Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Автомобил ва йўллар институти


Download 142.9 Kb.
bet7/31
Sana06.04.2023
Hajmi142.9 Kb.
#1334581
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi

Такрорлаш учун саволлар

  1. Хисоб хақида тушунча.?

  2. Хисобни тўғри ташкил қилишга қўйиладиган талаблар.?

  3. Хисобда қўлланиладиган ўлчов бирликлари.?

  4. Хисобнинг қандай турлари мавжуд?

  5. Оператив, статистик ва бухгалтерия хисобининг ўхшаш ҳамда фарқи томонлари нималардан иборат?

  6. Концепция хақида тушунча ?

  7. Бухгалтерия хисобининг мақсади нимадан иборат?

  8. Бухгалтерия хисоби қандай вазифа ва функцияларни бажаради?

  9. Концепция қандай андозалар асосида юритилади?



2-боб.АВТОТРАНСПОРТ КОРХОНАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИНГ ПРЕДМЕТИ ва УСУЛЛАРИ
2.1. Бухгалтерия хисобининг предмети
Бухгалтерия хисобида автотранспорти корхоналари ихтиёридаги маблағлар; хўжалик жараёни ва унинг таъсири остидаги хўжалик маблағларининг хажми, тўзилиши, жойланиши ва таминланишидаги содир бўладиган ўзгаришлар акс эттирилади ва корхоналар хўжалик фаолиятининг натижалари аниқланади. Демак, бухгалтерия хисобининг предмети автотранспорт корхонанинг пул ифодасида акс эттириладиган хўжалик маблағлари, шу маблағларни келиб чиқиш манбалари, уларнинг хўжалик фаоли­яти ва молиявий натижаларидир.
Автотранспорт корхонасининг ихтиёрида бўлган барча асосий, номоддий ва жорий активлар, мажбуриятлар, ўз сармояси, резервлар, даромад ва ҳаражатлар, фойда ва зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган хўжалик операциялари бухгалтерия хисобининг предмети хисобланади. Бухгалтерия хисобининг предметини умумлаштирилган холда қуйидагилар ташкил этади: хўжалик маблағлари, хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбалари, хўжалик жараёнлари ва молиявий натижалар.


Қуйидаги чизмада бухгалтерия хисобининг предмет­лари кўрсатиб ўтилган:


Корхоналар молия -хўжалик фаолиятини амалга ошириши учун маълум турдаги маблағларга эга бўлиши керак Улар хўжалик жараёнида турли функцияларни бажаради ва шунинг учун улар бухгалтерия хисобида хўжалик маблағлари деб юритилади. Бухгалтерия балансида хўжалик маблағлари активлар сифатида эътироф этилади.
Активлар — субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият на­тижасида олинган иқтисодий ресурслардир. Автотранспорт корхона, ташкилот ва муассасаларда активлар асосан қуйидаги турларга бўлинади:

  • узоқ, муддатли активлар;

  • айланма (жорий) активлар.


Download 142.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling