ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
“Информатика ва информацион технологиялар ”
фани бўйича маърузалар матнлари
1-қисм (Информатика)
Барча йўналишдаги 1-курс
бакалаврлар учун
Тузувчи: ф.м.ф.н., доцент Неъматов А.
Аннотатция
Ушбу маърузалар матнлари информатика ва информацион
технологиялар фани бўйича 9 та маъруза матнларини ўз ичига олган.
Маърузаларда информатика, ахборот, компьютер техник ва дастурий
таъминоти, операцион тизимлар, архиватор ва антивирус дастурлари,
матн мухарирлари, электрон жадваллар ва компьютер графикаси ҳақида
қисқача маълумотлар келтирилган. Маъруза матнлари олий техника ўқув
юртлари талабалари, ўқитувчилари ва курсни мустақил ўрганувчилар учун
мўлжалланган.
Тошкент-2010
МАЪРУЗА № 5
WORD МАТН МУХАРРИРИ
Маъруза режаси:
1.Кириш.
2.Word матн мухаррири ва унинг ойнаси элементлари.
3.Оддий матнлар устида ишлаш технологияси.
4.Жадваллар устида ишлаш технологияси.
5.Word графикаси устида ишлаш технологияси.
6.Wordда оддий ва мураккаб формулаларни ёзиш технологияси.
7.Назорат саволлари.
А д а б и ё т л а р:
1.Ю.Шафрин. Основы компьютерной технологии. Справочник. Изд.
«Туркистан», Бишкек 1998.
2.Джен Снайдер. Windows-95,
Справочник, М. Изд. «Питер-Ком» -1998г.
Бет 300-350.
1.Кириш
Шахсий компьютерда ҳар бир фойдаланувчи турли ҳужжат ва
матнларни тайёрлашда кўпгина қулайликларни яратадиган дастурга матн
мухаррирлари деб аталади. Матн
мухаррирлари матнларни киритиш,
ўзгартириш, кўчириш ва чоп қилиш каби бир қанча имкониятларга эга.
Бундай матн мухарирларига Блакнот, WordPad ва Word дастурларини мисол
қилиб келтириш мумкин. Ҳозирги кунда энг кўп ишлатиладиган матн
мухаррири бу Word дастури бўлиб, унда
жуда катта имкониятлар мавжуд,
жумладан жадвалллар яратиш, расмларни ҳужжатга қўйиш,
оддий ва
мураккаб математик формулалар ёзиш ва бошқа.