9-мавзу: ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБЛАШНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛИГАН ТИЗИМЛАРИ (ЭНҲАТ) ТУШУНЧАСИ ВА ПОҒОНАЛАРИ
Ҳозирги кунда кенг тарқалган ЭНҲАТ тушунчаси, турлича талқин қилинади. Масалан, “Энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими”, “Энергия ресурсларини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими”, “Энергиядан фойдаланишни назорат қилиш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими” ма‟ноларида ифодаланди. Келтириб о‟тилган тушунчаларнинг барча ўхшашликларида уларга мутлақо турли “фалсафий” маъно қўйилган. Чунки ҳисобга олиш – бу кўпроқ фақат “қайдномаларни босмадан чиқариш” маъносида тушунилади. Шу билан бир вақтда “бошқариш” вазифасига ҳамда параметрларни ўлчаш, тизимларнинг техник яроқлилиликларини баҳолаш, уларнинг иш режимларини таҳлил қилиш ва асосийси энергия таъминоти ва энергиядан фойдаланишни оптималлаштириш бўйича ечимларни қабул қилиш ва амал қилиш вазифалари киради.
Бу ерда ва кейинчалик ЭНҲАТ тушунчаси “электр энергия истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари” сифатида тушуниш керак. Шундай қилиб, ЭНҲАТ – бу электр энергия истеъмолини автоматик назорат қилиш ва энергиядан фойдаланиш жараёнини автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш учун мўлжалланган техник ва дастурий воситалар мажмуи ҳисобланади.
Электр энергия истеъмолини ҳисобга олишнинг қо‟лланилиши электр энергия ва қувват сарфлари ҳақида ошкора ва тезкор ахборотларни олиш имконини беради. Бу энергияни тежаш технологияларини жорий этиш учун асос ҳисобланади. Бундан ташқари, ЭНҲАТ нинг мавжуд бўлиши электр энергияга бо‟лган тўловнинг сифат жиҳатдан янги шаклларига ўтиш имконини беради.
Умумий ҳолда ЭНҲАТ тузилмасини қуйидаги тўртта поғонага ажратиш мумкин (1.1-расм):
1.1-расм. ЭНҲАТ поғоналари
биринчи поғона – ҳисобга олиш нуқталари бўйича Истеъмолчиларнинг электр энергияси параметрларини (електрЭнергияси, қуввати истеъмоли ва бошқалар) ўлчашни ўртача минимал интервалли ёки узлуксиз амалга ошириладиган телеметрик ёки рақамли бирламчи ўлчаш асбоблари (БЎА) (ҳисоблагичлар);
Do'stlaringiz bilan baham: |