Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти
- боб. Қурилиш ишлаб чиқаришИни ташкил
Download 1.57 Mb.
|
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев
3 - боб. Қурилиш ишлаб чиқаришИни ташкил
этишни лойиҳалаш 3.1. Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркибий қисмидан бири бўлиб, у буюртмачи, пудратчи ва қурилишни молиялашда ва материал-техник таъминотида иштирок этувчи барча ташкилот ва корхоналар учун бўлиши шарт бўлган ҳужжатдир. Бу лойиҳа асосан бош лойиҳачи томонидан ишлаб чиқилади ва бунинг учун зарур бўлган сарф-харажатлар асосий лойиҳани тайёрлаш сметасига киритилиб буюртмачи томонидан тўланади. Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси қурилишни ўз вақтида сифатли қилиб битказишда ва сарфланган капитал маблағнинг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. У мазмунан қурилишга тайёргарлик кўриш давридан бошлаб, то уни қуриш ва фойдаланишга топширгунгача бўлган даврлар учун курилиш ишлаб чиқаришини мавжуд меъёрлар, тартиб-қоидалар асосида ташкил қилишни ўзида мужассамлантиради. Бундан келиб чиққан ҳолда ҚТЭЛ таркибига қуйидагилар киради: Тайёргарлик ва асосий қурилиш даврлари учун қурилишнинг бош тарҳи; Тайёргарлик ва асосий қурилиш даврлари учун қурилишнинг тақвимий режалари; Объектларни қуриб битказишнинг ташкилий-технологик схемалари; Асосий қурилиш-монтаж ишларининг қайдномаси; Конструкцияларга, материалларга ва технологик жиҳозларга бўлган эҳтиёжлик қайдномаси; Қурилиш машиналари ва механизмларига ҳамда транспорт воситаларига бўлган эҳтиёжлик графиклари; Қурувчи кадрларга бўлган эҳтиёжлик графиги; Ҳисоблаш-тушунтириш хати. Қурилишни ташкил қилиш лойиҳасини тузиш учун қуйидаги бошланғич маълумотлар ва материаллар зарур бўлади: лойиҳанинг техник - иқтисодий асослари; муҳандислик - қидирув ишларининг ҳисоботи; қурилиш материаллари, конструкциялари, машина ва механизмларни ишлатиш (қўллаш) тўғрисида қабул қилинган ва пудратчи билан келишилган қарорлар; қурилиш материаллари, конструкциялари ва жиҳозларини етказиб бериш ва ташиб келтириш шартлари; қурилишни энергия ва сув билан таъминлаш манбалари тўғрисидаги маълумотлар; буюртмачи ва пудратчининг бошқа талаблари (масалан, вақтинчалик турар-жой биноларига, ёрдамчи ишлаб чиқариш биноларига зарурият ва бошқалар); қурилишнинг умумий ва алохида қисмлари бўйича муддатлари. ҚТЭЛнинг таркиби ва мазмунига объект қурилишининг мураккаблигини ҳисобга олиб қўшимчалар киритилиши мумкин. Мураккаб объектлар учун ҚТЭЛ таркибига қўшимча равишда қуйидагилар киритилади: - мажмуанинг йириклаштирилган тўрсимон графиги; - лойиҳалаш, қурилишнинг босқичлари; - объектларни барпо қилишнинг навбатлари; - конструкцияларни тадқиқот қилиш, синаш ва кузатиш тартиби бўйича кўрсатмалар; - режалаштиришга оид геодезик асосни қуриш ва геодезик назорат қилиш услублари бўйича кўрсатмалар; - оператив алоқа ўрнатишни ташкил қилиш ва қурилишни оператив-диспетчерлик бошқаруви ҳусусиятлари. Уй-жой даҳаларини қуришда тақвимий режада қўшимча равишда уй-жой биноларини аҳолига ҳизмат кўрсатишга мўлжалланган муассасалар ва корхоналар билан мажмуали равишда қуришни ва муҳандислик жиҳозланиши, ободонлаштириш ва ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишларини бажаришни кўзда тутиши лозим. Тоғли ва баланд тоғли, чўлли ва ярим чўлли, ҳамда ўта иссиқ иқлимли ҳудудлар учун ҚТЭЛни ишлаб чиқишда қўшимча равишда физикавий, географик ва иқтисодий омилларни (кучли шамоллар, кўчкилар, сел келиши, қурилиш объектини узоқлашлганлиги, энергия манбаларининг чекланганлиги ва бошқаларни) ҳисобга олувчи қурилишни тайёрлаш, ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича чоралар мажмуасини кўзда тутиши лозим. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling