Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
2-§. Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солинишида унинг ўрни Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасаси сифатида 170 давлатни ўзида бирлаштиради. Унинг ташкилий тузилиши, ваколатлари ва иш олиб бориш шакллари ўз Уставида белгилаб қўйилган. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг олий органи бўлиб ҳар йили бир марта унинг барча аъзо давлатларидан иборат таркибда чақириладиган халқаро меҳнат конференцияси ҳисобланади. Ушбу конфере- нция фаолиятида ҳар бир аъзо давлат 4 делегатдан (2 та ҳукуматдан, 1 та тад- биркорлардан, 1 та ходимлардан) иборат таркибда қатнашади. Халқаро меҳнат конференцияси 56 кишидан иборат (28 киши ҳукуматла- рдан, 14 тадан тадбиркорлар ва ходимлардан) маъмурий кенгашни ташкил этади. Халқаро меҳнат бюроси Халқаро Меҳнат Ташкилотининг доимий ко- тибияти саналиб, кундалик ижроия фаолияти билан шуғулланади, Бош дирек- тор томонидан шакллантирилади. Халқаро Меҳнат Ташкилоти тарихига назар ташланса, унинг барпо эти- лишида АҚШ касаба уюшмалари, Америка Меҳнат Федерацияси муҳим рол ўйнаганлигини кўриш мумкин. 1910 йилдан бошлаб Америка Меҳнат Феде- рацияси раиси Самюэл Гомиерс бошчилигида Америка касаба уюшмалари бир неча йил давомида халқаро миқёсида меҳнаткашларни ҳимоя қилишнинг халқаро тизимларини яратишга интилиб келди. 1919 йилда АҚШ президенти Вудро Вильсон «Миллатлар ҳамжамияти»ни яратиш ташаббусини олға сурди. Ушбу икки ғоя бошқа давлатлар халқлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди ва 1919 йил январ ойида бўлиб ўтган Версал конференциясида муҳокама қилиниб, 1919 йил 25 январида халқаро меҳнат қонунчилиги билан шуғулла- нувчи 15 кишидан иборат комиссия тузилди. Комиссия Буюк Британия тақдим этган лойиҳа бўйича янги (бўлажак ХМТ) муассаса ваколатлари, унда ҳукуматлар, иш берувчилар ва ходимлар вакиллари- нинг иштироки, конвенциялар ишлаб чиқиш, қабул қилиш, ратификациялашни ташкил этиш, ижро этилишини назорат қилиш механизмлари муҳокама этилди. 1919 йили Миллатлар Лигаси ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти тузиш тўғрисида Версал битими қабул қилинди. Халқаро Миллатлар Лигаси мақсад ва вазифалари фаолият принциплари ва шакллари унинг Уставида, Устав таркибига киритилган Филадельфия Деклара- циясида мустаҳкамлаб қўйилган. Халқаро Меҳнат Ташкилоти ўз фаолиятини қуйидаги тамойилларга асо- сланган ҳолда юритади: меҳнат товар эмас; сўз эркинлиги ва ташкилотларга бирлашиш эркинлиги доимий та- раққиётнинг зарур шартидир; бирон бир жойдаги қашшоқлик умумий фаровонликка таҳдид солади; умумий фаровонликка кўмаклашиш мақсадида ҳар бир давлатда ва халқаро миқёсда муҳтожлик билан узлуксиз кураш олиб борилиши керак. Уставда белгиланишича, меҳнат шароитларини яхшилаш учун қуйидаги масалалар бўйича халқаро миқёсида чоралар қабул қилиш лозим: иш куни ва иш ҳафтаси муддатини чеклаш орқали иш вақтини меъёр- лаштириш; ишчи кучини ёллашни тартибга солиш; ишсизликка қарши чоралар кўриш; қониқарли турмуш шароитларини таъминловчи иш ҳақи кафолатлари; меҳнаткашларни касалликлар, касб касалликлари ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиш; болалар ва ўсмирлар ҳамда аёлларни ҳимоя қилиш; қарилик ва ногиронлик бўйича кафолатли нафақалар; чет элда ишлаётган меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш; бир хил қийматдаги меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш; ташкилотга бирлашиш эркинлиги тамойилнинг тан олиниши; касб-ҳунар таълимини ташкил этиш ва бошқалар. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставига мувофиқ норма ижод қилиш, яъни меҳнат соҳасида халқаро ҳуқуқий андозаларни яратиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бўлиб ҳисобланади. Шуни айтиш кифояки, 1997 йил июн ойигача бўлган даврга келиб Халқаро Меҳнат Ташкилоти қабул қилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар сони 364 тага етди. Улардан 180 таси конвенция, 184 таси тавсиялардан иборат. Мустақилликка эришганимиздан кейинги йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 11 та конвенцияси ратификация қилинди. Булар: 1. Иш вақтини 40 соатгача қисқартириш ҳақидаги 40-конвенция; 2. Йиллик ҳақ тўланадиган таътиллар ҳақидаги 52-конвенция; 3. Оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги 103-конвенция; 4. Меҳнат ва иш билан таъминлаш соҳасида камситишлар тўғрисидаги 111-конвенция; 5. Мажбурий меҳнатни бекор қилиш ҳақидаги 105-конвенция; 6. Бир хил қийматдаги меҳнат учун эркак ва аёлларни тенг тақдирлаш ҳақидаги 100-конвенция; 7. Куч ишлатиш ёки мажбурлаш йўли билан меҳнат қилдиришни тақиқловчи 29-конвенция; 8. Корхоналардаги меҳнаткашлар вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар ҳақидаги 135-конвенция; 9. Жамоавий музокараларни ташкил этиш ва олиб бориш ҳуқуқи та- мойилларини қўллаш тўғрисидаги 98-конвенция; 10. Жамоавий музокараларга кўмаклашиш тўғрисидаги 154-конвенция; 11. Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсатга оид 122-конвенция каби- лардан иборат. Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциялари ва тавсиялари Халқаро Меҳнат Конференцияси томонидан ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. Халқаро Меҳнат Конференцияси қабул қилган конвенция Халқаро Меҳнат Ташкилоти аъзоси бўлган камида икки давлат томонидан ратификация қили- ниши билан кўп томонлама халқаро битимга айланади ва уни ратификация қилган давлатлар учун ҳам, ратификация қилмаган давлатлар учун ҳам маж- буриятлар юклайди. Халқаро Меҳнат Ташкилоти тавсиялари халқаро шартнома ҳисоблан- майди ва шу туфайли уларни ратификациялаш талаб этилмайди, аммо барча аъзо давлатлар унга амал қилишлари, ўз миллий қонунчилигига тегишли ўз- гартиришлар киритишлари лозим бўлади. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling