Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети


Download 1.71 Mb.
bet21/34
Sana01.04.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1317010
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР

Maruza-11
ENHAT NING TEXNIK VOSITALARI



    1. Ҳисоблагичларни ток трансформаторлари орқали улаш



Энергия тизимлари 0,4 кВ кучланишли тақсимлаш тармоқларида ва Истеъмолчиларда ўлчов ток трансформаторларидан (ЎТТ) фойдаланиб электр энергияни тижорат ҳисобга олиш сўнгги йилларда бир фазали икки чўлғамли 0,5 синфдаги ток трансформаторлари ва 2,0 синфдаги индуксион уч элементли электр ҳисоблагичларидан (актив ва/ёки реактив энергия) оммавий фойдаланиш асосида қурилди. Улардан ҳар бири ўз ток бўйича занжирлари билан учта бир фазали ТТ орқали уланади, параллел занжирлари билан (кучланиш бўйича) эса тўғридан-тўғри ўзгарувчан ток паст кучланишли уч фазали тўрт ўтказгичли тармоғи линиясига уланади (7.1-расм).

7.1-расм. Учта бир фазали ТТ орқали уч фазали уч элементли ҳисоблагични улаш схемаси


0,4 кВ дан ортиқ кучланишли тармоқларда ҳисоблагичларнинг параллел занжирлари уланадиган қўшимча ўлчов кучланиш трансформаторлари ишлатилади.
Кўрсатилган воситаларни реал шароитларда қўлланилишидаги кафолатланадиган ўлчашлар аниқлиги ўлчов комплекци – учта ТТ ли ҳисоблагичнинг ё„л қўйиладиган нисбий хатолиги чегараси орқали аниқланади. Бу хатоликнинг ташкил этувчилари ТТ ва ҳисоблагичнинг тизимли ва тасодифий асосий токли ва бурчакли хатоликлари, шунингдек, турли таъсир этувчи омиллар таъсири билан боғлиқ уларнинг қўшимча хатоликлари ҳисобланади.
Истеъмолчилар юкламаларининг камайиши ва сезиларли тебранишларида кўриб чиқилган ҳисобга олиш катта хатолик билан фарқланади, бу умуман электр энергияни асбобли камомадига ва тижорат ё„қотишларини ортишига олиб келади. Электр тармоқлар ҳудудларида (ЕТҲ) унин нимстанцияларида кўпинча юқори кучланишлар томони бўйича олинган олинган электр энергия ва паст куланишлар томони бўйича Истеъмолчиларга берилган электр энергия бўйича 20 % ва ундан ортиқ нобаланс қайд этилмоқда. Ба‟зан Истеъмолчи электр иенергиядан фойдаланаётган, унда паст қувватли электр қурилмалар ва ёритиш ишлаяпди, энергия тизимининг ҳисоблагичлари эса нолли Истеъмолни кўрсатадиган мантиққа зид ҳолатлар юз беради. Турли баҳолашлар бўйича асбобли камомад орқали аниқланадиган электр энергияни тижорат ё„қотишлари (ўлчаш воситаларининг хатоликлари, уларнинг нотўғри танланиши ва ишлатилиши) улуши бутун тижорат ё„қотишларининг 25 - 30% га этади.
Юзага келган ҳолатдан чиқиш, бир томондан, кам сезгир ва ноаниқ индуксион ҳисоблагичларни электрон ҳисоблагичларга, 0,5 синфдаги ТТ ларни бирламчи токнинг катта ўзгариш диапазонида ё„л қўйиладиган хатоликларнинг энг паст даражаларини таъминлайдиган 0,5С синфдаги ТТ ларга алмаштириш (5.1- жадвал), бошқа томондан ТТ моделларини тўғри танлаш ва уларни хатосиз ишлатишдан иборат.
7.1-жадвал Бирламчи токнинг катта ўзгариш диапазонига 0,5 ва 0,5С аниқлик синфларидаги ток
трансформаторлари токли хатоликларининг боғликликлари


Бирламчи токнинг катта ўзгариш
диапазони

Токли хатолик

0,5 аниқлик синфи

0,5 С аниқлик синфи

100 – 120% И

0,5%

0,5%

20 – 100% И

0,75%

0,5%

5 - 20И

1,5%

0,75%

1 – 5% И

ме‟ёрлаштирилмаган

1,5%



    1. Download 1.71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling