Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet80/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Билимингизни текшириб кўринг 
1. Меҳнат низолари нима ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари қандай? 
2. Меҳнат низоларини кўрувчи қайси органларни биласиз? 
3. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қайси муддатларда мурожаат этиш мумкин? 
4. Меҳнат низоларининг тааллуқлилиги ва судловлилиги қандай аниқланади? 
5. Меҳнат низолари комиссияси ҳақида гапириб беринг. 
6. Бевосита туман (шаҳар) судида қайси тоифадаги меҳнат низолари кўрилади? 
7. Меҳнат низоси юзасидан судда иш қўзғаш, даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқи 
кимларга берилган? 
8. Меҳнат низоси судда қайси муддатда кўриб чиқилади? 
9. Меҳнат низоси юзасидан суд ҳал қилув қарорларини ижро этилиш хусусиятлари қандай? 
10. Суд қарорларининг қайтарма ижроси деганда нима тушунилади? 
11. Меҳнат низолари бўйича суд харажатлари хусусияти ҳақида гапириб беринг. 
12. Айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат низолари ҳал этилишида қандай 
ўзига хос хусусиятлар мавжуд? 
13. Жамоага доир меҳнат низолари нима? 
XVIII
 
боб.
МЕҲНАТ
ҚОНУНЛАРИ
ИЖРОСИ
УСТИДАН
НАЗОРАТ
ОЛИБ
БОРИШ.
МЕҲНАТ
ҚОНУНЛАРИНИ
БУЗГАНЛИГИ
УЧУН
ЖАВОБГАРЛИК 
93
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил 9-сон, 145-модда.
94
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1993 йил, 10-сон, 370-
модда. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164-II 
сонли қарорига кўра янги таҳрирда (ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) тасдиқланган. Ўзбеки-
стон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, №8, 38-модда.


1-§. Меҳнат муносабатларида қонунчиликни таъминлаш устидан назорат ва унинг 
турлари 
Қонун устуворлиги – амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг бош тамойилла-
ридан бири саналади. Келажаги буюк давлат барпо этиш мақсадини ўз олди-
мизга қўяр эканмиз, ушбу буюк давлатни қонун салтанати сифатида, инсони-
ят ўз тараққиётида қўлга киритган демократик ва умуминсоний қадриятлар 
олий неъмат деб қараладиган фуқаролик жамияти сифатида кўз олдимизда 
тасаввур этамиз. Табиийки, бундай давлатда ва жамиятда фуқаролар ҳуқуқла-
ри поймол этилиши, инсоний манфаатлар оёқ ости қилинишига асло йўл 
қўйилмайди. Қонун салтанатини барпо этиш, энг аввало, қонунларга барча-
нинг сўзсиз ва оғишмай амал қилишини таъминлаш орқали амалга оширили-
ши мумкин. 
Афсуски, бугунги кунда корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунларини бу-
зиш, ходимлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига беписандлик билан қараш 
ҳоллари тез-тез учраб турибди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Оила ва аёллар муаммола-
ри комиссияси мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент 
шаҳрида жойлашган енгил саноат корхоналарида Меҳнат кодексининг хотин-
қизлар, вояга етмаганлар ва ногиронлар учун белгиланган имтиёзларга доир 
қисмини ижро этилиши аҳволи қониқарсиз эканлиги, имтиёз ва кафолатлар 
бу шахсларга тўла ҳажмда берилмаётганлиги, бошқа қонунбузарликларга йўл 
қўйилаётганлиги қайд этилади
95
. Айрим ҳолларда қонунчиликни таъминлаш 
учун масъул шахсларнинг ўзлари томонидан меҳнат қонунлари, бошқа қонун 
ҳужжатлари қўпол бузилаётганини кузатишнинг ўзи ачинарли
96
. Бундай сал-
бий ҳолатлар қонунчиликни таъминлаш устидан кузатув ва назоратни ку-
чайтириш долзарб вазифалардан бири эканлигини кўрсатади. 
Меҳнат қонунлари бажарилиши устидан назорат деганда ваколатли 
давлат ва жамоат органлари томонидан ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш мақсадида амалга ошириладиган махсус фаолият тушунилади. Назорат 
фаолияти давомида ушбу ваколатли органлар иш берувчи ва у вакил қилган 
шахслар томонидан меҳнат қонунлари бузилишининг олдини оладилар, бу-
зилган меҳнат ҳуқуқларини тиклайдилар, қонун бузилишида айбдор бўлган 
мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий жавобгарликка тортадилар. 
Меҳнат қонунларига амал қилишни назорат қилиш ваколатли орган томонидан 
амалга ошириладиган текшириш ишларидан иборат ва бунда иш берувчи, унинг 
95

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling