Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Download 2.6 Mb.
bet9/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

3.2. Психодиагностика тарихининг
ривожланиш босқичлари


Психологик диагностика фан сифатида XIX аср охирида эспериментал асосда вужудга келади. Психологик диагностикани вужудга келишида F.Galton (1879); J.Cattell (1890); H.Ebbmgliaus (1891); A.Binet ва V.Henri (1896); A.Binet ва Th.Simon (1905)ларнинг ишлари катта аҳамиятга эга бўлади. Бу тадқиқотларда индивидуал фарқларни ўрганишнинг янги статистикага асосланган куроли — тест ишлатила бошланган. Психологияда психометрик йўналиш асосчиси F.Galton биринчи марта тестлара яратгган. Дастлабки тест ақлни ўлчаш методи сифатида қўлланилди, Кейинчалик эса ундан шахсни, унинг реакцияларини ўрганишда фойдаланила бошланди. Психодиагностикада янги методларни ишлаб чиқариш психиатрик шифохоналарнинг эҳтиёжлари билан кулланилди. Кейинчалик эса касб танлаш ишлари билан боғлик психотехниканинг тараққиёти билан янада ривожлантирилди.
Психилогик диагностика фан сифатида 1920 йилларда кенг шакллана борди. Швейцариялик психолог ва психиатр H Rorschach (1921)нинг «Психодиагностика» асари нашр этилиши билан психодиагностикага асос солинди. Психодиагностика тушунчаси индивидни ўрганадиган барча методлар мажмуини ўз ичига олади. Бу китобнинг нашр этилиши билан психологик диагностика тараққиётида янги давр бошланди, бу психометриядаги янги шахсни ўрганиш методлари бўлмиш проектив методлар билан боғланган эди. Проектив психология бир бутун шахсни ўрганиш мумкин эмас, деб талқин қилувчи психометрик нуқтаи назар ва биохевиоризмга қарши эътироз билдирувчи фан сифатида ривожлана бошлади.
Кейинчалик психодиагностикада янги методлар яратилиши билан бирга бирлаштирилган (комбинация килинган) тестлар қўлланила бошланди. Масалан, ақлни ўрганиш методлари орасида америкалик психолог D.Wechsler (1939, 1955)нинг субтестлари кенг тарқалди. Янги проектив методлар ҳам яратилиб, кенг қўлланила бошланди (америкалик психолог G.Murray (1935, 1943)нинг Тематик Апперцепцион Тести (ТАТ), немис психологи S.Roslnwlig нинг фрустрацияга бўлган реакцияни ўрганиш бўйича тести ва бошқалар.) Шахсий саволномалар (MMPI, 16 РГ) кенг тарқалди.
Собиқ совет психологиясида диагностик методлардан фойда­ланиш ўз тарихига эга. Бу жараёнда шартли равишда 2 босқични ажратиш мумкин:

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling