4. Буюрувчи белгилар - 4.1.1 белгиси йўл бошланишига ўрнатилса, унга яқин чорраҳагача амал қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовли ва йўлга туташ бошқа худудларга бурилишни тақиқламайди.
- 4.2.1. «Тўсиқни ўнгдан четлаб ўтиш».
- 4.2.2. «Тўсиқни чапдан четлаб ўтиш». Тўсиқни кўрсатилган йўналиш бўйича четлаб ўтишга рухсат этилади.
- 4.2.3. «Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан четлаб ўтиш». Тўсиқни ҳар томондан четлаб ўтишга рухсат этилади.
- 4.3. «Айланма ҳаракатланиш». Йўналтиргичларда кўрсатилган йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади.
- 4.4. «Енгил автомобиллар ҳаракатланади». Енгил транспорт воситалари, автобус, мотоцикллар, тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк ташувчи транспорт воситларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.
- 4.5. «Велосипед йўлкаси». Фақат велосипед ва мопедларлар ҳаракатланишга рухсат этилади. Велосипед йўлкасидан пиёдалар ҳам юришлари мумкин.
- 4.6. «Пиёдалар йўлкаси». Фақат пиёдалар юришига рухсат этилади.
- 4.7. «Энг кам тезлик». Фақат белгида кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилади.
- 4.8. «Энг кам тезлик белгиланган йўлнинг охири».
- Белгининг таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчи фуқароларга тегишли, уларга ва корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига бу белги татбиқ этилмайди.
- Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга энг яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |