Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Якка меҳнат низоларини судда кўриш
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
3-§. Якка меҳнат низоларини судда кўриш Меҳнат низолари суд томонидан фуқаролик ҳуқуқий даволарни кўриб ҳал этиш юзасидан Фуқаролик процессуал қонунчилигада белгилаб қўйилган қоидалар асосида ҳал этилади. Судлар томонидан кўриладиган меҳнат низолари икки тоифага бўлинади: а) меҳнат низолари комиссиясида кўрилиши мумкин бўлган ва турли сабаб- ларга кўра судга етиб келган низолар ва б) бевосита суднинг ўзи томонидан кўриб ҳал этилиши белгилаб қўйилган низолар. Биринчи тоифага мансуб меҳнат низолари ходимнинг хоҳишига кўра бевосита судга тақдим этилган бўлиши ёхуд комиссия чиқарган қарордан ходим ёки иш берувчи норози бўлганлари туфайли судга мурожаат қилинган бўлиши ёхуд корхонада меҳнат низолари комиссияси ташкил этилмаганлиги натижасида судга муро- жаат қилинаётган бўлиши мумкин. Меҳнат низоларининг иккинчи тоифаси юзасидан манфаатдор шахс фақат судгагина мурожаат қилиш мумкинлиги кўзда тутилган. Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра қуйидаги меҳнат низолари бевосита судда кўрилади: 1) агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари комиссияси тузилмаган бўлса; 2) улар меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар ишга тиклаш тўғрисида, меҳнат шартномасини бекор қилиш вақти ва асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир бўлса; 3) улар ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг тўланиши ҳақида бўлса; 4) улар меҳнат вазифаларини бажараётганда ходимнинг соғлигига шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни (шу жумладан, маънавий зарарни) ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни иш берувчи томонидан тўланиши ҳақида бўлса; 5) улар ушбу Кодекснинг 78-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳолларда ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақида бўлса; 6) улар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан олдиндан келишиб ҳал этилган масалалар юза- сидан келиб чиққан бўлса. Низо меҳнат низоси комиссиясида кўриб чиқилганлигини важ қилиб хо- дим аризасини кўриб чиқилишини рад этишга йўл қўйилмайди. Меҳнат ко- дексининг 268-моддасига кўра қуйидаги шахслар меҳнат низосини судда кўриб ҳал этишини сўраб мурожаат этишга ҳақли бўладилар: 1) ходим, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи; 2) меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори; 3) иш берувчи меҳнат низолари комиссиясининг қарорига рози бўлмаган ҳолларда, шунингдек унга ходим томонидан етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги низолар бўйича; 4) прокурор. Меҳнат низоси юзасидан даъво қўзғаётган шахс ўз аризасини қоида бўйича жавобгар турган ердаги судга тақдим этиши керак. Даъво қўзғаш ҳуқуқига меҳнат шартномаси тузган барча ходимлар эгадирлар. Даъво ариза- сига талабни асословчи ҳужжатлар (буйруқ нусхаси, далолатнома, маълумот- нома ва бошқалар) илова қилинади. Меҳнат низолари бўйича судга мурожаат қилган ходимлар давлат бож тўлаш мажбуриятидан батамом озод қилинадилар. Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади: Ишга тиклаш низолари бўйича – ходимга у билан меҳнат шартномаси бе- кор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой; Ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича – зарар етказилганлиги иш берувчи маълум бўлган кундан бошлаб бир йил; Бошқа меҳнат низолари бўйича – ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой. Ушбу муддатлар узрли саба- блар билан ўтказиб юборилган бўлса, низони кўраётган орган бу муддатни қайта тиклаши мумкин. Соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича даъво муддати белгиланмаган. Меҳнат низоларини судда кўриш пайтида тарафлар сифатида ходим ва корхоналар қатнашишади. Корхона маъмурияти унинг вакили сифатида ишда қатнашиши мумкин. Даъво прокурор, касаба уюшмаси қўмитаси ёки меҳнат ҳуқуқий инспекция томонидан қўзғатилгани ҳолларда ҳам тарафлар бўлиб ходим ва корхона қатнашади. Даъво қўзғаган прокурор ёки касаба уюшмаси қўмитаси ишда қатнашувчи шахс мақомига эга бўлади, холос. Тарафлар ва ишда иштирок этаётган бошқа шахслар (вакиллар, учинчи шахслар)нинг про- цессуал ваколатлари фуқаролик процессуал қонунчилигига биноан белгилаб қўйилган. Суд иш материалларини атрофлича ўрганиш, бошқа далилларни бевосита кўриб чиқиш ва баҳолаш асосида низони мазмунан ҳал этади. Бунда ишдан ғайриқонуний бўшатилган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш алоҳида муҳим аҳамиятга эга ва шу туфайли бундай тоифадаги низоларни ҳал этиш- нинг алоҳида тартиблари жорий этилган. Жумладан, Меҳнат кодексининг 271-моддасида айтилишича: Меҳнат шартномаси қонуний асоссиз ёки белгиланган тартиб бузилган ҳолда бекор қилинган ёхуд ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган тақдирда у меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган томонидан аввалги ишга ти- кланиши керак. Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганининг қонунийлиги ёки қонуний эмаслиги ҳақидаги масала ҳал қили- наётганида, суд ходим билан меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганининг асослилигига баҳо бериб ўтади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш сабабларининг таърифи нотўғри ёки амал- даги қонун ҳужжатларига номувофиқ деб топилгани тақдирда, суд уни ўзгартиради ва ҳал қилув қарорида қонуннинг тегишли моддаси (банди) кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш сабабини амалдаги қонун ҳужжатларига аниқ мувофиқ қилиб кўрсатади. Суд айни бир вақтда қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатларнинг берилиши тўғрисида ва ходимга тўланиши лозим бўлган ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳақидаги масалани ҳал қилади. Ходимнинг илтимосига кўра суд меҳнат шартномасини бекор қилиш асосининг таърифини унинг ўз хоҳишига биноан ёки тарафларнинг келишуви бўйича деб ўзгартирилганлиги тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш билан чекланиши му- мкин. Башарти, ходим меҳнат шартномасини бекор қилишнинг таърифи ўзининг шаъни ва қадр-қимматини камситган деб ҳисобласа, у ҳолда туман (шаҳар) суди низони кўриш билан бир вақтда, ходимнинг талабига кўра, унга етказилган маънавий зарарни тўлаш масаласини ҳам ҳал этади. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда уни ишга қайта тиклаш, меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифини ўзгартириш, ғай- риқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишга тиклаш ҳақи- даги суд ҳал қилув қарори дарҳол, эълон қилинган куниёқ ижро этилади 92 . Иш берувчи томонидан бундай қарорнинг ижроси кечиктирилган тақдир- да, қарорни қабул қилган меҳнат низоларини кўрувчи орган кечиктирилган 92 Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling