Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Психодиагностика фанининг асосий йўналишлари


Download 2.6 Mb.
bet6/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

2.2. Психодиагностика фанининг асосий йўналишлари

Психологик-педагогик диагностиканинг асосий йўналишлари педагогик амалиётнинг талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда шаклланмоқда. Шу сабабли ҳам унинг йўналишларини, бу йўналишларнинг моҳиятини психологик-педагогик диагностика педагогик амалиётнинг қайси соҳаларида қўлланилишини кўрсатмасдан туриб, уларни тўлиқ очиб бериб бўлмайди. Биз қуйида психологик-педагогик диагностика қўлланилиши жуда катта аҳамиятга эга бўлган соҳалардан бир нечтасини шартли равишда (ҳаётда эса улар умумий, битта педагогик жараённинг ажралмас қисмидир) ажратиб олдик. Улар қуйидагилар:


1. Таълим - тарбия назарияси ва методикаси.
2. Бошқариш ва амалиёт.
3. Дидактика ва хусусий методика.
4. Педагогик социология.
5. Ижтимоий психология.
6. Педагогик психология1.
Бу соҳаларнинг асосий вазифалари, предмети педагогикаcи ва психологик адабиётларда, ўқув қўлланмаларида жуда кенг ёритилганлигини ҳисобга олиб, уларга батафсил тўхталиб ўтмаймиз.
Юқорида келтирилган ҳар бир соҳада психолог ёки шу соҳаларга қизиқувчи мутахассислар маълум диагностик ишларни амалга оширадилар. Мана шу ишлар мажмуаси психологик-педагогик диагностиканинг йўналишларини ташкил қилади. Ҳар бир соҳада ўзига хос диагностик ишлар олиб борилади ва бу ишларнинг мазмуни психологик-педагогик диагностиканинг йўналишларини ташкил қилади.
Бу йўналишларга қуйидагилар киради: (Михайличев Э.А.,1997)
1. Тарбияланганлик даражасини диагностика қилиш.
2. Ташкилий-методик диагностика.
3. Дидактик диагностика.
4. Ижтимоий-педагогик диагностика.
5. Ижтимоий психологик-педагогик диагностика.
6. Педагогик психодиагностика.
Йўналишларнинг мазмунига қисқача тўхталиб ўтамиз:
Тарбияланганлик даражасини диагностика қилиш — бу йўналиш ўқувчиларнинг тарбияланганлигини, уларнинг ҳулқ-атворини, одоб-аҳлоқини, тарбияланувчанлигини (тарбиявий таъсирларга берилиши)ни ўрганишдан иборат.
Ташкилий-методик диагностика — педагогларнинг квалификатсиясини, ўқув жараёнининг услубий таъминланганлик даражасини баҳолашдир.

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling