Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


Жадваллар устида ишлаш технологияси


Download 344.54 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi344.54 Kb.
#1519713
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
informatika va informatsion texnologiyalar fani bojicha maruzalar matnlari. maruza 5 1-qism informatika

4.Жадваллар устида ишлаш технологияси
Жадвалларни ҳосил қилиш ва уни қайта ишлаш учун асосан бош 
менюнинг «Taблица» пунктидан фойдаланилади.
Жадвал тузиш учун «Стандарт» инструментлар панелининг жадвал 
расми билан берилган пиктограммани сичқончада босиб жадвал 
ячейкаларини ажратиш ёки бош менюнинг «Таблица» бўлимидаги
“Вставить” – “Таблица” буйруғини бериш билан бажарилади. Бу буйруқ 
берилганда мулоқот дарчаси очилади ва у жойдан жадвалнинг сатр ва 
устунларининг сонини бериш керак бўлади.
Жадвал билан ишлашда қуйидагиларни билиш лозим. 

жадвалда сатрни ажратиш – бунинг учун сичқонча кўрсаткичи сатр 
бошига олиб борилади ва сичқончанинг чап тугмаси босилади; 

жадвалда устунни ажратиш – бунинг учун сичқонча кўрсаткичи 
устун бошига олиб борилади ва устунни кўрсатувчи йўналиш белгиси 
чиқганда сичқончанинг чап тугмаси босилади; 

жадвалда катакни ажратиш – бунинг учун сичқонча кўрсаткичи 
катакга олиб борилади ва сичқончанинг чап тугмаси кетма кет икки 
марта босилади; 

жадвалда бир катакдан иккинчи бир катакга ўтиш «Tab» 
тугмачасини босиш ёки сичқонча кўрсатгичини олиб бориб чап 
тугмачасини босиш билан бажарилади; 

жадвалда қаторни йуқотиш – бунинг учун уни ажратиб «Del» 
тугмачасини босилади; 

жадвал катагини бўлиш – бунинг учун олдин уни белгилаб 
(ажратиб) кейин «Таблица»-«Разбить ячейки» буйруғини бериш билан 
бажарилади ва бошқа. 


5.Word графикаси устида ишлаш технологияси
Word матн муҳаррирининг яна бир имкониятларидан бири бу ҳужжат 
файлида расмларни жойлаштиришдир, яъни ҳужжат-файлининг хоҳлаган 
жойига, мавжуд расм-файлларидан (.wmf, .bmp, .pcx ва бошқа) расмлаврни 
қўйиш мумкин. Бунинг учун «Вставка» менюсидан «Рисунок» буйруғини 
бериб, у ердан “картинки” ёки “из файла” бўлимидан керакли расмлар 
танланади.
Агар расм ўлчамига ўзгартириш киритиш керак бўлса сичқонча 
кўрсаткичини расм устига келтириб бир марта сичқонча тугмасини босиб
унинг очилган рамкаси белгичалари устига курсор олиб келиниб сурилади.
Агар расм ичига бирор ўзгартириш киритиш керак бўлса, сичқонча 
кўрсаткичини расмга келтириб, икки марта сичқонча чап тугмачаси тез-тез 
босилади. Очилган мулоқот дарчасидан керакли ўзгартиришларни киритиш 
мумкин, масалан рангни ёки чизиқни тандаш мумкин.
Ҳужжат файли бирор жойида расм чизиш керак бўлса Рисование панел 
воситасидан фойдаланиш лозим. Расование панел воситаси қуйидаги расм 
пиктограммаларидан ташкил топган: 

тўғри чизиқ ва стрелкали тўғри чизиқ; 

айлана, эллепис ва тўғри тўртбурчак; 

надпись графикда матнларни ўрнатиш;

расмларга ранг қуйиш; 

чизиқлар ранги ва турини танлаш; 

автофигуралар ва бошқа. 
Бу пиктограммаларни бир марта босиб керакли фигурани чизиш мумкин. 
Чизилган бир неча расмларни бирлаштириш учун уларни Выбор объекта 
(стрелкали) пиктограммаси билан ажратиб кейин шу жойдан Рисование 
бўлимидан группировать буйруғини бериш керак бўлади.
Матнларга ишлов беришда кўп ҳолларда Wordart объект дастуридан 
ҳам фойдаланилади. Масалан ёзилган матнни ҳар ҳил кўришда (горизантал 
ёки вертикалга ўтказиш) тасвирлаш керак бўлиши мумкин. Бунинг учун 
менюнинг Вставка бўлимига кейин эса Объект бўлимига кирилиб мулоқот 
дарчасидан Wordart дастури ишга туширилади.

Download 344.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling