Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилишинститути «Қурилишни бошқариш» факультети
Иш ҳақининг ишбай ва вақтбай тизимларини қўллаш
Download 393.4 Kb.
|
qurilish iqtisidiyoti Zuhridddin
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари ва иш вақти фонди
Иш ҳақининг ишбай ва вақтбай тизимларини қўллаш. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг оддий тизимлари. Бу тизимлар ишчиларнинг иш ҳақини меҳнат натижаларини ҳисобга олишнинг фақат бир кўрсаткичига: иш вақтига ёки бажарилган қурилиш ишлари миқдорига қараб шакллантиради.
Оддий вақтбай тизим ходимнинг маошини унинг тариф ставкасига ва амалда ишлаган вақтига қараб шакллантиради. Шунга мувофиқ ҳолда соатбай, кунбай ва ойлик тариф ставкалари қўлланади. Оддий вақтбай ҳақ тўлашда ишланган вақт миқдори билан маош ўртасидаги алоқа пропорционал характерга эга бўлади. Оддий ишбай ҳақ тўлашда ишчининг маоши тайёрланган маҳсулот (бажарилган иш) бирлигига тўланадиган ҳақ миқдоридан иборат бўлган ишбай белгиланган нархга ва ана шу маҳсулот миқдорига боғлиқ бўлади. Амалиётда меҳнатга ҳақ тўлашнинг бевосита индивидуал, жамоа (бригада), аккорд, билвосита, ишбай-прогрессив, ишбай-регрессив тизимлари қўлланиши мумкин. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд тизими шуниси билан ажралиб турадики, унда айрим операциялар ёки иш турларининг бажарилишига эмас, балки аккорд топшириққа кирадиган ишларнинг муайян комплекси бажарилишига ҳақ тўланади. Ишбай-прогрессив ҳақ тўлашнинг ўзига хос унсурлари ишбай нормаларни бажаришнинг бошланғич даражасидан (расценканинг кўпайиши шундан бошланади (база)) ҳамда нормаларни бошланғич базадан муайян даражада ошириб бажарилганида ишбай расценканинг кўпайиш миқдорини кўрсатувчи прогрессив қўшимчалар шкаласидан иборат. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари ва иш вақти фонди Турли ташкилотлардаги мавжуд резервларни баҳолаш, меҳнат унумдорлигининг даражасини ўлчаш, ўтган бир қатор йиллар давомида меҳнат унумдорлигининг динамикасини юзага чиқариш учун қурилишда меҳнат унумдорлигини тўғри (объектив) ўлчаш муҳим аҳамият касб этади. Қурилишда меҳнат унумдорлигининг даражасини иккита асосий кўрсаткич билан аниқлаш мумкин: вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (унумдорлик), ва маҳсулот бирлигини тайёрлашга сарфланадиган вақт (меҳнат сиғими). Меҳнат унумдорлиги маҳсулот ҳажми ва сарфланган меҳнат қандай бирликларда ўлчанишига боғлиқ равишда турли усуллар билан аниқланади. Ўлчаш методлари: маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ҳажми; натуравий; меъёрий; нархли: жамланма (валовой), товарли, шартли тоза, соф маҳсулотли. Сарфланган меҳнат (меҳнат сарфи): киши-соатлар; киши-кунлар; персоналнинг ўртача рўйхатли сони. Натуравий метод. Ишлаб чиқаришнинг натуравий методи иш турлари бўйича ишчининг касби бўйича иш унумини натураль кўрсаткичларда аниқлаб беради (терилган ғиштнинг кубометрдаги ҳажми, конструкцияларнинг кубометри, юзаларнинг кватрат метрлари) ёки якуний маҳсулотни битта ишчига тўғрикеладиган ҳажмда умумий ўлчам бирликларида ўлчаш (яшаш майдонинг квадрат метрлари, қувур ўтказгичларнинг километри ва ҳ.к.). Иш турлдари бўйича натуравий кўрсаткичини (ишчининг натуравий кўрсаткичлардаги иш унуми ни) натурал кўрсаткичларда (кубометрлар, погонометрлар, кватрат метрлар) да ўлчанган алоҳида иш тури ҳажмининг ушбу иш турини бажарган ишчилар сонига (киши) нисбати орқали аниқлаш мумкин. Натурал кўрсаткич (ишалб чиқарилган натуравий миқдор) меҳнат унумдорлигининг энг объектив ва ишончли кўрсаткичи деб ҳисобланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорининг натуравий ўлчамлардаги кўрсаткичлари алоҳида биргадалар ва ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини аниқлаш ҳамда таққослаш, уларнинг сонини режалаштириш, профессиональ ва савиявий (кваликацион) таркибини, турли ташкилотларда бир хил типли объектларни қуришда бир жинсли ишларни бажаришдаги меҳнат унумдорлигини қиёслаш имконини беради. Бироқ унумдорликнинг бундай кўрсаткичлари ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Масалан улар қурилиш ҳар хил жинсли ишларнинг бир нечта турларининг бажарилишида ташкилоти бўйича меҳнат унумдорлигининг умумлашган кўрсаткичини аниқлаш имкониятини бера олмайди, тугатилмаган ишлаб чиқариш қолдиқларининг ўзгаришини ҳисобга олмайди. Download 393.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling