Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Биринчи боб. Психодиагностиканинг назарий асослари


Download 2.6 Mb.
bet2/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

Биринчи боб. Психодиагностиканинг назарий асослари


1. Психодиагностика фанининг предмети, мақсади, вазифалари
Мавзулар:
1.1. Психодиагностика ҳақида умумий тушунча
1.2. Психодиагностика фанининг предмети, мақсади
1.3. Психодиагностика фанининг вазифалари

    1. Психодиагностика ҳақида умумий тушунча



Ҳозирги замон психологияси ҳар хил усуллар билан одамнинг амалий фаолиятига таъсир қилиш имконига эга. Мана шундай усуллардан бири, бу ҳар хил тоифадаги одамларга психологик ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Аммо, психология ёрдам кўрсатиш учун аввало улардаги психик ўзгаришлар сабабларини ва унга таъсир килувчи омилларни аниқлаш зарурати туғилади. Бунда биз психодиагностика фанига ва унинг методлари ҳамда методикаларига мурожаат қиламиз. Ўз-ўзидан савол туғилади: «Психодиагностика» атамаси нимани англатади ва у нималарни ўрганади ҳамда унинг назарий ва амалий вазифалари нималардан иборат?
Психодиагностикa” атамаси “психологик ташхис қўйиш” деган маънони англатиб, шахснинг руҳий ҳолатида тўлиқ ёки бирор бир алоҳида хусусияти ҳақида хулоса чиқаришдир, бунда “ташхиc” шахснинг тараққиёт кўрсаткичи ва тавсифномаларни биргаликда таҳлил қилиш асосида синалувчининг ҳолат ва хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан иборатдир. «Психодиагностика» атамаси илк бор Роршахнинг «Психодиагностика» асарининг чоп этилишидан сўнг психиатрияда тарқалган бўлиб, у тез орада тиббиётдан ташқарида ҳам кенг миқёсда оммалаша бошланди. «Диагноз», яьни «ташхис» эса шахс ривожланишидаги ҳар қандай оғишларни, ҳаттоки унинг ҳолат ва хусусиятларини аниқ тараққиёт даражасини аниқлаш, демакдир1.
Психодиагностика — бу махсус билимлар соҳаси бўлиб, индивид ёки гуруҳни психологик тараққиёт кўрсаткичларини, ҳолат ва хусусиятларини баҳолаш учун методика ва методологиялар назарияси ишлаб чиқиш билан боғлиқдир. Психодиагностика баҳолаш объекти, психология фани ўрганаётган ҳар қандай жараён бўлиши мумкин. Масалан, ўзаро ҳамкорлик қилаётган шахсларнинг бир-бири билан кечаётган хатти-ҳаракати ва мулоқотида юзага келадиган, алоҳида бир одам сезгисидан бошлаб, мураккаб ижтимоий- психологик жараён билан тугатиш мумкин.
Психодиагностика фани психология тармоқларидан бири бўлиб, шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларини, ақлий тараққиётини аниқлаб ўлчаш, яъни ҳисоблаб чиқарувчи методларини ўргатувчи фандир.
Психодиагностика — шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари фарқларини (аниқлаб ўлчаганда) ҳар хил методлар билан аниқлаб ўлчаса-да, кейинчалик проектив методлар, сўровномалар пайдо бўлиши жараёнига асос бўлиб қолди. Шу билан бирга психодиагностиканинг ривожланишида назарий жиҳатдан методикаларнинг камлиги кўриниб қолди. Психодиагностикага математик-статистик методлар ва корреляция ҳамда тадқиқ қилиш, факторли анализ пайдо бўлиши ва такомиллашуви, психометрик тадқик қилишнинг амалий жиҳатдан жуда кўп турлари бор. Масалан, тиббиёт диагностикаси касалнинг келиб чиқишини ўрганади ва аниқлайди; техник диагностика — ҳар хил техника тизимлари, электрон ҳисоблаш машиналари, компьютерларнинг салбий хусусиятларини аниқлаб, уларни бартараф қилишни ўргатади; спорт диагностикаси — жисмоний жараёнларнинг ўзгариш ҳолатларини ўрганади ва аниқлайди; психологик диагностика шахс ёки гуруҳларнинг психик хусусиятлари, ҳолатлари ва тараққиёт кўрсаткичларини аниқлаб, сифатли ва миқдорий жиҳатдан ўлчаб беради.

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling