Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат
Download 2.6 Mb.
|
1-Психодиагностика (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- М.С.Салаева , психология фанлари номзоди М.Х.Аҳмедова Тақризчилар: Психология фанлари номзоди, доцент Б.Умаров
- Ш.Самарова Масъул муҳаррир Психология фанлари доктори, профессор Ғ.Б.Шоумаров КИРИШ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат ИНСТИТУТИ Муборак Салаева Муяссар Ахмедова «Психологик диагностика ва амалиёт» Ўқув қўлланма ТОШКЕНТ – 2010А н н о т а ц и я Ўқув қўлланмада шахсдаги хусусиятларни аниқловчи замонавий ёндашувлар ҳамда унинг ривожланишини ўрганувчи психокоррекция ва психодиагностика методлари ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, психодиагностиканинг асосий йўналишлари, тамойиллари, психодиагностикада меҳнат малакалари ва кўникмаларини ўрганиш масалалари, психодиагностиканинг касбий ахлоқий жиҳатлари, касбий лаёқат психодиагностикаси, касбий хусусиятларни аниқлаш усуллари, касб танлаш мотивини аниқлаш, касбий фаолиятни психологик баҳолаш, шахслараро муносабатларнинг психологик диагностикаси ва коррекцияси, психологик (аутоген) машқлар ва уларнинг хусусиятлари каби масалалар ёритиб берилган. Мазкур ўқув қўлланма 5140900 – Касб таълими йўналишлари (ТСМТ, ЕСМТ) бакалаврлари учун мўлжалланган бўлиб, шунингдек, ундан аспирантлар, магистрлар, методистлар, ўқитувчилар ва малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари ўз фаолиятларида фойдаланишлари мумкин. Муаллифлар: Психология фанлари номзоди, доцент М.С.Салаева, психология фанлари номзоди М.Х.Аҳмедова Тақризчилар: Психология фанлари номзоди, доцент Б.Умаров психология фанлари номзоди, Ш.Самарова Масъул муҳаррир Психология фанлари доктори, профессор Ғ.Б.Шоумаров КИРИШ Жаҳон мамлакатлари амалиётида психодиагностик ишлар шахснинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг ижтимоий ҳаётдаги фаолият турларига оид жиҳатлари ўрганилиши назарда тутилган эди. Бизга яхши маълумки, бугунги кунда хорижий мамлакатлар сингари республикамизнинг аксарият олий таълим муассасаларида ҳам психолог мутахассислар тайёрланмокда. Таълим муассасаларининг ушбу таълим йўналишларини битказган ёшлар мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда хусусий ташкилотларда амалиётчи психолог лавозимларида фаолият юритиш имкониятига эга бўлмоқдалар. амалиётчи психологлар фаолиятининг асосини психодиагностик ишлар ташкил қилади. Бунда улар ўзи фаолият юритаётган ташкилот, корхона ёки муассасалардаги инсонларни гуруҳ ёки якка тарзда психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганиб, қуйидаги психодиагностик ишларни амалга оширадилар: Шахсда мавжуд бўлган барча психик жараёнларнинг ёш даври тараққиёт мезонларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида психологик текширувдан ўтказади. Бунда у шахснинг камолот даражасини белгилаш ҳамда касбга яроқлилик даражасини ташхис қилиш билан бирга шахс ҳиссиётлари, иродавий сифатлари, ҳис-туйғулари, ўз-ўзини бошқариш имконияти ва ақлий салоҳият даражаларини ҳам текшириб боради. Шахснинг ўзи юритаётган фаолияти давомида эгаллаши лозим бўлган кўникма ва малакаларида учрайдиган камчиликлар, хулқ-атворида юзага келадиган нуқсонлар, шунингдек, ақлий тараққиёт ва психик ривожланишидаги бузилишларни ҳам аниқлаш имкониятига эга бўлади. Шахснинг шахслараро муносабатлар доирасидаги фаолиятини ўрганади. Барча соҳалардаги психологик ҳизмат тизимининг илмий ва амалий вазифалари ҳар хил мамлакатларда турлича жорий этилмокда. Бизнинг Республикамизда психологик ҳизмат тизими, асосан, умумий ўрта таълим мактабларида жорий этилган бўлиб, бунда дастлабки экспериментал тадқиқотлар ўзига хос усулда амалга оширилмокда. Маълумки, ҳар бир шахс қизиқиши, лаёқати ва иқтидорини, индивидуал имкониятлари ва бошқа бир қатор шахсий сифатларини батафсил ўрганмай ва таҳлил қилмай туриб мазкур шахс келажагини педагогик жиҳатдан тўғри баҳолаб бўлмайди. Ана шу нуқтаи назардан ҳам улар фаоллигини таъминлашда бугунги кунда психологик ҳизмат тизими томонидан бартараф килиниши лозим бўлган муаммолар мавжуд. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling