Тўзилиш вақтига кўра бухгалтерия баланслари кириш, жорий, тугатиш, бўлиш ва бирлаштирши балансларига бўлинади.
Кириш баланси корхонанинг ташкил топиш пайтида тузилади. У корхона ўз фаолиятини бошлаётган бойликлар суммасини белгилайди. Кириш балансида устав капитали таъсис хужжатлари бўйича ва унга дойр бадаллар пул маблағлари, бошқа мол-мулк кўринишидан, ақлий мулк номодций активлар кўринишида акс эттирилади ва хоказо.
Жорий баланслар корхона конунчилик билан белгиланган муддатда мавжуд бўлган вақт мобаинида вақти-вақти билан тўзилиб турилади.
Тугатиш баланси корхона фаолиятини тугатиш санасида мол-мулк ва унинг манбалари холатини тавсифлаш учун тузилади. Тугатиш баланси асосида тугатиш комиссияси корхонанинг тугатилиш пайтидаги кредиторлик ва дебиторлик қарзлари суммасини белгилайди, сўнгра кредиторлар билан хисоб-китоб қилади, кейин корхонани ташкил этиш чоғида муассислар томонидан устав капиталига киритилган бадалларни қайтаради. Сўнгра корхона мол-мулкининг крлганини унинг муассислари ўртасида тақсимлайди, яъни барча узил-кесил хисоб-китобларни амалга оширади.
Тугатиш балансида хўжалик субъектининг активлари тугатиш комиссияси бахосида, яъни улар сотилиши мумкин бўлган бахрда акс эттирилади. Олиниши умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди.
Бўлиш баланслари йирик корхонанинг бир неча майда корхоналарга бўлиниш вақтига ёки шу корхонанинг бир ёхуд бир неча таркибий бўлинмасини бошқа корхонага бериш вақтига тузилади. Баъзи хрлларда бу баланс бериш баланси ҳам деб юритилади.
Бирлаштириш баланси бир неча корхоналар битта балансга бирлашганида тузилади.
Ахборот хажми бўйича баланслар бир марталик ва йиғма балансларга бўлинади.
Бир марталик баланс фақат битта корхона бўйича жорий хисоб асосида тузилади.
Йиғма баланс бир марталик баланслар асосида тузилади ва бирлашмалар (вазирликлар, фирмалар, акциядорлик жамиятлари ва шу кабилар)нинг хўжалик маблағларини акс эттиради.
Мулкчилик шаклига кўра давлат, кооператив, уз, аралаш ва қушма корхоналар, шунингдек, жамоат ташкилотлари баланслари фарқ қилади,
Do'stlaringiz bilan baham: |