Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат
Download 2.6 Mb.
|
1-Психодиагностика (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Психодиагностика тарихи Мавзулар: 3.1. Психодиагностиканинг фан сифатида юзага келиши 3.2. Психодиагностика тарихининг ривожланиш босқичлари
- Психодиагностиканинг фан сифатида юзага келиши
Савол ва топшириқлар
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиаб берилган вазифаларни амалга оширишда психодиагностиканинг аҳамияти қандай? Психологик-педагогик диагностиканинг қўллаш усуллари ҳақида нималар биласиз? Психодиагностикани қўллашда муҳим аҳамиятга эга бўлган қандай соҳалар мавжуд? Психологик-педагогик йўналишларига асосан нималар киради? Психологик-педагогик диагностиканинг асосий тамойилларини кўрсатиб ўтинг. 3. Психодиагностика тарихи Мавзулар: 3.1. Психодиагностиканинг фан сифатида юзага келиши 3.2. Психодиагностика тарихининг ривожланиш босқичлари Психодиагностиканинг фан сифатида юзага келиши Фан тарихига назар ташласак, 20-30 йилларда психология, педагогика ва бошқа фанлар соҳасида тўпланган тажриба ва билимларни умумлаштириш, улардан таълим-тарбия жараёнида унумли фойдаланиш борасида катта ишлар амалга оширилган. Бу борада шу йилларда “умумий ва универсал фан” сифатида ривожлантирила бошланган “ПЕДОЛОГИЯ” юлдузларидан П.П.Блонский, Л.С.Виготскийлар томонидан педагогик психо-диагностика соҳасида амалга оширган ишлари, ишлаб чиқилган назарий билимлар ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблилигини йўқотмаган. Аммо 1936 йилда педологиянинг қаттиқ танқид қилиниши оқибатида педология ва педагогик қарашлар бутунлай йўққа чиқарилди. Бу эса психология (аниқроғи шу даврдаги “Психотехника”) ва педагогика фанларининг ҳам ривожланишига катта салбий таъсир кўрсатди. Аммо педагогикада, шу жумладан, ҳозирги замон педагогикасида ҳам махсус равишда тестлар, сўровлар ўтказилиши кам учрайдиган ҳол бўлиб, асосий тадқиқотлар психодиагностика соҳасида олиб борилганлиги маълум. Ҳозирги вақтда ҳам психодиагностик тадқиқотлар орасида педагогик диагностика ишлари кенг, етарли даражада, атрофлича ва чуқур олиб борилмоқда. Собиқ иттифоқда “педагогик диагностика” атамаси 50-60 йилларда А.С.Белкин томонидан турли журналлардаги мақолаларда киритилди. Педагогик диагностиканинг атамалари ва методологияси у томонидан 1979 йилда “Ўқувчиларнинг педагогик қаровсизлиги” номли ўқув қўлланмасида батафсил баён қилинди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 80 йилларгача “Педагогик диагностика” атамаси, асосан, мақолаларда, турли тезислар ёки кам тиражли тўпламларда учрайди. 80 йиллардан бошлаб эса шу вақтгача педагогика ва психология фанларининг ҳамкорлик соҳаси сифатида шаклланиб, ривожланиб келаётган, кўпчилик алоҳида билим ва тажриба соҳаси деб қарамаётгани, бу соҳа энг долзарб соҳалардан бирига айланмоқда. Бунинг исботи сифатида қуйидаги далилларни келтиришимиз мумкин: 1987 йилда А.И.Кочетев таҳрири остида “Мактабда педагогик диагностика”, 1988 йилда Н.К.Голубевнинг “Тарбия жараёнини диагностика ва прогноз қилиш” асарлари босмадан чиқди. 1990 йилда, Тошкентда К.З.Зариповнинг “Ўқитувчилар малакасини оширишнинг узлуксиз тизимида педагогик диагностика”, 1992 йилда, Екатеринбургда Е.А.Михайличевнинг “Педагогик диагностиканинг назарий асослари” мавзусидаги докторлик ишлари ҳимоя қилинди. Чет элларда бу соҳада олиб борилган ва рус тилига таржима қилиниб, ўзбек мутахассислари ҳам танишиш имкониятига эга бўлган ишлардан К.Ингенкампнинг 1991 йилда босмадан чиққан “Педагогик диагностика” (муаллифнинг ёзишича “педагогик диагностика атамаси у томонидан 1968 йилда таклиф қилинган ва киритилган) ва Э.Стоунснинг “Психопедагогика”. Таълимнинг психологик назарияси ва амалиёти” (1984), бир гуруҳ немис психодиагностлари томонидан тайёрланган “Психодиагностика: назария ва амалиёт” (1986) каби асарларини кўрсатиш мумкин. Т5-бет. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling