Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Бетонда цемент тошини тўлдирғич билан таъсирлашув зонасини


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/54
Sana05.05.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1432294
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари

Бетонда цемент тошини тўлдирғич билан таъсирлашув зонасини 
тадқиқ этиш. 
Таъсирлашув зона-бу цемент тоши ва тўлдирғичларни таъсирлашув 
қатлами ва у бетон тузилишини мустақил элементи бўлиб, унинг техник 
хоссаларини ифода этади.
Цемент тоши ва тўлдирғичлар орасида 3 хил боғланиш мавжуд: а) 
тўлдирғичларни нотекис юзаси ҳисобига механик жипсланиш, б) цемент 
тоши ва тўлдирғичларни решеткалари ўсиши ҳисобига ионли боғланиш. в) 


85 
цемент тоши ва тўлдирғичлар чегарасида суюқ фазани борлиги ҳисобига 
капиляр боғланиш.
Синов ўтказиш учун 28 суткали бетондан ойналаштирилган шлифлар 
тайёрланади. Таъсирлашув зонасини микроқаттиқлигини ПМТ асбобида 
аниқланади. Асбоб электрон микроскоп билан таъминланган.
Электрон микроскопни кўрсатиш қобилияти 450 марта кучайтирилган. 
Асбобнинг зарб берувчи мосламаси олмосдан тайёрланган. Шлиф асбобнинг 
пастки плитасига қуйилади, тепадан зарб берувчи олмос мослама 
туширилади. Асбоб ёнида жойлашган микроскоп ёрдамида намунада контакт 
(таъсирлашув) зонаси топилгач, зарба берилади ва асбоб счетчиги зонани 
мустаҳкамлигини кг/мм
2
ўлчамда кўрсатади.
Микро тасмаларда (расм-31) оғир бетонни расмлари келтирилган. 
Буларда йирик тўлдирғич заррачалари кўриняпти, уларда нотўғри, 
бурчаксимон шаклга эга таъсирлашув (контакт) зоналари релефи тинч, зич 
чуқурликлар кузатилмайди. Бир хил жойларда ипсимон кристалларни пайдо 
бўлиши кузатилмоқда, бу эса таъсирлашув зонасида моноалюменат кальций 
(СаАlSi
2
O
3
) кристаллари юзага келганини тахмин қилиши мумкин. Умуман 
бетон намуналар зич тузилишга эга.


86 
Расм-31. Таъсирлашув зонаси (контакт) фототасмаси 


87 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling