Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти “жисмоний тарбия ва психология” кафедраси


Download 1.25 Mb.
bet8/11
Sana29.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1307952
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Бошкарув мулокотининг илмий амалий жихатлари

Такесик воситалар


Мулоқотнинг такесик воситаларига қўл қисиш, шапиллатиб уриш, ўпич шаклида динамик баданга тегинишлар киради. Мулоқот чоғида кишининг динамик тегинишлардан фойдаланиши кўп омиллар билан белгиланади. Бу омиллар орасида мулоқотда қатнашаётган ҳамкорлар мавқеи, ёши, жинси, уларнинг бир-бирлари билан қай даражада таниш эканликлари муҳим аҳамият касб этади.
Масалан: қўл қисиш уч турга бўлинади: устунлик қилувчи (қўл тепада, кафтлар пастга қараб ёзилган бўлади), итоаткор (қўллар пастда, кафт тепага қараб ёзилган бўлади) ва тенг ҳуқуқли (қўл кафтлари вертикал бўлади).
Устунлик қилувчи қўл қисишда кафт пастга қаратилган бўлади. Бу ишорада раҳбарлик аломати сезилади. Итоаткор қўл қисишда киши кафтларини тепага ёзиб, қўлини узатади. Бу ҳолда ташаббус бошқа одамга ўтади.
Дўстлар ҳамиша қўл кафтларини тик тутганларича баравар (тенг ҳуқуқли) қўл қисишадилар. Елкага уриш каби такесик аломат, ҳаракатни мулоқот қилаётганларнинг ижтимоий мавқеи тенг бўлган шароитдагина қилиш мумкин бўлади.
Америкалик шифокор С.Шенберг баданларнинг бир-бирига тегиниши ижобий таъсир этишини исботлаб берди. Болаликда бошлари, баданлари силаниб, эркалатилган одамлар кейинчалик умрлари давомида ўзларини яхши ҳис қиладилар. Улар, қоидага кўра, ўзларини эркин тутадилар, ўзларига ишонадилар.
Бундай одамлар янада киришимли, тез танишиб, дарров алоқа боғлашга уста бўладилар. Шундай табиатдаги одамларга ҳаётда яшаш осон ва енгил кўчади. Бундайлар аксарият камроқ руҳий зарбага учрайдилар.

Мулоқотнинг проксемик воситалари


Проксемика (инглизча: яқинлик) танишув манзилида кишилар кайфиятини тадқиқ қилади. ХХ асрнинг 60-йилларида америкалик антрополог Эдвард Холл фанга ушбу тушунчани олиб кирди. Мулоқот чоғи шерикларнинг ориентацияси, мўлжали ва улар орасидаги дистанция, оралиқ масофа проксемик тавсифномаларга киради.
Инсоннинг ҳаво қобиғи аҳоли яшаш жойларидаги одамларнинг яшаш зичлигига алоқадордир. Зотан, шахсий маконий минтақа ўлчовлари ижтимоий ва миллий жиҳатларга боғлиқ бўлади.
Д.Левис келтирган маълумотларга кўра суҳбат чоғи японлар, юнонлар, данияликлар, испанлар орада яқин масофа бўлишини маъқул кўрадилар. Чунки улар табиатан зич яшашга кўникканлар.
Инглизлар, немислар, шведлар, австрияликлар, швейцарияликлар суҳбатдошлар ўртасида ўртача масофа бўлишини ёқлайдилар.
Америкаликлар, австралияликлар, янги зеландияликлар кенг, очиқ равишда суҳбат қуришни маъқул топадилар. Улар орада масофа – дистанция бўлишини хуш кўрадилар.
Яшаш жойидан қатъий назар, ижтимоий жиҳатдан ўртача таъминланган кишининг шахсий маконий минтақаларининг ҳажми, умуман олганда, бир хил бўлади. Уларни тўртта аниқ маконий минтақаларга бўлиш мумкин: интим (0 дан 45 см гача), ўта интим (0-15 см) – яқин кишилар билан мулоқот; шахсий ёки махсус (46-120 см) – таниш кишилар билан мулоқот; ижтимоий (120-400 см) – нотаниш ва унча таниш бўлмаган кишилар билан мулоқот (400 см. дан ортиқ) – маърузачининг тингловчилар билан мулоқоти ва бошқалар.
Турли халқларнинг маконий минтақалари ҳам турлича бўлади. Шундай, шимолий америкаликларда Лотин Америкаси халқлари ёки японларга кўра интим минтақалар кўпроқ. Интровертлар яқин дистанцияни ёмон қабул қиладилар.
Аҳоли тиқилинч шароитда европаликлар учун қатор ёзилмаган ахлоқ қоидалари мавжуд. Масалан, автобус ёки лифтда ҳеч ким билан, ҳатто танишлар билан ҳам гаплашишга рухсат этилмайди; бировга тикилиб қараш мумкин эмас; юз мутлақо ҳаяжонсиз бўлиши зарур, ҳеч қандай эмоция акс этишига йўл қўйилмайди; транспортда қанчалик одамлар зич бўлса, улар шунчалик ўзларини тутиб турмоқлари даркор; лифтда фақат қаватлар кўрсаткичигагина қараш мумкин, холос.
Мулоқотнинг новербал воситаларини билиш, ишбилармон кишиларга, кишиларнинг хулқ-атворини тўғри баҳолаш ҳамда улар билан ўзаро муносабатларни яхшилашга имкон беради.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling