Схема: Бухгалтерия аппаратининг таркиби
Материал бўлими. Бу ерда сотиб олинган моддий қийматликларни, мол етказиб берувчилар билан хисоб-китобларни, материалларни сақлаш ва фойдаланиш жойлари бўйича кирими ва сарфланишини хисоби юритилади.
Хисоблашиш бўлими. Бу ерда дастлабки хужжатларга асосан иш ҳаки дисоблаш ва ундан ушланмалар бўйича барча х,исоблашишлар олиб борилади, мехнат ёки фонди ва истеъмол фондидан фойдаланиш бўйича назорат амалга оширилади, ижтимоий сугўртага ажратмалар бўйича хисоблашиш хисобини олиб боради.
Ишлаб чиқариш-Калькуляция бўлими. Бу бўлимда барча турдаги ишлаб чиқаришга қилинган ҳаражатлар хисоби юритилади, махсулотларнинг хақиқий таннархи аниқланади ва хисобот тузилади.
Умумий бўлим. Бу бўлимда юқорида санаб утилган бўлимларда хисобга олинмайдиган муомалалар хисоби юритилади, бош дафтар юритилади ва бухгалтерия хисоботи тузилади.
Бухгалтерия хисоби бўлимларида хисоб-китоб жараенининг сифати ва самарадорлигини янада ошириш хисобчи ходимлар мехнатини илмий ташкил этишдан ажралмасдир. Мехнатни илмий ташкил этиш чора-тадбирлари тизимида иш жойларини фан ва техника ютуклари асосида мақсадга мувофиқ ташкил этиш муҳим урин тутади.
Бухгалтерия ходимлари иш жойларини барпо этиш хисоб жараенининг окилона асосланган технологиясидан ажралмасдир. Шу муносабат билан иш жойларини белгилашдан олдин хисоб жараенининг мазмуни чукур тахдил қилиниши керак Кўп холларда бир хилдаги бирламчи хисоб хужжатлари билан ишлайдиган бух-галтерларнинг иш столлари нафақат хонанинг карама-карши бурчакларида, балки турли хоналарда бўлиши керак
Корхона бош бухгалтери, унинг уринбосари, шунингдек, бошқа бухгалтерлар алоҳида хоналарда жойлаштирилиши керак Хонага эшитиладиган, шунингдек, хона ичида хосил этиладиган шовкинлар бухгалтерия ходимларининг мехнат унумдорлигига салбий таъсир қилади. Шунинг учун ҳам шобқин кучини пасайтиришга, яъни хона деворларига товушни ютадиган материалларни крплашга жиддий эътибор берилиши лозим. Хисоб ишларини замонавий ташкил этиш учун, энг аввало, бухгалтерия бўлимини техника воситалари {компқютер, принтер, факс, модем, телефон ва боиҳалар) билан тулиқ жихозлаш лозим. Бу бухгалтерия хисоби ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |