Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Учинчи қисм. Керамика ва оловбардош материаллар ишлаб чиқариш технологияси


Download 0.94 Mb.
bet2/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Учинчи қисм. Керамика ва оловбардош материаллар ишлаб чиқариш технологияси.



  1. маъруза. Керамика ва оловбардош материаллар тушунчаси ва классификацияси.

Ваъз режаси:


Кириш сузи.
1.Керамика ва оловбардрош материаллар технологиясининиг қисқача ривожланиш тарихи.
2. Керамика ва оловбардрош материаллар таърифи.
3. Керамика ва оловбардрош материалларининг классификацияси
4. Керамика ва оловбардрош материаллар ишлаб чиқаришининг умумий тазама.
Мавзуга оид таянч суз ва иборалар.
Назорат учун саволлар.

***
Кириш сўзи


Қурилиш буюми, маиший-хўжалик ва техника асбоб-анжомларини ишлаб чиқариш моддий ишлаб чиқаришнинг муҳим соҳаларидан ҳисобланади. Экономиканинг барча соҳалари, саноат ишлаб чиқариш потенциалининг ўсиш суръати, халқларнинг моддий ва маданий савияси ўсиши бевосита капитал қурилиши, хўжалик ва техника буюмларини олиш билан боғлиқ.
Қурилиш маҳсулоти қурилган ва фойдаланиш учун тайёрланган объект-бино ва иншоотлар ҳисобланади. Уларнинг қадимий ва оддий “нони” эса керамика ғиштидир.
Маиший-хўжалик буюми турлари кўп. Лекин барча талабларга жавоб берадигани оз. Ана шундай ноёб буюмлар қаторига сопол ва чинни киради.
Техника асбоб-анжомлари ишлаб чиқаришда ҳам керамика материалларининг ўрни сезиларли. Айниқса, уларнинг оловбардош материаллар номи билан аталувчи турлари ўрнини бошқа материаллар боса олмайди.



  1. Керамика ва оловбардрош материаллар технологиясининг қиқача ривожланиш тарихи.

Керамика маҳсулотларининг дастлабкиси идиш бўлган. Унда озиқ-овқат пиширилган ва ортиқчаси сақланган. Жумладан, неолит даврида тухумсимон қилиб ишланган дастлабки идишлардан овқат сақлаш ва пиширишда фойдаланилган.
Марказий Осиёда милоддан аввалги 3-2 минг йилларда деҳқончилик билан шуғулланиш бошланган. Халқларнинг ўтроқлашуви эса ўз навбатида кулолчиликнинг вужудга келишига сабабчи бўлган.
Хитойда милоддан аввалги 3-минг йилликдаги Яншао даврида керами-канинг ривожланиши бошланган. XII-XIII асрларда эса уларнинг шухрати бутун дунёга тарқалган. Чинни номи билан аталган бундай маҳсулотлар Марказий Осиё ва Эронга ҳам келтирилган.
Марказий Осиёда VIII-XII асрларда сопол идишлар чиқариш юқори поғонали кўтарилган. Бу ерларда яшил, кулранг буюмлар олиш одат тусига кирган. Исмоил Сомоний мақбараси шу даврда яратилган ноёб иншоатлардан намунадир.
Керамика чинниси ишлаб чиқариш Европада 1700 йилларнинг бошига тўғри келади. Биринчи чинни заводи 1710 йили Мейсенда, иккинчи 1717-1718 йилларда Венада ишга туширилган. Россияда биринчи чинни заводи Петербургда 1744 йилда қурилган.
XIX-XX асрларда керамика саноати Марказий Осиёда жадал суръатлар билан ривожланди. XX асрнинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Қувасой, Хива, Регар каби улкан чинни корхоналари қурилди ва ишга туширилди. Фарғона вилоятининг Риштон қишлоғида 1970 йили керамика заводининг ишга туширилиши сопол идиш ва бадиий буюмлар ассортиментини кўпайтириш имконини берди.
Ўзбекистонда барпо этилган керамика саноатининг йирик корхоналари қаторига номлари юқорида қайд қилинганлардан ташқари Самарқанд ва Тошкент кулолчилик ёдгорлик буюмлари, Андижон, Чимбой, Ғиждувон, Хива ва Термиз кулолчилик буюмлари заводлари, Ангрен керамика комбинати, Тошкент қурилиш материаллари комбинати киради.
Қурилиш ғишти ва қурилиш учун зарур буюмлар ишлаб чиқариш Марказий Осиёда бундан 2000 йил илгари бошланган. Хозирги кунда бундай махсулотларнинг куйдирилган намояндаларини ишлаб чиқариш барча вилоятларида кенг йўлга қўйилган.
Шундай қилиб, керамика маҳсулотларини қиздириш техникаси узоқ асрлар мобайнида оддий гулхандан хумдонгача ва механизациялаштирилган маҳсус печларгача бўлган тараққиёт йўлини босиб ўтган.
Қора ва ранги металлургия саноатларининг ривожланиши XIX-XX асрларда оловбардош буюмлар ишлаб чиқарилишига асос солди. Бундай корхоналар Россиянинг Новгород вилоятидаги Боровичи қишлоғида, Воронеж шахри чегарасидаги Семилуки қишлоғида, Уралдаги Сухой-Лог қишлоғи ва бошқа худудларида куплаб қурилди. Ўзбекистонда бундай ғиштларни ишлаб чиқариш 1990 йилдан кейин бошланди.




  1. Download 0.94 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling