Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат
Психодиагностикада меҳнат малакалари ва кўникмаларини ўрганиш масалалари
Download 2.6 Mb.
|
1-Психодиагностика (1)
4.2. Психодиагностикада меҳнат малакалари ва кўникмаларини ўрганиш масалалари
Кўп йиллик кузатишлар ва педагогик тажрибалар, илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, ўқувчининг ақлий ривожланиш даражасини пастлиги ёки уларда маълум ўқув малакаларининг ривожланмаганлиги, паст ўзлаштиришга, унинг касбга, илмга қизиқишишининг пасайишига олиб келади. Шупииг учун ўқувчининг иителлектуал ривожланиш даражасини уларда мавжуд ўкув малакаларини ўрганиш, камчиликларни тузатиш, махсус ўкув ва меҳнат малакаларини ривожлантиришга йўналтирилган ишлар ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширади. Ҳозирги вақтда педагоглар ва педагогик психология мутахассислари олдида иккита ўзаро узвий боғлиқ муаммо — ўқувчининг таълим олишга бўлган қобилиятини ва ўзлаштиришнинг пастлиги сабабларини, улар орасидаги боғлиқлик ўрганиш долзарб бўлиб турибди. Агар ўқувчининг таълим олишга бўлган қобилиятини алоҳида ўқув фанлари бўйича ўқув материали асосида тузилган методика ёрдамида аниқланса, унинг фақат шу ўқув предмети (физика, геометрия, чет тили) бўйича таълим олишга бўлган қобилияти аниқланади. Масалан, вазифаларнинг барчаси математика фанидан тузилса, ўқувчининг математика фанидан қандай билимга эгалигини, эҳтимол унда қанчалик шу фанни ўзлаштиришга имконият ва билим борлигини кўриш мумкин. Бундай методикаларнинг қўлланилиш соҳалари, чегаралари ва қўлланилиш муддатлари чекланган. Диагностиканинг асосий вазифаси факатгина бир фандан эмас, балки бир қанча фанлардан ўзлаштиришини, ёмон ўзлаштириш сабабларнни (агар шундай ҳол рўй берган бўлса) топишдангина иборат эмас. Педагог учун ўкувчининг ҳаққоний ўқув имкониятларининг барча қирраларини иложи борича тўлиқ очиб беришга хизмат қилувчи, ҳар қандай шароитда, қайси предметдан қандай мавзу ўтилганидан қатъий назар қўллаш мумкин бўлган методикалар зарур. Таълим олишга бўлган қобилиятни ўрганиш методларида учрайдиган камчиликлардан яна бири ─ кўпчилик мавжуд методикалар ўқувчиларнинг мазкур қобилиятини ўрганиш учун уларнинг барчаси бир хил даражадаги дастлабки, бошланғич билим даражасига эга бўлишини тақазо қилади. Аммо ҳаётда барча ўқувчилар бир хил билимга эга эмас, улар турли тайёргарлик даражасига эга ва бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Шу сабабли берилган материални билмаслик паст ўзлаштиришнинг асл сабабини кўрсатмаслиги мумкин. Бу борадаги муаммоларни ечиш бевосита бизнинг вазифамизга кирмаса ҳам, уларга бир оз тўхталиб ўтиш лозим. Маълумки, кўпчилик педагоглар ўқувчиларнинг ақлий ривожланишини баҳолашда қийналадилар ва бунинг оқибатида уларнинг иш фаолиятида таълим жараёнида ҳисобга олиниши лозим бўлган муҳим омил гўёки четда қолиб кетади. Авваломбор шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўқувчиларнинг ақлий ривожланиш даражаси улардаги назарий ёки амалий билим олишга бўлган қобилият ёки билимнинг мавжудлиги билангина аниқланмайди. Ўқувчининг ақлий ривожланиш даражаси тафаккур жараёнларининг ривожланганлиги, ўқув материалининг муҳим ва асосийларни ажрата олиши, олган билим ёки ҳосил қилинган, ўзлаштирилган кўникмани бошқа фаолиятга кўчира олиши, турли назарий билимларни амалда қўллай олиши, мустақил фикрлаши, хулоса чиқара олиши, техник вазифаларни еча олиши (техник тафаккур) каби бир қанча белгилар билан аниқланади. Шу сабабли педагоглар ўқувчининг ўрганаётган касби, қайси ўкув предметининг муҳимлитидан келиб чиқкан ҳолда уни баҳолашлари осонроқ бўлади. Масалан, ўқувчининг техник тафаккурини баҳолашда уни тафаккурининг образли компонентлари, предмет ва вазифаларни фазода идрок қила олиши, турли чизма, графиклар ва чизмаларни тасаввурда тиклаш ва реал ҳаётда қандай кўринишга, қандай ишлашини тушуниши кўп аҳамиятга эгалигига эътибор бериш керак. Техник тафаккурнинг асосий компонентлари тушунчалар, образлар — ҳаракатли ва абстракт (мавҳум) тафаккурдир. Бошқача қилиб айганда, педагог ўқувчининг ўқув малакаларни ўрганишда ўз фаниниг хусусиятларидан келиб чиқиши лозим. Шу билан бирга улар психология фанида қўлланилиб келаётган оддий, аммо самарали методлардан фойдаланишлари жуда юқори натижа беради. Қуйида шундай методикалардан бир гуруҳига тўхталиб ўтамиз. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling