ОКнинг инверсламайдиган уланиши. Инверслайдиган уланишда кириш сигнали ОКнинг инверсламайдиган киришига узатилади, инверслайдиган киришга эса R1 ва R2 бўлувчи резисторлар орқали кучайтиргич чиқишидан тескари алоқа сигнали узатилади (8.16 - расм).
8.16 – расм.
, .
Бу ердан , яъни .
Кўриниб турибдики, бу ерда чиқиш сигнали кириш сигналига синфаз.
Агар ОК инверс кириш билан қисқа туташган бўлса, бу коэффициент бирга тенг бўлади. Бундай схемалар инверсламайдиган қайтаргичлар деб аталади ва ягона қобиқда бажарилган бир неча кучайтиргич кўринишидаги алоҳида интеграл микросхемалар кўринишида бир варакайига ишлаб чиқарилади.
Қайтаргичда қўлланилаган ОК тури учун максимал кириш қаршилиги ва минимал чиқиш қаршилиги амалга оширилади. ОК асосидаги қайтаргич, ихтиёрий бирор қайтаргич каби (эмиттер ёки исток), мувофиқлаштирувчи босқич сифатида ишлатилади.
Назорат саволлари
1. Содда ва комплементар эмиттер қайтаргичларда бажарилган чиқиш босқичлари нимаси билан фарқланадилар ?
2. Ўзгармас ток кучайтиргичи, кенг полосали ва танлов кучайтиргичи таърифларини келтиринг.
3. Кучайтиргичларнинг частота хоссалари қандай параметрлар билан
баҳоланади ?
4. Кучайтиргич дрейфи нима ва у нима ҳисобига юзага келади ?
5. Кучайтиргич босқичларида кучланиш сатҳини силжитиш қурилмалари нимага учун ҳизмат қилади ?
6. Дифференциал кучайтиргич нима ?
7. Нима учун дифференциал кучайтиргич схемасига барқарор ток генератори киритилади ?
8. Қандай кучланишлар синфаз дейилади ?
9. ДКнинг қайси киришига “инверсламайдиган” ва “инверслайдиган” кириш номлари берилган ?
10. Нима сабабли ДКда икки қутбли манба қўлланилади ?
11. ОК деб нимага айтилади ?
12. ОК асосий функционал қисмлари қандай ?
13. Идеал ОКга таъриф беринг.
14. ОКнинг уч хил уланиш схемасини келтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |