ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«Силикат материаллар технологияси» КАФЕДРАСИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари буйича
ректор муовини
________проф. Эминов А.М.
“___”_______ 2009 й.
“СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ
МАТЕРИАЛЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ” фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Учинчи қисм. Керамика ва оловбардош материаллар
ишлаб чиқариш технологияси
КАФЕДРА МУДИРИ к.ф.д., проф. Исматов А.А.
Тошкент -2009
Маъруза матнлари “Силикат материаллари технологияси” кафедрасининг 19 август 2009 й (1-сонли мажлис баёни) ва «Ноорганик моддалар ишлаб чиқариш» факультетининг 20 август 2009 йилда ўтказилган Илмий-услубий кенгашида тасдиқланган (1-сонли баённома).
Тузувчи: к.ф.д., проф. Исматов А.А.
Такризчилар: ТошКТИ ИТИ илмий котиби, т.ф.н. Мухамеджонова М.Т.
ТошКТИ кафедраси мудири, к.ф.д. Исмоилов Н.П.
Қисқача аннотация: «Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси» фанининг маърузалар матни биринчи маротаба 2000 йилда ёзилган эди. Бу вақтда «Силикат ва қийин эрийдиган материаллар технологияси» йўналиши мавжуд бўлиб, соҳалар мазмун жихатидан тўрт қисм (боғловчи модда, керамика, шиша ва электрон техника материаллари ва буюмлари) дан иборат эди. Беш йиллик давр ичида фан номи ўзгарди, бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари классификаторига аниқлик киритилиб, ЮНЕСКО томонидан 1997 йил март ойида қабул қилинган таълимнинг халқаро стандарт классификацияси принципларига ўтилди. Шу туфайли силикатлар йўналиши тугатилди ва у 5522400-Кимёвий технология йўналишига уч соҳа (боғловчи модда, керамика ва шишалар технологияси) бўлиб киритилди.
Қайта ишланган маъруза матнида “5522400 – Кимёвий технология (Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар ишлаб чиқариш бўйича)” бакалаврлик йўналишига оид уч соха - боғловчи модда, керамика ва шиша ҳақида сўз юритилади. Унда систематик равишда боғловчи модда, керамика ва шиша классификацияси, уларни ишлаб чиқариш технологияси асослари, асосий маҳсулотлар - гипс, оҳак, цемент, қурилиш ғишти, сопол буюмлари, чинни, оловбардош материаллар, радиокерамика маҳсулотлари, шиша, биллур, ситалл, диэлектрик ва бошқа моддалар технологияларига оид маълумотлар келтирилади. Маърузалар матнида маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг қисқача тарихи, маҳсулот тури, уларнинг асосий хусусиятлари ва ишлатилишига оид маълумотлар ҳам берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |