Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти
Қурилиш оқимларининг кўрсаткичлари
Download 1.57 Mb.
|
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев
5.2. Қурилиш оқимларининг кўрсаткичлари
Қурилиш оқимларининг кўрсаткичлари (параметрлари) 3 гуруҳга бўлинади: 1. Фазовий кўрсаткичлар 2. Технологик кўрсаткичлар 3. Вақт бўйича кўрсаткичлар Фазовий кўрсаткичлар қурилиш оқимининг иш жараёнида эгаллаган жойини характерлайди. Унга меҳнат фронти, ярус, қамров, бўлинма ва монтаж участкаси кабилар киради. Қурилиш оқимининг технологик кўрсаткичларига оддий оқимларнинг сони – п, битта оқим томонидан бажариладиган ёки бажарилган иш ҳажми – V, шу иш ҳажмини бажариш учун меҳнат сарфи -Q ва оқимнинг қуввати - W лар киради. Махсуслашган, объектга оид ва мажмуа оқимлари уларни ташкил этувчи оддий оқимларнинг сони ва ҳусусиятлари билан тавсифланади. Уларни ташкил қилувчи оддий оқимлар сони эса ишнинг турига, бу ишни ташкил қилувчи меҳнат жараёнларига боғлиқ бўлади. Қурилиш - монтаж иши қанчалик кўп оддий меҳнат жараёнларидан ташкил топган бўлса, бу ишни бажарувчи махсуслашган қурилиш оқими таркибида шунча кўп оддий оқим мавжуд бўлади. Оқим томонидан бажариладиган иш ҳажми эса объектнинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлиб, у шу ишнинг ўлчов бирлигида ўлчанади. Оқим томонидан бажариладиган ишни тўлалигича тугаллаш учун сарфланган меҳнат сарфи (киши-соат, киши-кун) оқимнинг меҳнат сарфи дейилади. Қурилиш оқимининг қуввати деганда мазкур оқимнинг вақт бирлиги ичида бажариши мумкин бўлган ёки бажарган ишининг ҳажми тушунилади. Оқимнинг қувватидан амалда тўла фойдаланишга ҳаракат қилиш лозим. Оқимнинг амалдаги қуввати қуйидагича ҳисоблаб топилади: W =V / T
бу ерда: V –оқим томонидан бажариладиган иш ҳажми;
V = m / t; бу ерда: m – қамровлар сони; t – оқимнинг фаолият даври Қурилиш оқимлари одатда циклограммада, чизиқли ёки тўрсимон тақвимий режа кўринишида акс эттирилади. Қурилиш оқимининг кўрсаткичлари ва улар орасидаги боғлиқликлар 4-расмдаги циклограммаларда яққол кўзга ташланади. Қурилиш оқимларини лойиҳалашда ва унинг кўрсаткичларини ҳисоблашда компьютердан фойдаланиш имкониятлари катта. Бунинг учун қўйилган масалани ечиш учун дастур тузилади. Халқ хўжалигининг барча соҳаларида бўлганидек қурилиш ишлаб чиқаришида ҳам асосий эътибор меҳнат унумдорлигини ва маҳсулот сифатини оширишга қаратилади. Бу кўрсаткичларнинг юқори бўлиши айниқса бозор иқтисодиёти даврида муҳим аҳамият касб этади. Меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот сифатининг оширилишида ишчи-ходимлар малакасининг юқори бўлиши, фан ва техника ютуқларидан амалда кенг фойдаланиш, қурилиш ишлаб чиқишини тўғри ташкил қилиш каби омиллар асосий ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Қурилишни тўғри ташкил қилиш ҳар қандай қурилиш - монтаж ишларини имкон даражасида оддий технологик жараёнларга ажратиш ва уларни бажариш учун касб-кори бўйича қурилиш оқимларини звено, бригада тарзида ташкил қилиш, ҳамда уларни зарурий меҳнат қуроллари, моддий-техник ресурслар билан узлуксиз таъминлаш орқали амалга оширилади. Бунда қурилиш оқимларининг ишлаб чиқариш қувватидан тўла фойдаланилади, уларнинг меҳнат фронти бўйича кўчиб юриш фаолияти даврида ортиқча бефойда вақт сарфларига чек қыйилади, фавқулодда мажбурий содир бўладиган ташкилий-технологик танаффуслар барҳам топади. Шунинг учун оқимларнинг қурилиш ишлаб чиқаришида тутган ўрни беқиёс каттадир. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling