Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Чиннининг қисқача яратилиш тарихи


Download 0.94 Mb.
bet16/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

4. Чиннининг қисқача яратилиш тарихи.
Чиннининг нафислиги, тиниқ рангли, жарангли, тошлардек пишиқлиги, сув шиммаслиги ва жилваланиши кўпчиликни ҳайратга солган. Чинни пиёла, коса, чойнак, тарелка ва лаган, нақшдор ваза, ҳайкалча сингари безакли буюмлар қадимдан ҳар бир хонадонга кўрк берган.
Чинни маҳсулотининг сифати, кўрки аввало уни ишлаб чиқараётган инженер-техник ва ишчининг ҳунари ҳамда маҳоратига боғлиқ. Унга берилган ранг, чизилган тасвир ва нақшларга қараб халқ санъати, урф-одати, миллий анъаналари ҳақида фикр юритиш мумкин.
Хитой чинниси билан милоднинг бошларида корейс ва японлар, VI-VIII асрларда улар билан савдо-сотиқ қилувчи араблар танишдилар. Шу туфайли чинни ҳақидаги илк ёзма маълумотлар IX асрларга, кўпгина шарқ ўлкаларига саёхат қилган Сулаймон деган андалузиялик савдогарга тегишли. Янги эранинг VIII асрида араблар орқали Европа халқлари ҳам чинни билан танишдилар.
Чинни буюмларининг нархи жуда қиммат-тилладан ҳам юқори эди. Шунинг учун европалик кулолчи, шишасоз ва алхимиклар форсча “фегфур” сўзидан келиб чиққан ва “хоқоннинг буюми” деган маънони англатувчи “фарфор” номли бу маҳсулот сирини очиш устида бош қотира бошладилар. “Фегфур” сўзи ўз навбатида “фагфур” сўзидан олинган бўлиб, хитой ҳукмдори деган маънони билдирар эди.
Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда жуда кўп кулолчилик уста-хоналарининг мавжудлигига қарамай чинни ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилмаган эди.
1947 йилда Марказий Осиёнинг қалдирғоч корхонаси-Тошкент чинни заводи қурилабошлади. Унинг биринчи навбати 1951 йили қуриб битказилиб, халқ учун зарур бўлган маҳсулот бера бошлади. Корхонада биринчи йили, яъни 1952 йили 200 минг дона чинни ишлаб чиқарилди. Ҳозир кенгайтирилган, маҳсулот тайёрлаш технологияси илмий асосида такомиллаштирилган бу корхонада йилига 31 миллион, 1970 йили Самарқанд шаҳрида ишга туширилган иккинчи чинни заводида эса йилига 27 миллион маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Республикамизнинг учинчи чинни заводи Фарғона област Қувасой районида қурилди. Мазкур корхона йилига 25 миллион маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Тўртинчи йирик чинни корхонаси Хива шаҳридаги кулолчилик устахонаси негизида қуриб битказилди ва ишга туширилди.
Ўзбекистон чиннисозлари ҳозирги кунда чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сифатини янада ошириш ҳамда маҳсулот таннархини камайтириш бобида ишламоқдалар. Яна қувончли воқеалардан бири, Тошкент чинни заводининг навбатдаги реконструкцияси тугатилди. Бу корхона 1990 йилга келиб янги қувватлар ўзлаштирилиши туфайли йил мобайнида ишлаб чиқариладиган буюмлари сони анчагина кўпайди.
Кейинги йилларда енгил саноат буюмларида Ватанимиз рамзий белгиларини акс эттиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу соҳада айниқса, Тошкент чиннисозлари намунали ишлар олиб боришмоқда. Корхона рассомлари Ватанимиз тарихига оид шонли воқеаларни, буюк кишиларнинг ёрқин сиймоларини, республикамиз ифтихори бўлган маҳсулотларни чинни буюмларда зўр маҳорат билан акс эттиришмоқда. Бу ўринда Тошкент чинни заводи рассомлари томонидан кейинги йиллар ичида яратилган “Прогресс”,“Пахта”, “Оқ олтин”, “Тонг”, “Юбилей”, “Дилорам”, “Хушбанд”, “Самарқанд ансамбили” каби сервизларни эсга олиш кифоя қилади.
Республикамизда чиннисозликнинг ривож топишида етук инженер ва олимларнинг хиссалари катта. Айниқса, бу сохани такомил топиши, кор-хоналардаги маҳсулот тури ва сифатини оширишда Ф.Х.Тожиев, Н.А.Си-рожиддинов, А.А. Исматов, М.Ю.Юнусов, А.П.Иркаходжаева, А.Х.Исмаилов, Р.И.Абдуллаева, А.М.Эминов, Ш.Ю.Азимов, Ж.И.Алимжанова, П.О.Орипов, А.А.Иброхимов, Д.И. Максудов, Т.И.Алимжонов ва Р.Ю.Юсупов каби олим ва инженерларнинг хизмати каттадир.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling