Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети


Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш “йўл харитаси”ни амалга ошириш


Download 1.71 Mb.
bet13/34
Sana01.04.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1317010
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш “йўл харитаси”ни амалга ошириш
Халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки) техник кўмагида ишлаб чиқилган
2020-2030 йилларда мамлакатнинг ёқилғи-энергетика таъминоти концепциясига асосан 2020-2030 йилларда қайта тикланувчи энергия манбаларида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи жами қуввати 9855 МВт, жумладан 5000 МВт қуёш, 3000 МВт шамол ва 1855 МВт гидроэлектр станциялари ишга туширилади. Натижада, 2030 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларида электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 37,1 млрд кВт.соатга ва умумий электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги улуши 30 фоизга етказилади.
33 та олис ҳудудларда автоном равишда энергия (электр энергияси, иссиқлик энергияси ва биогаз) билан таъминлаш бўйича тажриба-синов лойиҳалари якунланади.
Бирлашган Араб Амирлигининг “Маsdar” компанияси билан бирга Навоий
вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт қуёш электр станциясини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш ишлари якунланади.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш “йўл харитаси”ни амалга ошириш (давоми).
2020-2022 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарида 3,3 млрд кВт.соат электр энергияси, 2,4 млрд куб.м табиий газ ва 21,9 минг тонна нефть маҳсулотлари тежалади.
Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг 2019-2023 йилларга мўлжаланган концепциясини сифатли амалга оширилиши таъминланади. Жумладан, 2020 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, энергия тежамкор ва энергия самарадор ускуналар билан таъминлаш ҳамда иссиқлик энергиясини тежаш бўйича 1092 та тадбир амалга оширилиб, 66,9 минг тонна шартли ёқилғи тежалади

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling