Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Ғишт- тўғри тўртбурчакли параоепипед формасига эга бўлган стангдарт размерли, минерал материаллардан қуйилган, куйдириш ёки пар билан ишлов бериш орқали олинадиган сунъий тош.
Оддий ғишт- қурилиш материали сифатида ишлатиладиан ғишт сунъий кимёвий материал бўлиб, бўйи 250, эни эса 120 ва қалинлиги 65 мм, оғирлиги 4 илограмм қилиб таайёрланади.
Бир ярим ёки модуль ғишт – деб аталувчи ғиштнинг турида параллелипипед қалинлиги 88 мм ни ташкил этади.
Юзали ғишт- оддий ғишт ўлчамларида ишлаб чиқариладиган юзаси эритма билан қопланган нафис буюм.
Енгил вазнли ғишт- серкавак ва серкавак-ичи кавакли ғишт тури.
Ғишт маркаси- ғиштнинг 1 квадрат сантиметри юзасига тўғри келадиган ва килограммда берилган юкнинг мақдори.
Кислотага чидамли ғишт- фазавий таркиби асосан муллит ва кварц минералларидан ташкил топган ва маркаси 200 дан, кислотага цидамлилиги 94% дан кам бўлмаган буюм.
Силикат ғишти – мамлакатимизда яратилган ва қурилишда кенг фойдаланиладиган кварц ва оҳак асосида олинган ва формуласи кальцийли гидросиликатдан ташкил топган буюм. Оқ рангли силикат ғишти 75, 100, 125 ва 150 маркаларида чиқарилади. Уларга 0,1-3 процент атрофида бўёқ қўшиб, ҳоҳлаган рангдаги ғиштни олиш мумкин.
Айланма печ- хом ғиштни юқори ҳароратда пишириб олиш учун ишлатиладиган қурилма.
Туннели печ – хом ғиштни юқори ҳароратда қўл кучисиз пишириб олиш учун ишлатиладиган қурилма.
Автоклав – силикатли ғиштларни 150-200 даражали харорат ва 7-8 атмосферали босимда ишлов бериш учун ишлатиладиган қурилма.
Назорат саволлари.
Ғишт қандай таърифланади?
Оддий вам одул ғиштларининг ўлчамларини келтиринг.
Ғиштнинг қандай турларини биласиз?
Юзали ғишт кандай қилиб ясалади ва олинади?
Изоляция мақсадларида ишлатилувчи ғишт оддий курилиш ғиштидан қандай фарқланади?
Ичи ковак гиштлар неча тешиклик қилиб қолипланади?
Кислотага чидамли ғишт қандай фазавий таркибга эга?
Силикат ғиштининг формуласини ёзиб беринг?
Ғишт қандай тайёрданади ва пиширилади?
Қурилиш ғишти қандай хосса – хусусиятларга эга?
Do'stlaringiz bilan baham: |