Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Меҳнат ҳуқуқи услублари ва тизимлари


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

3-§. Меҳнат ҳуқуқи услублари ва тизимлари 
Агар меҳнат ҳуқуқининг предмети деганда ушбу соҳада нималар тартибга 
солиниши англанса, услуби деганда бу муносабатлар қандай қилиб тартибга 
солиниши тушунилади. 
Меҳнат ҳуқуқининг услуби қуйидаги асосий белгилар билан характерли 
саналади: 
а) меҳнат ҳуқуқи предмети бўлган ижтимоий муносабатлар марказлаштирилган 
ҳолда ва локал тартибда бошқарилишининг ўзаро қўшиб олиб борилиши; 
б) тартибга солишда шартномавий, тавсиявий ва императив усуллардан 
кенг фойдаланиши; 
в) меҳнат муносабатларини тартибга солишда меҳнат жамоаси, касаба 
уюшмаларининг фаол иштирок этиши;
г) меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялашнинг ўзига хос усуллари ва мажбуриятлар-
нинг ижро этилишини таъминлаш воситаларига кўра.
1. Меҳнат муносабатларини тартибга солишда 
марказлаштирилган ва локал усулларнинг қўшиб олиб борилиши 
 
Бу белги меҳнатни давлат-ҳуқуқий тартибга солиш моҳиятини очиб бера-
ди ҳамда минтақавий, тармоқ хусусиятлари эътиборга олинган ҳолда меҳнат 
шароитларининг дифференцияланишини таъминлашга, ягоналигига эришиш-
га имкон беради. 


Ҳозирги пайтда марказлаштирилган тартибда ходимларнинг энг кам да-
ражадаги кафолатлари, иш ҳақи, иш вақти, дам олиш вақти ва бошқа асосий 
ҳуқуқларнинг энг кам кўрсаткичлари белгиланади. Марказий тартибда қабул 
қилинган актлар ҳам мажбурий ёки тавсиявий хусусиятга эга бўлиши мумкин.
Локал нормалар воситасида корхоналарнинг бевосита ўзида меҳнатга оид 
муносабатлар тартибга солинади. Меҳнатни локал тартибга солиш иштирокчи-
лари сифатида иш берувчи ва ходимлар вакиллик органлари қатнашадилар. 
2. Меҳнат муносабатларини тартибга солишда шартномавий, тавсиявий 
ва императив усулларнинг қўшиб олиб борилиши 
Меҳнат муносабатларини тартибга солишда шартномавий усул етакчи 
ўрин тутади. Бунда айрим ходим билан иш берувчи ўртасидаги муносабатлар 
меҳнат шартномаси воситасида, иш берувчи ва ходимлар жамоаси ўртасидаги 
муносабатлар жамоа шартномаси, жамоа келишувлари воситасида тартибга со-
линиши эътиборда сақланмоғи керак. Шартнома асосида ўрнатилган муносабат, 
унинг мазмуни бир томонлама ўзгартирилиши, бекор қилиниши мумкин эмас. 
Тавсиявий усулда меҳнат муносабатлари тартибга солинганида ваколатли 
органлар томонидан меҳнат муносабатлари субъектларига қаратилган тавси-
явий нормалар қабул қилинади. Ҳозирги пайтда давлатнинг императив актла-
ри воситасида меҳнат муносабатларининг тартибга солиниши ҳам муҳим 
аҳамият касб этади. 
Меҳнат ҳуқуқининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Ко-
дексининг 2-моддасида назарда тутилган бўлиб, унга кўра: «Меҳнат тўғриси-
даги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эъти-
борга олган ҳолда меҳнат бозорининг самарали амал қилиши, ҳаққоний ва 
хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва 
соғлигининг ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсиши-
га, иш сифатининг яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва ма-
даний турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади». 
Бозор иқтисодиётига асосланган иқтисодий базис ижтимоий муноса-
батларга таъсир этишнинг ягона давлат-ҳуқуқий механизми билан характер-
ланувчи ягона ҳуқуқий тизимларни юзага чиқарди. У меҳнат соҳасидаги 
ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос юридик услублари-
ни вужудга келтиради. 
Меҳнат ҳуқуқига оид услубларнинг ўзига хос хусуиятлари: 
1) бу муносабатларнинг юзага келиш, ўзгариш, барҳам топишига; 
2) ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқий мавқеига; 
3) ҳуқуқларнинг белгиланиш хусусияти ва мажбуриятларнинг бажарилиши-
ни таъмин этиш воситаларига қараб белгиланади. 


Меҳнат ҳуқуқий муносабатларининг юзага келишига ижтимоий иқтисо-
дий асослар сабаб бўлиб, меҳнат бозорининг фаолият кўрсатиши билан бево-
сита боғлиқ бўлади. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, 
ўзгариши ва барҳам топишининг ҳуқуқий тартибга солинишидан кўзланган 
асосий мақсад ҳам меҳнат бозорини давлат йўли билан бошқариш, бу муно-
сабатлар давомида фуқаролар ҳамда иш берувчилар ҳуқуқлари ва бошқа 
қонуний манфаатларни ҳимоя қилишдан иборатдир. 
Меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқий мавқеи ўзаро 
тенглиги билан ажралиб туради. Бунга касб тури, машғулот ва иш жойини 
танлаш эркинлиги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларидан эканлиги, 
фуқаролар ўз жисмоний ва интеллектуал салоҳиятларидан ўз хоҳишларича 
фойдаланишлари мумкинлиги, мажбурий меҳнат тақиқланганлиги кабилар 
асос бўла олади. Шу билан меҳнат жараёнида ходим иш берувчига, унинг 
фармойишларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига сўзсиз риоя этиши ло-
зимлиги ҳам меҳнат ҳуқуқи услубига хос хусусиятлардандир. 
Меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш усуллари ҳам меҳнат 
ҳуқуқи методининг ўзига хос хусусиятлари жумласига киради. Ҳозирги пайт-
да меҳнат ҳуқуқий муносабатларини тартибга солишда давлат фаолияти би-
лан бир қаторда бевосита корхона ва ташкилотларнинг ўзларига, ходимлар ва 
иш берувчиларнинг вакиллик органларига катта ваколатлар бериб қўйилган 
ҳолда меҳнат муносабатларига оид жуда кўп масалалар локал нормалар воси-
тасида тартибга солиниши назарда тутилган. Шунингдек, меҳнат муноса-
батларини тартибга солишда бевосита ходим билан иш берувчи ўртасидаги 
ўзаро келишувларга, меҳнат шартномасига ҳам катта аҳамият берилган. Яъни 
меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг норматив-ҳуқуқий, 
локал, шартномавий усуллари мавжудлиги қайд этилиши мумкин. 
Меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш услублари сифатида 
императив (сўзсиз бажарилиши керак бўлган) ва тавсиявий хусусиятга эга 
бўлган ҳуқуқ меъёрларининг хусусиятлари эътиборга олинмоғи лозим. Импе-
ратив меъёрлар тақиқловчи ёки буюрувчи бўлиши (масалан, 18 ёшга тўлмаган 
ходимларни моддий жавобгарлик билан боғлиқ бўлган ишларга қабул 
қилишнинг тақиқланиши, ходимлар учун энг кам даражадан паст бўлмаган 
меҳнат шароитлари яратилиши лозимлиги ва бошқалар) мумкин. 
Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ўзига хос тартибда (меҳнат низо-
ларини кўриш комиссиялари, бўйсуниш тартибида юқори турувчи органлар 
томонидан) ҳимоя қилиниши, ўзига хос меҳнат ҳуқуқий процессуал тартиблар 
ҳамда муддатлар белгиланганлиги ҳам меҳнат ҳуқуқининг ўзига хос услубларини 
ифода этувчи хусусиятлардан ҳисобланади. 
Шундай қилиб, меҳнат ҳуқуқи бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат бо-
зори фаолиятини, мулкчилик шаклидан, хўжалик юритиш усулидан қатъи 


назар, барча корхона, ташкилот, муассасаларда юзага келувчи ижтимоий 
меҳнат муносабатларини, ёлланма меҳнатни ташкил этишга оид бўлган муноса-
батларни давлат, жамият, айрим шахс манфаатлари уйғунлаштирилган ҳолда 
ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ меъёрлари йиғиндиси ва тизимлари-
дан иборатдир. 
Меҳнат ҳуқуқининг фан соҳаси сифатидаги тизимлари ва қонунчилик 
тармоғи сифатидаги тизимлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро ўхшаш бўлсада, 
бир-биридан фарқ қилади. Меҳнат ҳуқуқи фанининг бош вазифаси ўргатиш, 
таълим беришдан иборат бўлса, меҳнат қонунчилиги тармоғининг бош вази-
фаси – ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилгандир. 
Меҳнат ҳуқуқи фан сифатида умумий ва махсус қисмлардан иборат 
бўлиб, умумий қисмда фаннинг предмети, вазифалари, услублари сингари 
умумий хусусиятга эга бўлган масалалар, махсус қисмда эса меҳнат муносаба-
тини ўрнатиш, бекор қилиш, иш вақти, дам олиш вақти, иш ҳақи ва бошқа махсус 
меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос ҳуқуқий жиҳатлари ўрганилади. 
Меҳнат қонунчилиги ҳуқуқнинг бир тармоғи сифатида Ўзбекистон Рес-
публикаси Меҳнат Кодексида акс эттирилган бўлим ва бобларда ифодаланган 
тизимлардан иборат бўлади. 
Меҳнат ҳуқуқи фан соҳасининг тизимлари билан меҳнат қонунчилиги 
тармоғи тизимлари ўзаро яқин бўлиб, айрим йўналишлар, ҳуқуқ институтла-
рини қамраб олади. Шу билан бирга улар ўртасида муайян фарқлар ҳам 
мавжуд ва бу фарқлар меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида қонунчилик ама-
лиётини ўрганиш, умумлаштириш ва илмий хулоса ҳамда тавсиялар беришга, 
мутахассис кадрлар тайёрлашга йўналтирилганлиги билан, меҳнат қонунчи-
лиги эса ҳуқуқий тартибга солиш тармоғи сифатида аниқ ижтимоий-ҳуқуқий 
муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги билан белгиланади. 
Шу сабабли меҳнат ҳуқуқи фани ўзига хос бўлим, тушунча ва институт-
ларга эга бўлади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling