Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet87/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

 
Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Меҳнат муносабатларида қонунийликни таъминлаш нима ва унинг қандай аҳамияти бор? 


2. Қонунийликни таъминлаш қайси усуллар ва воситалар билан амалга оширилади? 
3. Қайси давлат ва жамоат органлари меҳнат қонунчилигига амал қилиниши юзасидан 
назорат ва текшириш олиб боради? 
4. Меҳнат қонунлари амал қилиши устидан прокурор умумий назорати ҳақида гапириб беринг. 
5. Меҳнат қонун ҳужжатларини бузганлиги учун қандай ҳуқуқий жавобгарликлар белгилан-
ган? 
XIХ
 
боб.
 
МЕҲНАТ
 
МУНОСАБАТЛАРИНИ
 
 
ХАЛҚАРО
 
ҲУҚУҚИЙ
 
ТАРТИБГА
 
СОЛИШДА
 
ДАВЛАТЛАРАРО
 
ҲАМКОРЛИК 
 
1-§. Меҳнат соҳасида халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик ва унда Ўзбекистон 
Республикасининг иштирок этиши 
Илмий техника революцияси юз бераётган пайтда ижтимоий-иқтисодий ва 
бошқа муносабатларнинг глобаллашув жараёни кузатилмоқда. Бундай шароитда 
жаҳоннинг бир бурчагида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар бошқа бурчагида 
яшовчи халқлар ва давлатлар учун ҳам акс садо бераётир. Ушбу омиллар юз бе-
раётган жараёнларни мувофиқлаштирилишини, давлатлар ва халқлар ўртасида 
ҳамкорлик йўлга қўйилишини тақозо этмоқда. 
Ер курасида аҳоли сони тез суръатлар билан кўпайиб, унинг ресурслари 
ва иқтисодий имкониятлари деярли ўзгармасдан қолаётган бир пайтда барча-
ни иш билан таъминлаш, очлик ва касалликларга, қашшоқликка қарши кура-
шиш долзарб вазифалардан эканлиги шак-шубҳасиздир. 
Инсоннинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларидан бири бўлган 
меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, ишсизликка қарши курашиш, аҳоли 
бандлигини таъминлаш борасидаги халқаро ҳамкорлик ва бу соҳадаги ижти-
моий муносабатларни халқаро ҳуқуқий тартибга солиш Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотининг бевосита иштироки ҳамда раҳбарлиги остида, унинг ихтисосла-
штирилган ва минтақавий ташкилотлари кенг жалб этилган ҳолда амалга оши-
рилади. 
Меҳнат, бандлик ва минимал меҳнат шароитларини таъминлашга доир 
глобал масалалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг аҳамиятли 
халқаро ҳуқуқий ҳужжатлари: «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси» 
(1948 йил 10 декабр), «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғриси-
да»ги халқаро Пакт (1966 йил 19 декабр) ва бошқа ҳужжатларда мустаҳкам-
лаб қўйилган. 


«Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси»нинг 23-моддасига кўра, 
«Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай ша-
роитга эга бўлиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга»
100

«Ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пак-
тнинг 6-моддасига кўра: «Ушбу пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир 
инсоннинг ишлаб маблағ топиш имкониятини қамраб оладиган меҳнат қилиш 
ҳуқуқини тан олади. Меҳнат турини ҳар бир одам эркин ҳолда танлайди ёки 
унга эркин ҳолда рози бўлади. Шу Пактга аъзо бўлган давлатлар эса фуқаро-
ларни мазкур ҳуқуқ билан таъминлаш учун зарур чоралар кўради»
101

Меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солишда, айниқса Халқаро Меҳнат 
Ташкилотининг ўрни каттадир. Халқаро Меҳнат Ташкилоти БМТнинг ихти-
сослашган муассасаси мақомига эга ҳолда иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритганидан 
кейинги ўтган ўн йил давомида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий 
ҳаётнинг барча жабҳаларида туб ислоҳотларни амалга оширмоқда ва улар-
нинг моҳияти – демократик, фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат барпо этиш 
мақсадида умуминсоний ва демократик қадриятларни жорий эта бориш, фуқаро-
ларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган халқаро андозаларга мосла-
шишдан иборат. 
Ўтган йиллар давомида БМТнинг инсон ҳуқуқларига оид энг муҳим ҳуж-
жатлари, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг бир қатор конвенциялари Ўзбеки-
стон Республикаси томонидан ратификация қилинди
102

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Ўзбекистон 
халқи умумий эътироф этган халқаро ҳуқуқий нормалар устиворлигини тан 
олиш қайд этилган. Шунга мувофиқ равишда барча қонунларда, шу жумладан 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ҳам (10-моддаси) Ўзбекистон 
иштирок этаётган халқаро ҳуқуқий шартномаларнинг қоидалари миллий қонун-
чиликка нисбатан устивор эканлиги таъкидланади. 
Ҳозирги кунда меҳнатни ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги халқаро андо-
залар, агар улар Ўзбекистон томонидан тан олинган бўлса, бевосита қўлланилиши, 
уларнинг қоидалари Ўзбекистон қонунлари таркибига киритилиши, улар асосида 
қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиш орқали Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқининг ри-
вожланишига таъсирини ўтказмоқда. 
100
Қаранг: «Инсон ҳуқуқлари» (олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланмаси), Т., «Ўзбекистон», 
1997, 188-бет.
101
Қаранг: Ўша манба, 193-бет.
102
Қаранг: 1991 йил 30 сентябрда «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси», 1995 йил 31 авгус-
тда «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Халқаро Пакт ва бошқа кўплаб ҳуж-
жатлар ратификация қилинган.


Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 10-
моддасида: «Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки 
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилин-
ган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа 
норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, 
халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларнинг ёки Халқаро Меҳнат 
Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенцияси-
нинг қоидалари меҳнатга оид муносабатлар бевосита қонун ҳужжатлари би-
лан тартибга солинмаган ҳолларда ҳам қўлланилади», дейилади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling