Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар


Download 0.78 Mb.
bet4/15
Sana18.09.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1680880
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
04 калий лаб

Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар.

  1. Пробирка.

  2. Глицеринли ҳаммом.

  3. Термометр.

  4. Аралаштиргич.

  5. Сильвинит.

  6. Фильтр.

  7. Этил спирти.

  8. 500 мл ли ўлчов колбаси.

  9. 100 мл ли ўлчов колбаси.

  10. Фотометр ППФ-УНИИЗ.

  11. Дистилланган сув.

Ишни бажариш тартиби


Қуруқ тузлар аралашмаларини ажратиб олиш учун дастлаб берилган хароратда эвтоник эритма таёрланади, сўнгра ундан совутиш орқали Е100–n чизиғи (расм 1.) бўйича KCl ажратиб олинади. Қолдиқ эритмани яна қиздирилиб янги туз аралашмаларини эритиш учун ишлатилади.


Бошланғич эвтоник эритмани ҳосил қилишга сильвинитни қайноқ сувда тўлиқ эритмай туриб ёки қайноқ қолдиқ эритмада эритиш орқали эришилади.
Тажриба ўтказиш учун ҳажми 150–250 мл бўлган, ичига аралаштиргич (4) ўрнатилган пробиркадан (1) , иситиш учун глицеренли ва совутиш учун сув ҳаммоми (2), термометрдан (3) фойдаланилади (расм 2.).
Қайнок эритмани чўкмадан қайноқ фильтрлаш воронкаси орқали ажратиб олинади. Бунинг учун пробиркадан аралаштиргични чиқариб олиб, тезликда пробирка ичидаги аралашмани олдиндан иситилган воронкага ўтказилади. Пробиркани 5–10 мл спирт билан ювиб туширилади. Фильтрланган чўкмани ювилмайди, чунки KCl ва NaCl сувда эриб кетиши мумкин.


Расм 2. Сильвинитдан КCl олиш қурилмаси.
1-пробирка, 2-глицеринли ҳаммом, 3-термометр, 4-аралаштиргич.

Ҳўл чўкма билан эритманинг айирмасидан чўкмадаги туз миқдори аникланади. Ёки чўкмани спирт билан ювилиб, қуритиш орқали тузларнинг абсолют миқдори аниқланади.


Сильвинитни циклик ажратиб олиш учун пробиркага (1) (расм 1.) 150г 12,5% KCl ва 18,5% NaCl дан иборат эритма солинади.
Пробиркани глицеринли иситгичга ўрнатилиб, эритмани 100оС гача иситилади.
Таркибида 25% KCl ва 75% NaCl бўлган 50 гр. сильвинитни ёки суъний тайёрланган исталган таркибдаги тузлар аралашмасидан 50 гр. тортиб олинади.
Эритмадаги ҳарорат 100оС етгач, пробиркага ўлчанган сильвинитни (ёки сунъий тайёрланган туз аралашмасини) солиниб, аралаштириб турилади.
Тузнинг эриш жараёни 1-1,5 соат давом этади. Вақт тугагач пробиркадаги массани қайноқ фильтрлаш учун мўлжалланган воронка устидаги фильтрга олинади. Фильтратни олдиндан ўлчанган стакан ёки пробиркага йиғилади. Сўнгра эритмали стакан ёки пробиркани ва нам чўкмали воронкани ўлчов тарозисида тортилади.
Стакандаги эритмадан бюксга намуна олиниб KCl га анализ қилинади.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling