2. Имтиёз белгилари - Имтиёз белгилари — чорраҳаларда, алоҳида жойлашган қатнов қисмлари кесишган жойларда, шунингдек, йўлнинг тор қисмида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланиш навбатини белгилаш учун қўлланилади.
- 2.1. «Асосий йўл». Ҳаракат тартибга солинмаган чорраҳаларда иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасидан олдин ўтиш ҳуқуқи бериладиган йўлнинг бошланиши.
- 2.2. «Асосий йўлнинг охири».
- 2.3.1. «Иккинчи даражали йўл билан кесишув».
- 2.3.2. 2.3.3. «Иккинчи даражали йўлнинг туташуви». 2.3.2 — туташув ўнгдан, 2.3.3 — туташув чапдан.
- 2.4. «Йўл беринг!» Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча белгиси бўлганда эса асосий йўлдан келаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
- 2.5. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлда 7.13 қўшимча белгиси бўлганда эса асосий йўлдан чиқаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
- 2.5. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлда 7.13 қўшимча белгиси бўлганда эса асосий йўлдан чиқаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
- мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.
- 2.6 Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши. «Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги». Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
- 2.7. «Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз». Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасидан олдин ўтиш ҳуқуқига эга.
- Тақиқловчи белгилар йўл ҳаракатига маълум чекланишлар киритиш ёки уларни бекор қилиш учун қўлланилади.
- 3.1. «Кириш тақиқланган». Барча транспорт воситаларининг кириши тақиқланади.
- 3.2. «Ҳаракатланиш тақиқланган». Барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
- 3.3. «Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган».
- 3.4. «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Тўла вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки тўла вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари тизимларининг, шунингдек, тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
- Бу белги бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиётган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
- 3.5. «Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган».
- 3.6. «Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган». Тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |