7.1. Дифференциал-термик анализ усули
Термик аниқлаш Г.А.Тамман томонидан (1903-1904) илмий-тадқиқот
ишларига киритилган. У изланишни энг тез ва аниқ усулларидан бўлиб,
моддаларни харорати ўзгарганда, улардаги физик- кимёвий ўзгаришларини
босқичма-босқич ўтишини кузатиш имконини беради.
Моддаларни қизиш ёки совуш тезлигини белгилаб қизиш ёки совуш
қийшиқларни олинади. Сунъий материалларни кимёси ривожлангани сари
термик анализ усулларига қизиқиш ўсиб борди. Бу усул билан ҳар хил
материалларни ҳоссалари йиғиндиси тўғрисида ҳар томонлама кенг ахборот
олишни имконини беради. Қурилишда бу усулни мустақил ёки бошқа
физик-кимёвий усуллар билан биргаликда қўллаш мумкин. Термик усулда
моддаларни физик ва кимёвий жараёнларида иссиқлик кўринишдаги энергия
ундан ажралиш ёки ютилиши мумкин.
ДТА ёрдамида модда иссиқлик ўзгариши сифатли ва сонли аниқлаш
мумкин. Моддаларнинг фазовий таркибини термографик усули билан
моддаларни қиздириш ёки совутишда ҳосил бўладиган эффектларини
рўйҳатга олинишга асосланган. Агар намунага доимий тезликда иссиқлик
берилиб турса, унда намунада ривожланган ҳар хил жараёнлар характерига
қараб, унинг харорати тўғри чизиқли қийшиқликдан ўтиб боради. Термо
ўлчаш асбоби сифатида Н.С.Курнаковнинг асбоби кенг қўлланиб келмоқда.
Бу асбоб энг юқори хароратдан ёзув олиб бориш имконини беради.
Пирометр (расм-24 ) қуйидаги қисмлардан иборат:
Расм 24. 1-нур сезувчи қоғозли
барабан,
2-соатли
механизм,
3-
ойналаштирилган гальвонометр, 5-
линза.
Расм
25.
Н.С.
Курнаков
пирометрида
дифференциал
Do'stlaringiz bilan baham: |