинг кенгликларини аниклаш 
йўлдаги автомобиллар ва пиѐдалар қатнови миқдорига қараб лойиҳани 
техникавий-иқтисодий асослаш босқичида аниқланади. Кўприкнинг умумий 
кенглиги, 10 расмда кўрсатилгандек, турлича хизматларни бажаришга 
мўлжалланган махсус элементлар кенглигидан иборатдир. Хусусан, қўл тутгич 
панжаларининг кенглиги, пиѐдалар йўлаклари кенглиги, тўсиқлар кенглиги, 
хавфсизлик йўлаклари кенглиги ва харакат қисми йўлакчалари кенглигидан
иборат. Агарда йўлда қарама-қарши йўналишга кетадиган ҳаракатларни 
ажратиб туриш мўлжалланган бўлса ўтиш қисмини энига ажратиш
йўлакчасининг кенглиги ҳам юқоридаги кўрсатилган кенгликларга қўшилиши 
керак (Расм 10,б). Шунда кўприкнинг тўла ѐки умумий кенглиги келиб чиқади. 
Кўприкнинг тўла кенглиги асосан унинг габарити тушунчасига боглиқ. 
Кўприкнинг габарити деганда пиѐдаларни автомобиллардан ҳимоя қилиб 
турадиган тўсиқлар орасидаги масофа тушунилади.
Бундай габаритлар йўл ўтказгичларнинг тагидан ўтадиган йўллар ва 
кўчалардаям қабул қилинади. 
Бундан ташқари кўприк устида қабул қилинадиган бўшлиғи тушунчасиям 
мавжуд. Бу деган сўз кўприкнинг устидан ҳар хил автомобиллар ўтганда ѐки 
йўлнинг, кўприкнинг устидан йўл ўтказгичлар ўтказилганда уларнинг орасидан 
ҳаракатни хавфсиз ўтказадиган бўш жой қолдирилиши керак. 
Бу бўшлиқнинг ичига биронтаям тўсиқ қилувчи нарса бўлмаслиги керак. 
Ана шу қабул қилинадиган бўшлиқнинг баландлиги I- III категорияли йўлларда 
ва шаҳар кўчаларида 5м.дан, IV-V категорияли йўлларида эса 4,5м.дан кам 
бўлмаслиги керак. Саноат корхоналарининг III-П ва IV-П категорияли 
йўлларида Н нинг ўлчами шу йўллардан ҳаракатланувчи автомобилларнинг 
баландлигидан 1м баланд ва 5м.дан кам бўлмаслиги керак. 
Шаҳар кўприкларида ва йўлўтказгичларида трамвай йўлининг эни 7,5м 
бўлиши керак. Йўлнинг ўтиш қисмига трамвай йўли ботирилиб, темир излар 
тепа қисми кўча юзаси сатҳида бўлса (Расм 10,г) трамвай йўлини ҳимояловчи 
йўлаклар билан автомобиллар ўтиш қисмидан ажратилмайди ва кўприк усти 
бўшлиғи баландлиги юқорида кўрсатилгандек белгиланади. 
 

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling