Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 109 Kb.
bet2/5
Sana10.04.2023
Hajmi109 Kb.
#1349207
1   2   3   4   5
Bog'liq
Газиева Сулхия НАЗАРИЙ МЕТОДОЛОГИК КУРС ДАСТУРИ

“Жаҳон иқтисодиёти ва Халкаро иқтисодий муносабатлар” фани жаҳонда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш, жаҳон бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, рақобатбардош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бозор сегментацияси, жаҳон бозорларининг рақобатбардошлигини таҳлил этиш ҳамда корхоналар фаолиятида таъсирчан рекламани ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. “Жаҳон иқтисодиёти ва Халкаро иқтисодий муносабатлар” фани жаҳон бозорида ўз мақсадларига эришиш учун келгусида ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилади.
Ватанимизда бозор муносабатларини ривожлантириш, кўп мулкчиликка асосланган миллий иқтисодиётни барпо этиш ва юксалтириш йўлида Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кўп қиррали иқтисодий ислоҳотлар илмий изланувчилар олдига беқиёс улкан талабларни қўйдики, уларга тўла жавоб бера оладиган, ҳар тарафлама етук ва чуқур билимли докторантларни тайёрлаш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.Бу вазифани илмий асосда ечиш учун докторантурада эконометрика ва бошқа иқтисодий фанлар ўқув курсларини тубдан такомиллаштириш ва қайта қуриш билан чегараланиб бўлмайди. Ўқув жараёнларининг барча жабҳаларини ислоҳ қилиш, янги талабларга монанд равишда йўл тутиш заруриятини талаб этади.

КУРСНИНГ МАЗМУНИ
Ушбу дастурнинг мақсади – изланувчида замонавий бозор иқтисодиётининг ишлаши ва ривожланишининг ҳам назарий, ҳам амалий томонларини, бозор субъектларнинг иқтисодий фаолиятини ўрганиш усуллари бўйича билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Курснинг вазифаси – тингловчига бозор иқтисодиёти қонунларини, бозор субъектларининг ҳар-хил бозор тузилмаларидаги ҳаракат фаолиятини, уларнинг фаолиятига таъсир қилувчи омилларни, истеъмолчининг бозордаги ҳаракатини, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш каби масалаларни, бозордаги талаб ва таклиф тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида бозорни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқаришни, давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви оқибатларини таҳлил қилиш; эркин иқтисодий ҳудудларнинг миллий иқтисодиётдаги аҳамиятини ўрганиш; иқтисодиётини барқарор ва жадал ривожланишини таъминлаш учун изланувчини зарур замонавий билимлар мажмуаси билан қуроллантириш; эркин иқтисодий ҳудудлар ва кичик саноат ҳудудлари фаолиятини иқтисодиётининг бошқа иқтисодий фанлар ютуқлари билан ўзаро ҳамкорликда ўргатиш; иқтисодий қонунларнинг эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятида амал қилиш хусусиятларини кўрсатиш; изланувчиларда эркин иқтисодий ҳудудлар ва кичик саноат ҳудудларидаги корхоналарнинг иқтисодий фаолиятини таҳлил қилиш асосида уларни самарали бошқариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

КУРС БЎЙИЧА ЎТИЛАДИГАН АСОСИЙ МАВЗУЛАР






Download 109 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling