Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Керамика ва оловбардрош буюмлар таърифи


Download 0.94 Mb.
bet3/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Керамика ва оловбардрош буюмлар таърифи.

Керамика сўзи грекча keramike - кулол санъати маъносини англатади. У аслида юнонча keramos - тупроқ, сопол, куйдирилган гил сўзидан келиб чиққан.
Керамика - махсус тупроқ ёки тупроқ билан турли минераллар аралашмасидан ҳосил қилинган аралашмани пишитиб, ундан тайёрланган ва кейин қаттиқ қиздириб ҳосил қилинган маҳсулотдир.
Керамикадан қурилишда (ғишт, черепица, плитка, қошин, қувур, санитария буюми ва бошқалар), уй-рўзғорда (сопол ва чинни идишлар) ва техникада (электр изолятори ва бошқалар) кенг фойдаланилади.
Керамика буюмларини тайёрлашда асосан тупроқ бошқа хом ашъёлар билан бирга сув ёки пар иштирокида қорилади ва пишитилади. Унга кулол чархида, қолип ёрдамида ёки пресслаб шакл берилади. Кейин хумдонда ёки махсус печларда 800оС дан то 1500оС гача бўлган хароратда қиздирилади.
Керамика саноати - гилтупроқдан буюмлар, шунингдек бино ва иншоатлар қуриш ва пардозлаш учун материаллар тайёрловчи саноат.
Керамика буюмлари ичида паст ҳароратга чидамлиси кўп. Лекин улар ичида оловбардошлиги билан ажралиб турадиганлари ҳам бор.
Оловбардош буюм - керамика технологияси бўйича ишлаб чиқарилган ва оловбардошлиги 1580оС дан кам бўлмаган керамика буюми.

  1. Керамика ва оловбардрош материаллар классификацияси.

Керамика ва оловбардош материаллар тури жуда кўп. Ушбу китобнинг биринчи қисмида таъкидланганидек, керамика буюмлари ва материаллари тадбиқ этилиши, хоссалари, ишлатилаётган хом ашъё тури ёки пишган маҳсулотнинг фазавий таркибига кўра классификацияланади.
Керамика ва оловбардош материаллар ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиш мухлатига кўра анъанавий ва ноанъанавий қисмларига ажралади. Анъанавий керамика эса 3 турга бўлинади:
1. Қурилиш керамикаси (қурилиш ғишти ва бошқалар);
2. Маиший-хўжалик ва декоратив керамикаси (сопол, чинни ва бошқалар);
3. Оловбардош буюмлар керамикаси (шамот ғишти ва бошқалар).
Ноанъанавий керамикага техника керамикаси (электр изолятор ва бошқалар) киради.
Керамика материаллари истеъмол (татбик) этиш областига кўра уч катта кисмга бўлинади: 1)курилиш ва саноат курилиши материаллари; 2) техника материаллари;3) маиший-хўжалик материаллари.
Курилиш ва саноат курилиш материаллари даврасига курилиш керамикаси маҳсулотлари ва ўтга чидамли материаллар киради. Курилиш керамикаси деворбоп, томга ва фасадга оид керамика, пол плиткаси, канализация учун ишлатиладиган сопол кувурлар, кимёвий чидамли керамика, фильтровчи ковак керамика, керамзит, аглопорит ва санитария курилиш сопол буюмларидан ташкил топган. Кенг кўламда саноат курилишида ишлатиладиган ўтга чидамли материаллар кимёвий минералогик таркиби ҳамда ишлаб чикариш технологиясига караб ўн турга (кум тупрокли,алюмосиликатли, магнезиалли, магнезиал шпинели, хромли, цирконли, углеродли, карбид кремнийли, оксидли ва кислородсиз модда) ажратилади. Улар ҳам ўз навбатида композиция ташкил этувчи асосий хом ашъё минераллари микдорининг ўзаро нисбати асосида 18 типга бўлинади.
Техникада кўлланувчи материаллар асосан техника керамикаси группасига мансуб. Техника керамикаси 6 тур маҳсулотларни ўз ичига олади: юкори ўтга чидамли оксидлар керамикаси , электроизоляцияга мойил силикатли ва алюмосиликатли керамика, юкори диэлектрик ўтказувчанлигига эга бўлган керамика, магнит хоссаларига эга бўлган керамика, баланд ҳароратда эрийдиган кислородсиз бирикмалар асосидаги керамика ва керматлар.
Маиший хўжалик материаллари ва буюмлари асосан нафис керамика группасидан ташкил топган. Нафис керамика буюмлари 2 турга - чинни ва сопол буюмларига бўлинади. Маиший хўжалик буюмларини яна ўтга чидамли материаллар асосида ҳам олиш мумкин.
Керамика маҳсулотларини тайёрлов усули, ишлов бериш хили, структураси, каттик майда заррачаларининг бир-бирига ёпишиб колиши, сирланганлиги, юзасининг кўриниши, форма ва размери, ўтга чидамлилиги, кислотага баркарорлиги ва шунга ўхшаш бошка факторлар асосида ҳам кисм, группа ва турларга бўлинади.
Тайёрлов усулига кўра, масалан барча ўтга чидамли маҳсулотлар -шликер ёки эритмадан кўйилган,пластик формовка килинган,яримкурук прессланган,пластик бўлмаган кўпуксимон массадан трамбовкалардан,тоғ жинси ва куйма блоклардан арраланган буюмларга ажралади. Термик ишлов бериш хилига караб эса ушбу махсулотлар куйдирилмаган (монолит тош ), куйдирилган (шамот ғишти) ва эритиб кўйилган (қуйма кварц ) маҳсулотларга бўлинади.
Керамика маҳсулотлари куйма бадиий безакланган, накшланган, силликланган, эмаль буёклар билан бадиий безакланган буюмлардан ташкил топган бўлиши мумкин.
Синдириб кўрилган юзанинг характери (структураси) бўйича барча буюмлар иккига-майда толали тузилишга эга бўлган ва йирик толали тузилишга эга бўлган буюмларга ажралади. Бундай йўсинда классификациялаш айникса нафис ва дағал керамика буюмлари учун хос. Куйиш ва қолиплаш жараёнида каттик майда заррачаларининг бир-бирига ёпишиб колишга кўра ҳам буюмлар танаси тош котиб колган ва танаси кавакларга ажралади. Танаси ковакли буюмлар нур таъсирида ялтирамайди, юзаси хира ва ерсимон тусга ва анчагина ғовакликка эга бўлади. Танаси тош котиб колган буюмлар эса мустаҳкам, ялтирок чиғаноксимон юзага эга, очик ва туташган ғовакларсиздир. Керамика буюмлари шунингдек сирланган ва сирланмаган бўлишлари мумкин. Ташки мухит таъсиридан саклаш ва декоратив тус бериш учун буюмлар (масалан, сопол ва чинни, ички ва ташки пардозлаш плиткалари, юзали ғишт ва канализация кувурлари) сир билан копланади.
Ўтга чидамли материаллар формаси ва размерига кўра “тўғри” ва “клинли”, нормал ғишт ва оддий, мураккаб, ўта мураккаб ва йирик блокли фасон буюмларига ажратилади.
Керамика буюмлари ўтга чидамлилик нуқтаи назаридан икки катта группага ажралади:
1. Оддий керамика буюми ва материаллари - қурилиш ғишти, сопол, чинни, кошин, қувур ва бошқалар. Уларнинг шакли 1580оС ли хароратда ўзгаради. Одатда қурилиш ғишти 1250оС дан юқори ҳароратда, сопол ва чинни эса 1400-1500оС дан юқори хароратда эрийди.
2. Оловбардош керамика буюми ва материаллари – шамот, динас ғишти ва бошқалар. Улар 1580оС ли хароратда ҳам ўз шаклини ўзгартирмайди.
Россия олий таълим тизими классификаторига кўра уларни қуйидагича турлаш ҳам мумкин:
1. Қурилиш керамикаси - ғишт, кошин, қувур ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси;
2. Нафис керамика буюмлари - сопол ва чинни ишлаб чиқариш технологияси;
3. Функционал керамика - резистор, люминафор ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси;
4. Машинасозлик керамикаси - керамикадан ясалган двигател, сунъий олмос ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси;
5. Иссиқлик химояловчи буюмлар - иссиқлик изоляция буюмлари ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси.
Керамика буюмлари хом ашъё ва куйдириш температурасига кўра 2 классга ажралади:
1. Сув ютувчанлиги 15% гача бўлган ва қисман пишган серковак буюмлар класси - деворбоп, томбоп ва пардозлаш материаллари;
2. Сув ютувчанлиги 0,5% дан юқори бўлмаган ва батамом пишган зич заррачали буюмлар класси - чинни, техника керамикаси ва бошқалар.
Оловбардош материаллар классификациясига келсак, улар кимё-минералогик таркибга кўра қуйидагича турланади:
1. Кремнеземли буюмлар - динасли оловбардош буюмлар ва кварц шишаси асосида олинган буюмлар;
2. Алюмосиликатли буюмлар - ярим нордон ғишт, шамот ғишти ва юқори глиназёмли буюмлар;
3. Магнезиалли буюмлар - магнезиалли ўтга чидамли буюмлар ва магнезиалли-оҳакли (доломитли) буюмлар;
4. Магнезиал - шпинелли буюмлар - магнезит-хромитли ўтга чидамли буюмлар, шпинелли буюмлар ва бошқалар;
5. Магнезиал-силикатли буюмлар - форстеритли ўтга чидамли буюмлар ва бошқалар;
6. Углеродли буюмлар;
7. Карбид кремнийли буюмлар;
8. Цирконли буюмлар-бадделитли ва цирконли оловбардош буюмлар;
9. Оксидли буюмлар - бериллийли, магнийли, кальцийли ва бошқа оксидли оловбардош буюмлар;
10. Кислородсиз буюмлар - нитридли, боридли ва бошқа оловбардош буюмлар.
Оловбардош материаллар кўринишига кўра 4 турга ажралади:
1. Ғишт шаклли оддий буюмлар;
2. Фасонли мураккаб шаклли буюмлар;
3. Йирик блокли буюмлар;
4. Шакллантирилмаган материаллар - кукунлар, массалар, бетон ара-лашмалари ва бошқалар.
Оловбардошлик хоссаларига кўра барча материаллар 3 группага ажралади:
1. Оловбардошлиги 1580-1770оС бўлган ўтга чидамли буюмлар;
2. Оловбардошлиги 1770-2000оС бўлган юқори ўтга чидамли буюмлар;
3. Оловбардошлиги 2000оС дан юқори бўлган ўта юқори ўтга чидамли буюмлар.
Оловбардош материаллар ғоваклилик нуқтаи назаридан 3 группага ажралади:
1. Юқори зич заррачали оловбардош буюмлар - ғоваклилиги 3% дан кам бўлади;
2. Оддий оловбардош буюмлар - ғоваклилиги 20-30% атрофида бўлади;
3. Енгил вазнли оловбардош буюмлар - ғоваклилик 45% дан юқори бўлади.




  1. Download 0.94 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling