Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet83/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

6. Прокуратура органлари Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 
«Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни асосида иш олиб борадилар
1
. Ушбу 
Қонуннинг 2-моддасида уларнинг асосий вазифалари кўрсатиб қўйилган. Ун-
га кўра: 
Ўзбекистон Ресбуликаси Бош прокурори ва унга бўсунувчи прокурорлар 
барча вазирликлар, Давлат қўмиталари, идоралар, давлат назорати идоралари, 
ҳокимлар, шунингдек кимга бўйсунишидан, кимнинг тасарруфидан бўлиши-
дан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, муассасалар, корхоналар ва ташки-
лотлар, ҳарбий қисмларда, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар; 
фуқаролар қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этишлари устидан назоратни 
амалга оширадилар. 
Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ прокурор назорати предмети бўлиб: 
барча вазирлик, Давлат қўмиталари, идоралар, давлат назорати идоралари
ҳокимлар, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, ҳарбий 
қисмлар, жамоат ташкилотлари, партиялар ва ҳаракатлар, мансабдор шахслар 
қонунларни бажараётганлиги, шунингдек улар чиқараётган ҳужжатлар Ўзбеки-
стон Республикаси Конститутциясига ва Қонунларига мувофиқлиги; 
шахснинг дахлсизлиги тўғрисидаги, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, 
сиёсий, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги, уларнинг шаъни ва қадр-
қимматини муҳофаза қилиш (башарти, ушбу ҳуқуқларни муҳофаза этишнинг ўзга 
тартиби кўзда тутилмаган бўлса) тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши;
иқтисодий муносабатларга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ташқи 
иқтисодий фаолиятга доир қонунларга риоя этилиши. 
Прокурор аралашувини талаб қиладиган қонун бузилиш ҳоллари ҳақида ари-
залар ёки бошқа маълумотлар тушганда, шунингдек етарли асослар бўлганда ҳам 
ўз ташаббуси билан қонунлар ижросининг текширувлари ўтказилади. Прокурор-
нинг хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятига бевосита аралашувига, шунингдек 
идоравий бошқарув ва назорат органлаи фаолиятини амалга оширишга йўл 
қўйилмайди. Прокурор назорати воситалари ва усуллари қонун ҳужжатларида 
белгилаб қўйилган.
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2001 йил 20-сон, 139-модда. 



Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling