73
Диаграммада қуйидаги фазилатлар аниқланади:
1. Юмшатишни бошланиши-ЮБ. Энг баланд қийшиқлик нуқтадан 3 мм
пастда жойлашган нуқтага тўғри келади.
2. Нуқта “4%” энг баланд қийшиқлик нуқтадан 20 ммга пастга
жойлашган харорат.
3. “40%” энг баланд қийшиқлик нуқтадан 20мм пастда жойлашган
нуқтага тўғри келадиган харорат.
4. “бузилиш харорати”-бетон бирданига мустахкамлигини йўқотади.
5. “юмшатишни интервали- бу харорат интервали”.
7-бўлим. Кимёвий ва физик кимёвий аниқлаш усуллари
Бетоннинг тузилиши, кимёвий таркиби,
ишлатиладиган цементнинг
турига, хоссасига цемент тошини шаклланишига боғлиқ.
“Тўлдирғич-цемент тоши чегарасида таъсирлашув зонаси хосил бўлади
(контакт зона), ва у кимёвий минерологик физикавий тузилиши бўйича
цемент тошидан ажралиб туради.
Кимёвий аниқлаш усуллари. Бу усулда бетондаги SiO
2
умумий ва эркин
СаО, магний оксиди-МgО, темир оксидларини FeO, Fe
2
O
3
, алюминий оксиди
Al
2
O
3
, натрий ва калий оксидларини NaO+K
2
O аниқлаш мумкин. Аммо бу
усуллар бетонни тўлиқ тадқиқ этиш имконини бермайди.
Қурилиш материалларини тузилиши таркибидаги
моддаларни турига
ва хоссаларига асосланган. Масалан, бетондаги тўлдирғичлар ва боғловчилар
турларига ва хоссаларига боғлиқ. Бетон ва моддаларни тузилишини аниқлаш
учун турли хил усуллар мавжуд. Буларга дифференциал-термик,
рентген-
тузилиш, микроскопик аниқлаш усуллари киради.