Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти


Қурилишни олиб боришнинг ташкилий-


Download 1.57 Mb.
bet16/47
Sana04.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1328505
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47
Bog'liq
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев

3.3. Қурилишни олиб боришнинг ташкилий-
технологик лойиҳаланиши


Қурилишни олиб боришнинг ташкилий-технологик лойиҳаланиши деганда асосан 3.1 ва 3.2- бўлимларда келтирилган «Қурилишни ташкил этиш лойихаси» (ҚТЭЛ) ва «Қурилишда ишларни бажариш лойиҳаси» (ҚИБЛ) ларни тайёрлаш тушунилади. Бу лойиҳалар таркибига кирувчи «Қурилишнинг чизиқли ёки тўрсимон тақвимий режалари» ни тузишда қурилишнинг меъерий давомийлиги (муддати) асос қилиб олинади. Режа бўйича қурилиш муддати меъёрий муддатдан ортиб кетмаслиги зарур. Қурилишнинг меъёрий муддатлари «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари»дан, аниқроғи ҚМҚ 1.04.03-85 тўпламидан олинади. Қурилишни олиб бо­ришнинг ташкилий-технологик лойиҳаланишида «Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш» деб номланган ШНҚ 3.01.01- 03 ҳам асосий меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.
Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил этиш барча ташкилий, техник ва технологик ютуқларнинг якуний натижасига эришишни – шартнома асосида белгиланган муддатда, қурилиш объектини сифатли қилиб тугатиб, ишга туширишни таъминлайди.
Қурилиш объекти шартномаси марказлаштирилган маблағлар ҳисобига танлов асосидаги сотув шартлари ва тузилган шартнома асосида ишни таъминлаб берадиган (бера оладиган) юридик шахслар томонидан тузилади.
Қурилишда «қолдиқ иш (задел)» тушунчаси кейинги йилларда қурилишнинг узлуксизлигини таъминлаш, қурилиш объектларини фойдаланишга топширишда маълум бир ритмга риоя қилиш мақсадида ўтиб бораётган даврнинг охирида бажарилиши лозим бўлган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми тушинилади.
Объектлар бўйича қурилиш муддати танлов асосидаги сотув шартлари бўйича бир тақвимий йилдан ортиқ бўлса, иккинчи ва қолган йиллардаги бажариладиган ишлар қиймати белгиланган тартибда аниқлаштирилади. Қолдиқ қийматнинг аниқлаштирилиши асосий бош шартномага илова қилинадиган қўшимча битим билан расмийлаштирилади.
Мукаммал қурилишда танлов асосидаги сотув, ҳаракатдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом” бўйича регламент қилинади.
Мукаммал қурилишда тўлиқ тугалланган объект қурилиши марказлаштирилган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши шарт.
Лойиҳаларни бошқа маблағлар ҳисобига тарқатилганда, объектларни тўлиқ битказиш томонлар шартномаси ёки танлов савдоси шартлари бўйича қабул қилиниши мумкин.
Объект қурилиши:
Молиялаштиришнинг очиқлиги, лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги, шартнома тузилганлиги, объектнинг Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишназорат ташкилоти, ҳамда қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) ва ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) 3-қисм кўрсатмаларига биноан қайд қилинганда руҳсат берилади.
Объект қурилишини самарадорликни ҳисобга олган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини махсус технология асосида кенгайтириб, бошқарувда бозор шаклини қўллаб, меъёрий харажатларни қисқартиришни таъминлаш ва фойда олиш, саноат ва қурилиш ишлаб чиқаришини рационал мослашувига асосан хорижий ва юртимиз илғор тажриба ютуқларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш керак.
Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилишда:
объект қурилишида қатнашувлар шартнома асосида келишилган ишни шартнома шартларига, календар график ва иш сифатига биноан бажариши шарт;
материал ресурслари ва ускуналари жамланган ҳолда график асосида, сифат, сертификатлар ва ЎзРСТ бўйича маҳсулот-хомашё биржалари ва қурилиш моллари бозори орқали жамланган ҳолда маҳсулотни етказиб бериш;
бино, иншоот ва унинг қисмларини қурилишнинг монолит ва индустриал усуллари бўйича янги конструкция, маҳсулот, буюм ва жиҳозлардан хорижий инвестиция ва илғор технологиялардан кенг кўламда фойдаланган ҳолда тиклаш;
қурилиш, монтаж ва махсус қурилиш ишларини 2 ва 3 сменали тартибда бажариш, узлуксиз иш ҳафтасининг технологик тартиб ва техник ўриндошликка асосланган объектни бошланғич лойиҳалаштиришини амалга ошириш, унинг қурилиш жараёнини тўлиқ тугатишни амалга ошириш, қурилишдаги таваккалчиликни суғурта қилиш;
Қурилишдаги «қолдиқ иш»нинг миқдори қатор омилларга боғлиқ бўлади. У қурилиш соҳасига, қурилиш объектининг тури ва ҳарактерига, қурилиш даврига қараб мавжуд меъёрлар асосида ҳисоблаб топилади. Бу меъёрлар ҳам юқорида айтиб ўтилган ҚМҚ 1.04.03-85 тўпламида қайд этилган.
Қурилишда «қолдиқ иш»нинг миқдори ҳар бир йилнинг боши ва охирида аниқланади. Унинг миқдори меъёрий кўрсаткичдан кам бўлганида, қурилишда иштирок этувчи барча ташкилот, корхона ва фирмаларнинг, барча ишчи-хизматчиларнинг тўла қувват билан ишлашларини ҳавф остида қолдиради. Яъни ҳаммага ҳам «иш етмай» қолади. Лекин бундан қурилишда «қолдиқ иш» миқдори қанча кўп бўлса, шунча яхши бўлади деган мазмун келиб чиқмаслиги керак. Чунки, «қолдиқ иш»нинг меъёрдан ортиқ бўлиши тугалланмай қолган қурилишларнинг кўпайиб кетишига олиб келади.


Назорат учун саволлар

  1. Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) қандай тузилади?

  2. Қурилишда ишларни бажариш лойиҳаси (ҚИБЛ) қандай тузилади?

  3. Қурилишни олиб боришнинг ташкилий - технологик лойиҳаланиши қандай бажарилади?




Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling