Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 109 Kb.
bet1/5
Sana10.04.2023
Hajmi109 Kb.
#1349207
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Газиева Сулхия НАЗАРИЙ МЕТОДОЛОГИК КУРС ДАСТУРИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИ

08.00.09. – Жаҳон иқтисодиёти ихтисослиги бўйича бўйича таянч докторантлар учун “Назарий-методологик” курс
ДАСТУРИ

ТОШКЕНТ – 2021




Тузувчи:

Б.А. Исламов - Москва давлат халқаро муносабатлари институтининг Тошкент филиали директори иқтисод фанлари доктори, профессор

Таянч докторант – С.С. Газиева

Тақризчилар:


З.А. Кадирова



Тошкент давлат шарқшунослик университети, Phd доцент “Ташқи иқтисодий фаолият ва туризм” кафедраси мудири

Г.К.Султанова



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети иқтисод фанлари номзоди, “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси катта ўқитувчиси

Мазкур курснинг ишчи ўқув дастури Тошкент давлат шарқшунослик университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тасдиқланган (2021 йил ___ январь __-сонли баённома)



КИРИШ
Ушбу дастур 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти ихтисослигининг Халқаро иқтисодий муносабатлар тадқиқотлари йўналиши бўйича назарий-методологик курснинг дастури бўлиб докторлик диссертацияси устида иш олиб бораётган таянч докторант С.С. Газиева учун тайёрланган. Танлаб олинган мавзулар бўйича изланувчи ўз билимларини чуқурлаштириши ва қўшимча равишда мавзуга яқин бўлган Scopus, Web of Science, Science Direct маълумотлар базасидан илмий мақолаларни ўрганиши ва уларни қиёсий таҳлил қилиши лозим бўлади.
Ишлаб чиқилган ушбу дастурда “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” фанларида мавжуд бўлган мавзулар танлаб олинган бўлиб, ушбу мавзулар диссертация мавзуси бўйича “Халқаро миграция жараёнларини рақамлаштиришнинг жаҳон тажрибаси” га қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш, ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштириш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Шу каби масалалар кетма-кетлигини ўзида мужассамлаштирганЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947 фармонида яқин беш йилликда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, қўлга киритилиши лозим бўлган юксак марралар, халқимиз ҳаёт даражасини юксалтиришнинг механизмлари аниқ белгилаб берилди. Ҳаракатлар стратегияси ва унинг устувор йўналишлари Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида муҳим аҳамиятга эга йирик концепция ҳисобланади.Ундан илмий изланишлар олиб боришда, илмий мақолалар, рисола ва ўқув қўлланмалар ишлаб чиқишда, шунингдек, бошқа турдаги илмий-амалий изланишларда самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Иқтисодиётда таркибий ислоҳотлар ва иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, яъни инновациялар орқали ривожлантириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Микроқтисодиёт” фани муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бугунги инновацияларга асосланган иқтисодий шароитида истеъмолчилар талабининг ўзгариши, реал секторда яратилаётган товар ва хизматлар нархининг шаклланиши, фойдани максималлаштириш, ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш, шунингдек, нархга ва бошқа омилларга боғлиқ талаб ва таклиф эластиклигининг мазмун моҳияти, давлатнинг бозорга аралашуви, яъни товарларга минимал ва максимал нархларни ўрнатиш ва унинг оқибатлари билан боғлиқ тушунчалар, қарашларни сабабий боғлиқликда тизимли таҳлил этишда “Микроиқтисодиёт” фани алоҳида ўрин тутади.
Шунингдек, “Микроиқтисодиёт” фани фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.

Download 109 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling