Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат
Download 2.6 Mb.
|
1-Психодиагностика (1)
Биринчи босқич 20 йилларнинг бошидан 30 йилларнинг ўртасигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда педагогика ва психотехникада тест методлари кенг тарқалди. Бунга боғлиқ равишда педагогия — бола ҳақидаги фан ривожлана бошланди. Унинг предмети болалар ҳаётини ўрганиш, ирсиятнинг ролини аниқлаш, жисмоний на маънавий тараққиёт, қонунларини аниқлаш, болалар психикасида касаллик кўринишларини ўрганишдан иборат (К Н.Корнилов, 1917).
Бу даврда психологик диагностиканинг ривожланишида М.С.Бернштейн, Л.С.Виготский, П.П.Блонский, С.Г.Геллернггейн, Н.Д.Левитов, Г.И.Россолимо, П.И.Шпильрейн, А.М.Шуберт ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. Олимлар томонидан илгари сурилган қатор илғор фикрлар кейинчалик ривожлантирилмади, чунки 1936 йилдан кейин бу соҳадаги барча тадқиқотлар тўхтатилди ва психодиагностиканинг кейинги ривожланишига жиддий тўсиқ юзага келди. Машҳур рус психологи Л.С.Виготский шахс психик тараққиёти хусусиятларини ўрганишга муҳим ҳисса қўшди. Унинг таълимоти инсонга хос бўлган психик жараёнлар ва инсон онгининг тарихий ривожланишига бағишланди. Унинг фикрича, болалар психик тараққиёти инсоният маданиятини ўзлаштириши натижасида рўй беради. Бунда шахс шаклланишида таълим ва тарбия жараёнлари етакчи рол ўйнайди. Психодиагностиканинг ривожланишидаги иккинчи босқич 50-60 йилларга тўғри келади. Бу даврда ақлий тараққиётни ўрганишга катта эътибор берилди. Жумладан, А.А.Люблинская тадқикотларида нутқ ва унинг функцияларининг ривожланиш хусусиятлари ўрганилган. А.Р.Лурия раҳбарлигида фаолиятни бошқаришда нутқнинг роли ўрганилди. А.Н.Леонтев ва А.В.Запорожец раҳбарлигида асосий психик жараёнларнинг ривожланишида фаолиятнинг роли ўрганилган. Д.Б.Эльконин раҳбарлигида нутқнинг ривожланиши ва мактабгача таълим муассасаси даврида ўйиннинг етакчи фаолият тури сифатидаги роли аниқландқ. Бу тадқиқотлардан олинган натижалар болалар учун таълим ва тарбия дастурларини тузишда асос бўлиб ҳизмат қилади. Рус психологлари томонидан ишлаб чиқилган ақлий тараққиётни сифатий таҳлил қилиш тамойили қатор вазифаларни хҳл қилишда ўз маҳсулдорлигини намоён қилди ва кўпгина тадқиқотларда ўз аксини топди (З.И.Калмикова, 1975 1982; Г.А.Варданян, 1979; Л.А.Венгер, 1974; К.М.Гуревич 1980; В.И Войтко, Ю.З.Гильбух, 1981; Д.Б.Элъконин, 1982; В.В Столин, А.Г.Шмелев, 1987; Л.Ф.Бурлачук, С.М.Морозов, 1989 ва бошқалар). Психологик диагностикага кичик амалий йўналиш хос бўлиб, у ёки бу ҳодисаларни билишга ва тавсифлашга қаратилган. Б.Г.Ананьев (1968) психологик диагностикани психологик тадқиқотларга қаратилган йўналиш, деб таърифлаб, унинг мақсади, психофизиологик функциялар, жараёнлар ва шахс хусусиятлари ривожланиш даражасини аниқлаш, турли қўзғатувчилар таъсир қилганда инсон ҳолатини билиш, инсоннинг меҳнат қобилиятини, лаёқатини аниқлашдан иборат. К.К.Платонов (1974) психологик диагностикани психик ҳодисаларнинг хосса ва хусусиятларини ўрганиш ҳакидаги фан, деб ҳисоблаган. К.Н.Гуревич (1974) инсонларни психологик ва психофизиологик белгилари бўйича ажратиш ва тавсифлаш методлари ҳақидаги фан деб ҳисоблайди. В.В.Столин ва А.Г.Шмелев (1984) психодиагностикани психологик диагноз қўйиш ҳақидаги фан деб ҳисоблайди. Диагноз (ташхиз) — синалувчининг алоҳида кўрсаткич ва характеристикаларини чуқур таҳлил қилиш асосига унинг хусу-сияти ва ҳолати ҳақидаги хулосадир. Шу билан бирга психодиагностик тадқиқот, экспериментал тадқиқотдан тубдан фарқ қилади. Психодиагностик тадқиқотда аниқ индивид ёки индивидлар гуруҳи ҳақида маълумот олинади, экспериментал тадқиқотда назарий фараз текширилади. Шунинг ҳисобига психодиагностика махсус методик тамойилларга бўйсунади. Лекин психологик диагностикага турлича таъриф беришларига қарамасдан, унинг асосий тушунчаси “психологик диагноз” тушунчаси бўлиб қолади. Ҳаётда биз касалхоналарда турли касалликларга диагноз (ташхис) қўйишларига ўрганиб қолганмиз. Бунда ташхиснинг тўғрилиги текширишнинг турли клиник методларидан фойдаланилишига боғлиқ бўлади. Қатор ҳолларда бундай диагностика мураккаб aппаратурали тест методларидан фойдалангандан кейингина мумкин бўлади. Экспериментал диагностикада ҳам тадқиқотчи турли методлар, аппаратурали тecтлар қўллайди. Олинган маълумотлар асосида психолог синалувчини хулк-атвори, фаолияти ҳақида хулоса чиқаради, Яъни шахсга психопогик ташхис қўяди. Психологик диагноз қўйишнинг умумий шароитларига алоқадор асосий мезонларни ажратиб кўрсатиш мумкин: — психологик диагноз инсонга хос бўлган махсус ҳодиса ва хусусиятларни очиб бериши керак; — ҳар қандай диагноз олинган натижаларни баён қилиши билан чегара бўлмаслиги, у ёки бу белгининг вужудга келиш сабаби, оқибати, кейинги ривожланиши ҳам қўшилиши керак. Психологик диагноз тадқиқот шароитида инсон хулк-атворини характерлайдиган баён қилган материал асосида тушунтирилиши керак. Психологик диагноз синалувчининг шахсий ҳаёт ва психик фаолияти ҳақида экспериментал тадқиқот йўли билан маълумотлар асосида қўйилади. Тадқиқотчи психик фаолият натижалари ҳақида маълумот олиш учун турли психодиагностик методлардан фойдаланади (Н.А.Менчинская, 1966; З.И.Кальмикова, 1968; СЯ.Рубинштейн, 1970; Б.В.Зейгарник, 1976; В.М.Блейхер, 1976; Л.Ф.Бурлачук, 1979; М.К.Гуревич, 1984 ва бошқалар). Республикамизда психодиагностиканинг ёривожланишида Г.Давлетшин, Б.Р.Қодиров, Ғ.Б.Шоумаров, Э.Ғ.Ғозиев, В.А.Токарева, Р.З Гайнутдинов, В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, Ш.Р.Баратов, Д.Жаббаров, З.Т.Нишанова, Ш.А.Дўстмуҳаммедова, Э.Н.Сатторов, Г.Тўлаганова каби олимлар ўз ҳиссаларини қўшганлар. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling