Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлигининг
Download 1.58 Mb.
|
Гидротехникага кириш мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар
- Давлат таълим стандартлари тушунчаси. Давлат таълим стандартларининг максади ва вазифалари.
Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлигининг функция ва вазифалари
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 28 июндаги «Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазир- лиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тугрисида»ги 290-сонли кароридан келиб чикиб кишлок ва сув хужалиги вазирлигининг функция ва вазифалари куйидагилардан иборат: Куйидагилар Вазирликнинг вазифалари хисобланади: сувдан фойдаланишни бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан максадли ва окилона фойдаланишни ташкил этиш; илгор технологияларни жорий килиш асосида сув хужалигида ягона техника сиёсатини утказиш; истемолчиларни узликсиз ва уз вактида таъминлашни ташкил этиш; ирригация тизимлари ва сув хужалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш; хавза худудида сув ресурсларини окилона бошкариш хамда унинг тезкорлигини ошириш; сув истемолчилари буйича сув ресурсларидан фойдаланишни аник хисоби ва хисоботини таъминлаш; кишлок хужалигини замонавийлаштириш ва баркарор риво- жлантиришга каратилган ягона агротехника сиёсатини амалга оши- риш; замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва кишлок хужалиги ишлаб чикариши тармокларига жорий этиш; кишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчиларига бозор прин- циплари ва механизмлари асосида хизмат курсатаётган тармоклар, бугинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиклаштириш; аграр секторда иктисодий ислохотларни чукурлаштириш, ижара муносабатларини, оила пудратини, фермер хужаликларини кенг ривожлантириш ишларини мувофиклаштириш; кишлок хужалигини юритишни ва кишлок хужалиги экинларини навлар буйича жойлаштиришни такомиллаштиришга доир тавсия- лар ишлаб чикиш; селекция, уругчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, усим- ликлар карантини сохасида давлат сиёсатини олиб бориш хамда чо- рвачилик, паррандачилик ва баликчилик махсулотлари хавфсизли- гини таъминлаш; ирригация тизимларини хавзалар буйича бошкариш прин- циплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошкарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бо- зор принципларини жорий этиш; давлат сув хужалиги тизимидан фойдаланилишини ва унинг за- монавийлаштирилишини таъминлаш; илгаридан сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва янги ерларни узлаштириш чора - тадбирларини амалга ошириш; кишлок сув ва урмон хужалигида инвестиция сиёсатини ишлаб чикишда катнашиш; ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тугрисидаги конун хуж- жатларга катъий риоя этилишини таъминлаш; урмон хужалигидан фойдаланиш, уни куриклаш, химоя килиш ва ривожлантириш сохасида давлат сиёсатини амалга ошириш; узига карашли ташкилотлар ва корхоналарни илмий-техник ва ахборот билан таъминлаш; кишлок сув ва урмон хужалиги рахбарлари ва мутахассисларини укитиш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. Юкланган вазифаларга мувофик Вазирлик куйидаги функциялар- ни амалга оширади: кишлок сув ва урмон хужалиги сохасида давлат сиёсатининг асосий йуналишлари, уларни руёбга чикариш стратегияси ва меха- низмлари буйича таклифларни Вазирлар Махкамасига киритади; кишлок сув ва урмон хужалигини ривожлантиришнинг тармок ва минтакавий дастурларини ишлаб чикади; кишлок хужалиги махсулотлари бозори конъюнктураси маркетинг тадкикотларини амалга оширади, кишлок товар ишлаб чикарувчиларини зарур ахборот билан таъминлайди; кишлок сув ва урмон хужалигига ташки ва ички инвестициялар- ни жалб этишда иштирок этади, бюджет маблагларидан окилона ва максадли фойдаланилишини таъминлайди; кишлок сув ва урмон хужалиги корхоналарининг ишлаб чикариш ва молиявий - иктисодий фаолиятини амалга ошириш буйича методик тавсияларни ишлаб чикади; навларни синаш, кишлок хужалиги экинларининг янги истикбол- ли навларини яратиш ва купайтиришга ихтисослаштирилган узига карашли элита ва уругчилик хужаликлари ишини мувофиклаштира- ди; тармокда ишлаб чикариш муносабатларини такомиллаштириш ва мехнатни ташкил этиш буйича таклифларни Вазирлар Махкамаси- га киритади; давлат карантин коидалари бажарилишини, эпидемиология га карши тадбирлар утказилиши ва чорва моллари, паррандалар ва баликларни касалликлардан химоя килиш коидаларига риоя кили- нишини белгиланган тартибда назорат килади; селекция-наслчилик ишларининг асосий йуналишларини белги- лайди ва амалга оширилишини мувофиклаштиради; сув ресурслари балансини ишлаб чикади, сув манбалари, хавза ирригация тизимлари, иктисодиёт тармоклари, худудлар буйича сув олиш лимитларини белгилайди; сувдан лимит буйича фойдаланиш тартиби амалга оширилишини таъминлайди; сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва бошка бирлашмалари- ни ташкил этиш ва ривожлантиришда методик ва амалий ёрдам курсатади; хавза принципи асосида ер усти сув ресурслари бошкарилиши- ни амалга оширади; сув ресурсларидан фойдаланишда узаро муносабатларнинг бо- зор принципларини ва иктисодий механизмларини ишлаб чикади ва жорий этади; ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва ерларни узлашти- риш дастурларини ишлаб чикади; магистрал, хужаликлараро каналлар ва коллекторлар, сув омборлари, насос станциялари, гидротехника иншоотлари ва бошка сув хужалиги объектларидан фойдаланилишини ташкил этади; гидромелиорация тизимларидан техник фойдаланиш, уларни реконструкция килиш ва таъмирлаш ишларини мувофиклаштиради; сув ресурслари хисобини олиб боради ва улардан фойдаланилишини назорат килади, «Сувдан фойдаланиш» булими буйича давлат сув кадастрини юритишда катнашади; сугориладиган ерларнинг мелиоратив холати, сугориш ва коллектор - дренаж сувлари сифати устидан мониторингни амалга оширади; сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истикболли схе- маларини ишлаб чикади; трансчегара сув ресурслари ва объектларини бошкариш ва улардан фойдаланиш буйича Вазирлар Махкамасига таклифлар ки- ритади; кишлокнинг ишлаб чикариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чикишда катнашади; урмонларни бошкариш, улардан фойдаланиш, уларни кайта тиклаш, мухофаза килиш ва куриклашни, давлат урмон кадастрини юритишни амалга оширади хамда курикхона ишларини ташкил этишда катнашади; урмон тугрисидаги конун хужжатларига риоя этилиши, урмон ва овчилик хужалигини юритишга доир норматив - техник хужжатлар бажарилиши устидан идоравий назоратни амалга оширади; кишлок сув ва урмон хужалиги сохасидаги илмий - тадкикот, лойихалаш-кидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йунали- шларини белгилайди, уларни ташкил этади ва мувофиклаштиради, уларнинг натижалари амалиётга жорий этилишига кумаклашади; кишлок сув ва урмон хужалиги сохасида халкаро хамкорлик килишнинг устувор йуналишлари буйича Вазирлар Махкамасига таклифлар киритади; республика укув юртларида ва илмий муассасаларида, шунингдек хорижда ширкат ва фермер хужаликлари рахбарлари ва мута- хассислари малакаси оширилишини ва тажриба алмашувини ташкил этади. Республикамиз кишлок хужалиги асосан сугориладиган дехкончи- ликка асосланган. Мамлактимизда сув ресурслари чекланган. Мавжуд сув ресурсларидан окилона фойдаланиш, уларни бутун чора ва усуллар билан тежаш мухим вазифалардан биридир. Чунки, бусиз халк хужалиги, шу жумладан кишлок хужалиги тараккиётини белги- лаб булмайди. Сугориладиган дехкончиликда сув сарфини камайти- риш уни тежашнинг асосий манбасидир. Бундай максад ва вазифа- ларга эришишда сув хужалиги тизимида бозор иктисодиёти та- мойилларини жорий килиш мухим ахамият касб этади. Улар жумла- сига куйидагилар киради: хужалик ва корхоналарнинг сугорма сувдан пуллик фойдаланиш механизмини такомиллаштириш; сугориш тизимларида сувдан фойдаланиш коэффициентини ошириш; сугорма сувдан фойдаланишда сув тежовчи илгор техника ва услубларини кенг жорий этиш; сугорма сувларни такрор ишлаб чикариш усулларини ша- кллантириш; сув хужалиги тизимида мулкчилик муносабатларини такомил- лаштириш. Назорат учун саволлар: Мамлакатимизда сувни бошкариш, таксимлаш, ишлатиш, хисоб-китоби ва уларнинг назоратини олиб бориш кайси хужжатлар билан тартибга солинади? Ирригация тизимлари хавза бошкармаларининг асосий ва- зифалари нималардан иборат? Узбекистон Республикасида сув лимитлари кандай тартибда урнатилади? Хар бир сувдан фойдаланувчига чекланган (лимит) сув микдорини урнатиш шартларини айтиб беринг? "Дехкон хужалиги тугрисида" Узбекистон Республикасини Конуни качон кабул килинган? Узбекистон Республикасининг Ер кодекси качон кабул килинган ва нималардан иборат? "Фермер хужалиги тугрисида" Узбекистон Республикасининг Конуни качон кабул килинган ва нималардан иборат? Узбекистон Республикасида сув бошкаруви кандай амалга оширилади? Сувдан фойдаланиш лимитларини урнатиш тартиби кандай? 10. Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги нинг функция ва вазифаларини айтиб беринг? Давлат таълим стандартлари тушунчаси. Давлат таълим стандартларининг максади ва вазифалари. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури «Таълим тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг коидаларига мувофик холда тайёр- ланган булиб, тажрибанинг тахлили ва таълим тизимидаги жахон микёсидаги ютуклар асосида тайёрланган хамда юксак умумий ва касб - хунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаоликка, ижти- моий-сиёсий хаётда мустакил равишда мулжални тугри ола билиш махоратига эга булган, истикбол вазифаларини илгари суриш ва хал этишга кодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йуналти- рилгандир. Дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини руёбга чикаришни, хар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб - хунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кей- инчалик пухта узлаштириш учун ижтимоий - сиёсий, хукукий, психологик - педагогик ва бошка тарздаги шароитларни яратишни, жами- ят, давлат ва оила олдида уз жавобгарлигини хис этадиган фукаро- ларни тарбиялашни назарда тутади. Мазкур дастурнинг максади - таълим сохасини тубдан ислох килиш, уни утмишдан колган мафкуравий карашлар ва саркитлардан тула халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлокий талабларга жавоб берувчи юкори мала- кали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир. Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти (ДТС)-таълимнинг бакалавриат муайян йуналиши ёки магистратура мутахассислигига куйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, бакалавр ёки магистр тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш сифатини бахолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражаси. Олий таълим бакалавриат йуналиши ёки магистратура мутахас- сислиги таълим стандартлар ва норматив хужжатлари «ОТ ДТС. Асосий коидалар» ва Уз ДСТ 1.0: 1998, Уз РСТ 1.8- 94, Уз ДСТ 1.9: 1995. стандартларга мувофик холда ишлаб чикилади. ДТС Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланади. Олий таълим йуналишлари ва мутахассисликлари классификато- ри-олий маълумотли кадрлар тайёрлаш учун бакалавриат таълим йуналишлари ва магистратура мутахассисликларининг тизимлашти- рилган руйхати. Муайян бакалавриат йуналиши ёки магистратура мутахассислиги ДТСи куйидагиларни уз ичига олиши лозим: титул; мундарижа; бакалавриат йуналиши ёки магистратура мутахассислигининг умумий таснифи; бакалавр ёки магистр тайёргарлик даражасига куйиладиган та- лаблар; таълим дастури мазмуни ва компонентлари; кадрлар тайёрлаш сифатини бахолаш. Бакалавр тайёргарлик даражасига куйиладиган талаблар: дунёкараш билан боглик тизимли билимларга эга булиши, гуманитар ва ижтимоий - иктисодий фанлар асосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муа- ммолар ва жараёнларни мустакил тахлил кила олиши; Ватан тарихини билиши, маънавий миллий ва умуминсоний кадриятлар масалалари юзасидан уз фикрини баён кила олиши ва илмий асослай билиши, миллий истиклол гоясига асосланган фаол хаётий нуктаи назарга эга булиши; табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ходисалар хакида ях- лит тассавурга эга булиши, табиат ва жамият ривожланиши хакидаги билимларни эгаллаши хамда улардан замонавий илмий асосларда хаётда ва уз касб фаолиятида фойдалана билиши; инсоннинг бошка инсонга, жамиятга, атроф мухитга муносаба- тини белгиловчи хукукий ва маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни хисобга ола билиши; ахборот йигиш, саклаш, кайта саклаш ишлаш ва ундан фойдаланиш усулларини эгаллаган булиши, уз касб фаолиятида мустакил асосланган карорларни кабул кила олиши; тегишли бакалавриат йуналиши буйича ракобатбардош умум- касбий тайёргарликка эга булиши; янги билимларни мустакил эгаллай билиши, уз устида ишлаши ва мехнат фаолиятини илмий асосда ташкил кила олиши. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling