ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент архитектура – қурилиш институти
БОЗОРБОЕВ Н., МАХАМАТАЛИЕВ Э., ТУРДИАЛИЕВ М.
“Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш”
фанидан ўқув қўлланма
Техника фанлари доктори,
профессор М.М.Мирахмедов
таҳрири остида
5580200 «Бино ва иншоотлар қурилиши» ва
5140900 Касб таълими (Бино ва иншоотлар қурилиши)
йўналишлари учун
Тошкент 2010
Бозорбоев Н., Махаматалиев Э., Турдиалиев М. Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТАҚИ, 2010. - 105 бет.
Қўлланма ушбу фаннинг намунавий дастурига мувофиқ тузилган ва давлат таълим стандарлари талабларига мослаштирилган. Ўқув қўлланмасида алоҳида бино ва иншоотлар қурилишини ташкил этишнинг назарий асослари келтирилган. Унда қурилишни ташкил этиш режалаштиришнинг замонавий усуллари, қурилиш оқимларини лойиҳалашнинг асосий тамойиллари, тақвимий режаларнинг турлари ва уларни тузиш қоидалари, тўрсимон графикларни тузиш, ҳисоблаш ва мақбуллаштириш усуллари, қурилиш бош тархини лойиҳалаш қоидалари, қурилишнинг моддий - техникавий таъминотини ташкил қилиш тамойиллари батафсил ёритилган, шунингдек қурилишда тендер савдолари хақидаги маълумотлар ҳам келтирилган.
У 5580200 «Бино ва иншоотлар қурилиши» ва 5140900 Касб таълими (Бино ва иншоотлар қурилиши) йўналишлари бўйича таҳсил олаётган бакалаврлар учун мўлжалланган бўлиб, ундан қурилиш соҳасига тегишли бакалавриатнинг бошқа таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Тақризчилар: т.ф.н., доцент Муҳибова Н.З. (ТАҚИ)
т.ф.н., доцент Каримова Ф.Ф. (ТошТЙМИ)
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Тошкент архитектура-қурилиш институти илмий-услубий кенгаши томонидан олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган.
© Тошкент Архитектура қурилиш институти
Do'stlaringiz bilan baham: |