Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
-маъруза. Оловбардош материаллар
Download 0.94 Mb.
|
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ўтга чидамли ғиштларнинг яратилиши.
7-маъруза.
Оловбардош материаллар Ваъз режаси: Кириш сўзи. Ўтга чидамли ғиштларнинг яратилиши. Ўтга чидамли материаллар. Ўтга чидамли ғишт тайёрлаш. Ўтга чидамли материалларнинг ишлатилиш соҳаси. Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар. Назорат саволлари. *** Кириш сўзи Ўтга чидамли материаллар халқ хўжалигининг турли тармоқларида: мартен печлар қуришда, юқори хароратга чидамли иссиқлик агрегатларини қуришда, ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг қўлланилади. Уларнинг бир қанча турлари мавжуд. Масалан. Кремнеземли, алюмосиликатли, хромитли, цирконийли, углеродли, оксидли ва бошқа турлари. Ўтга чидамли ғиштларнинг деярли барча турлари 1350 0С дан юқори хароратда ишловчи иссиқлик агрегатларини қуришда ишлатилади. 1. Ўтга чидамли ғиштларнинг яратилиши. Чўян ва пўлат ишлаб чиқариш, қолаверса эритиш ҳажми ҳар бир давлат оғир саноатининг қудратини белгиловчи омил бўлиб ҳисобланади. Лекин металлургия соҳасида эришилган улкан ютуқларни техник воситасиз тасаввур қилиш қийин. Масалан, металлэритадиган печни олайлик. Юзаки қарашда у гўё оддий ғиштдан қурилгандай кўринади. Аслида унга ишлатилган ғишт оддий ғишт эмас. Агар бундай печга оддий ғишт ишлатилса, металл эрийдиган температура таъсирида печнинг деворлари бутунлай эриб кетган бўлар эди Вахоланки, улар жуда юксак температурага ҳам бардош беради. Хўш металл эритиладиган печларнинг деворига қандай тош ишлатилган? Уларни табиатнинг ўзи яратганми ёки инсон меҳнати, ақл-заковати ва ижодининг маҳсулими? Юксак температура ва эриган металл таъсиридан емирилмайдиган, ўтда ёнмайдиган, сувда зангламайдиган ўта пишпиқ сунъий тошлар зукко олимларимиз меҳнати ўлароқ асримизда яратилган керамика маҳсулотлари сирасига киради. Гранит оҳактош, қумтош ўтга чидамли табий материалдир. Инсоният тарихидаги энг узоқ давом этган тош даврида инсон ана шундай табиий материаллардан ўчоқ ва печкалар қуриб турар жойларни иситишган таом тайёрлашган қадим замонларда табиий тошлардан қурилган чиройли оромгоҳ-қасрлар, обидалар, ёдгорликлар ва ҳоказоларнинг кўпчилиги замонамизгача сақланиб қолган. Хуллас, инсон кўп асрлардан буён шундай ноёб тошларга катта маҳорат билан сайқал бериб, нафис безаклар, нақшлар солиб, табиатнинг жозибали обидаси, ёдгорлиги сифатида авлоддан авлодга мерос қолдирилмоқда. Қадимдаги Хитойда ўтга чидамли тошдан кенг кўламда ва турли мақсадларда фойдаланиш яхши йўлга қўйилган. Масалан, эрамиздан уч минг йил муқаддам хитойлар рудадан ушбу материаллар воситасида қимматбаҳо моддаларни симоб иштирьоокида қотишма ҳолида ажратиб олиш усулини топганлар ва улар ёрдамида баъзи юқумли касалликларни даволаганлар. Ҳозирги Ўрта Осиё, Закавказье ва Эрон территорияларида ўрта асрларда яшаган ҳалқлар тупроққа турли қўшилмалар аралаштириб ўтга чидамли материалларнинг энг оддий турларини яратганлар. Қадимги кимёгарлар, алхимиклар ана шундай материаллардан ясалган ва махсус сир билан қопланган кўзача ва идишларда оддий маъданларни қиздириб, уларни кумуш ва олтинга айлантиришга уринганлар. Уларнинг симобдан олтин олиш борасидаги уринишлари зое кетганбўлсада, ўтказилган тажрибалар симоб каби моддаларнинг кимевий таркиби ва хоссаларини аниқлашга ёрдам берган, руда таркибидаги олтин ва кумушни симоб воситасида ажратиб олиш мумкин эканлигини кўрсатган. Ўша даврларда ғалаба рамзи ҳисобланган ва диний байрамларда бўёқ сифатида ишлатилган, косметика ва фармоцевтика эҳтиёжлари учун фойдаланилган машҳур қизил бўёқ ҳам киноварь минералидан ёки сунъий симоб сульфиддан ана шундай ўтга чидамли кўзаларда эритиб олинган ва сақланган. XII аср охирларида Чингизхоннинг ҳарбий юришлари, босқинчилиги вақтида бу ўлкаларни қийратиши ва аҳолисини қириб ташлаши оқибатида қадимги кулол-кимёгарларнинг ўтга чидамли маҳсулот тайёрлаш усуллари, методлари деярли унутилиб кетган. Мис билан қалай қотишмасидан иборат бронзанинг пайдо бўлиши кулолчилик билан дегрезчилик касбини бирлаштирди. Натижада табий тош ва гилнинг махсус турлари асосида сунъий ғишт, ихчам қўралар тайёрлаш усули вужудга келди. XIV-XV асрларда рудадан темир ажратиб олиш ва темирдан қурол-аслаҳа тайёрлаш кенг йўлга қўйилди. Бу эса, ўз навбатида, металл ишлаб чиқариш саноатига асос солди. Европада шу даврда биринчи домна печлари қурилиб, ўтга чидамли маҳсулот тайёрлана бошланди ва уларнинг миқдорини кўпайтириш, сифатини яхшилаш зарурати туғилди. Кейинчалик пўлат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу муносабат билан чўяндан пўлат оладиган махсус қурилмалар-конвертор ва мартен печлари барпо этилади. Бу эса, ўз навбатида, ўтга чидамли маҳсулотларнинг янгидан-янги турлари пайдо бўлишига олиб келди ва унинг иссиққа чидамлилигини ошириш устида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини жадаллаштиришни тақазо қилди. XX асрнинг эллигинчи йилларидан бошлаб оғир саноатнинг барча соҳалари, шу жумладан ўтга чидамли маҳсулот ишлаб чиқариш тармоғини юксак суръатлар билан ривожлантириш чоралари кўрилди. Саноатни хом ашё билан таъминлаш учун биринчи навбатда кон қидирув ишларига катта эътибор берилди. Шу мақсадда геолог-мутахассислардан катта-катта қидирув отрядлари ташкил этилиб, Урал, Кавказ, Украина, Қозоғистон, Ўрта Осиё ва бошқа ўлкаларга юборилди. Республикамизнинг кўпгина районларида ҳар хил фойдали қазилмалар, жумладан, каолин, магнезит, доломит, кварц, алунит, боксит, хромит, тальк конлари топилди. Шуни айтиш лозимки, Ўзбекистонда олиб борилган геологик-қидирув ишлари натижасида бошқа конлар қатори Ангренда каолин запаси борлиги аниқланди. Саноатнинг ўтга чидамли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тармоғини кенгайтириш, топилгпн хилма-хил хом ашёни чуқур физик ва кимевий анализ қилиш, тайёр маҳсулотнинг турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, структураси ва хусусиятларини кенг ўрганиб, классификация-лашга ўзбек олимлари ҳам катта ҳисса қўшишмоқда. Республикамиз, шу жумладан Тошкент олимлари ҳам бу соҳада муҳим изланишлар олиб боришмоқда. Масалан, Тошкент кимё-технология институтининг киме-технология факультетидаги олимлар Ўзбекистоннинг Ангрен каолини ва Туркманистоннинг Бадхиз алунити асосида ўтга чидамли шамот ғишти тайёрлаш йўлини ахтармоқдалар. Тошкент темир йўллари институти олимлари ҳар хил қўшимчалардан ўтга чидамли маҳсулот олиш учун энг мақбул композиция танлаш, тайёр буюмнинг хусусиятларини ўрганиш юзасида ҳам тадқиқот олиб бормоқдалар. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling