Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети
Download 1.71 Mb.
|
ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР
ТТ моделларини танлаш
Электр энергияни ўлчаш ва ҳисобга олиш воситалари бозорида одатда ўлчов воситалар Давлат реестрига киритилган ва турли ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг вакиллари таклиф этадиган ўнлаб турли ТТ моделлари тақдим этилади. Биринчи навбатда Давлатлараро стандарт “Ток трансформаторлари. Умумий техник шартлар” ГОСТ 7746-2001 га мос келиши керак бўлган бу барча қурилмалар кўп жиҳатдан ўз декларация қилинган техник характеристикалари бўйича яқин, лекин ҳақиқатда ишлатишдаги синовлар ва тажрибаларнинг кўрсатишича энергия тизимларида ва Истеъмолчиларда электр энергияни тежамкор, ишончли ва аниқ ҳисобга олиш учун узоқ муддатли истиқболда тенг баҳоли эмас. Деярли барча ишлаб чиқарувчиларнинг рекламаларида ва техник ҳужжатларида малакали фойдаланувчига қизиқарли бўлган ва энергия тизими ва фойдаланувчилар эҳтиёжлари учун уларни сотиб олишда ТТ ни танлашга сезиларли таъсир қила оладиган ТТ нинг кўплаб ма‟лумотлари ва характеристикалари мавжуд эмас. Нанокристалли қотишмалардан ўзакли ТТ лар электротехник пўлатдан ўзакли ТТ ларга нисбатан 1,5 - 2 марттага қиммат бўлишига қарамасдан улар қуйидаги қатор авзалликларга эга: ўзгармас ток билан ўзакни магнитлашга мерологик характеристикаларнинг барқарорлиги; уюрмавий токлар ва ўзакнинг қайта магнитланишига ё„қотишларни 4 - 10 марттага камайиши; аниқлик синфи бўйича оширилган (иккиланган) технологик заҳира; мерологик характеристикалар сақланиб қоладиган узоқроқ хизмат қилиш муддати (ва бу билан потенсиал катта текширишлараро интервал; ўзак материалига ва мисга кам ҳаражатлар, кам ташқи ўлчамлар, кам ўзак ва умуман ТТ оғирлиги. Нанокристалли ўзакли ТТ нинг кўрсатилган авзалликлари электр энергияни ўғирланишларига ва тижорат ё„қотишларни ортишига уларни барқарорроқ қилади, электр энергияни технологик ё„қотишларни ва эксплуататсион ҳаражатларни камайтиради. Шунинг учун қонуниятли хулоса келиб чиқади – ҳисобга олиш аниқлигини ошириш учун нанокристалли қотишмадан ўзакли ТТ ни қўллаш зарур. Лекин, бундай ток трансформаторларининг хатоликлари қуйидаги икки шартлар бажарилганида ортади: максимал бирламчи токда; иккиламчи занжирда юкламанинг ортиши билан (юклама қаршилигини ортиши). Шунинг учун амалда ТТ иккиламчи занжирларини монтаж қилиш ва ишлатишга талабларга қат‟ий риоя қилиш талаб қилинади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling