Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Сунъий қурилиш керамикасини ўзлаштирилиши


Download 0.94 Mb.
bet8/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Сунъий қурилиш керамикасини ўзлаштирилиши.

Сунъий қурилиш керамика махсулотларини ким яратган? Бу саволга аниқ жавоб бериш амри маҳол.
Шунингдек, тарих саҳифаларида хом ғиштлар илк марта қўхна Шарқ мамлакатларида ишлатилган деган тахминлар ҳам учраб туради. Бундай тахминларни асосида хақиқат ётади. Бу сўз юритилаётган мамлакатларда ўрмонларнинг камлиги, иқлимнинг йил бўйи иссиқ ва қуруқ келиши иншоатлар қурилишда хом ғиштларнинг қўлланилишига сабабчи бўлган бўлса ажаб эмас. Бундай ғиштдан ясалган уй-жойлар, шаҳарлар ҳозирги кунда ҳам кўплаб учраб туради.
Офтобда қуритилган ғишт Марказий Осиё шаҳарлари қурилишида ҳам учраб туради. Термиз, Қарши, Бухоро, Қизил –Арват каби шаҳарларда ундан кўплаб уй-жойлар қурилган. Бундай уйлар намликдан деворнинг пастки қисмида юқори цокол ва сифатли гидроизоляция қурилмалари ўрнатилганлиги сабабли йиллар давомида ўз хосса ва хусусиятларини сақлаб келмоқда. Бундай ғиштлар таннархи пишиқ ғиштлар таннархига нисбатан 3-4 баробар арзон, термоизоляция қобилияти эса ўта юксак. Шу сабабли уни бир қаватли уйларда ишлатиш масаласи ҳозирги куннинг ҳам актуал масаласидир.
Хом ғиштдан қурилган бино ва иншоатлар камчиликлардан холи эмас, албатта. Хом ғиштдан қурилган уйлар сувоқ қилишни талаб қилади. Ҳом ғишт зилзила, сувтошқини, довул, жала каби табиий офатлага хам ожиз.
Китобхонда, атбатта ғиштсозлик Марказий Осиё, жумладан бизнинг серқуёш Республикамизда қай тарзда ривожланган деган хаққоний савол туғилиши муқаррар. Тарихий ва ашёвий далиллар ўрта асрларга келиб, бу соҳа у ерда ривожланибгини қолмай, ҳаттоки, Марказий Осиё дунё ғиштсозлигининг маркази бўлганлигидан далолат беради.
Марказий Осиё усталар ғиштдан Бухоро. Хива ва Самарқандда уй-жой, кўринишхона, мақбара, зарбхона, масжид, минора, карвонсрой, қалъа, Сарой, арк, аслаххона, устахона, кўшк, хамом каби биноларнидевор ва пойдевори, хошия ва токчаси, гумбаз ва пештоқи, устуни, айланма зинапоя, йўлаклар барпо этишган. Жумладан, IX аср охири, X аср бошларида Бухорода бунёд этилган самонийлар мақбараси, XII асрда карвон йўли четида қурилган баландлиги 30 метр, айланаси 17 метрли салобатли Жарқўрғон минораси ҳам сифатли пишиқ ғиштдан қурилган. Шу ҳилдаги ўрта аср қурилиши ва архитектурасига оид обидалар кўрки, салобатли ва нақшинкормахобати Билан ханузгача кишиларни лол қолдириб келмоқда, бетакрор меъморчилигимиз санъати довруғини олам узра ёймоқда.
XVIII-XIX асрларда ғишт ишлаб чиқариш корхоналари сони янада ортди. Шу Билан бирга, ишлаб чиқариш жараёни ҳам такомиллашди. XIX аср бошларида ғишт юзасини ҳосил қилувчи мунштукнинг кашф этилиши, тупроқга ишлов берувчи шнекли прессларнинг яратилиши, тупроқни кориб берувчи булғалагичларнинг урнатилиши ғишт саноатида ҳақиқий техника революциясига олиб келади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling