Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Download 0.94 Mb.
|
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ
4. Ғиштнинг ишлатилиши.
Пишиқ ғишт ҳам тайёр бўлди дейлик. Хўш, у қаерларда ишлатилиши мумкин. Шу нарса алоҳида таъкидлаш лозимки, ғишт аввало қурилиш материалидир (4 ва 5- расмлар). У айни кунларда мамлакатимизнинг қурилиш материалларига бўлган эхтиёжнинг 50-60 %-ни қондириб келмоқда. Оддий қурилиш ғишти иморат ҳамда иншоатларнинг деворлари ва бошқа қисмларга ишлатилса, юзали ғишт иморатларнинг ташқи юзасини пардозлашда; махсус ғиштлар эса завод ва фабрика трубалари, канализация ва йўл иншоатлари қурилишида; ўтга чидамли хиллари юқори ҳароратли қурилмаларини бунёд жтишда, хусусан цемент, гипс, шиша пишириш печларини қуришда ишлатилади. Оддий қурилиш ғиштининг асосий камчилиги унда иссиқлик ўтказиш коэффицентининг бир оз юқорилигидир. Шу боисдан иморатларнинг ташқи девори катта қалинликда қурилади, ҳолбуки, мустаҳкамлик нуқтаи назаридан уларни ингичкароқ қилиб қуриш ҳам мумкин. Бу эса ўз навбатида ғишт массаси, қолаверса эритманинг кўп сарфланишга олиб келади. Шунинг учун инженер ва олимлар бу борада катта изланишлар олиб бордилар. Хусусан,А.Больцманнинг ихтиросини такомиллаштириш натижасида ғиштнинг “Ички қисми бўш”,“Ғовакли”,“Беш деворли ғишт” сингари турлари яратилди.Бундай 1 куб метрга 1000-1400 килограмм ҳажм оғирлиги тўғри келувчи ғиштлар тураржой 4- расм. Ётиқ лентали прессда ғишт қуйиш: 1-юклайдиган воронка; 2- валиклар; 3-шнек; 4-пресс мунштуги; 5-намлагич; 6-лентасимон сиқма масса; 7-таянувчи роликлар. 5-расм. Бухородаги Миср Араб мадрасаси ва Минораи Калоннинг умумий кўриниши. биноларини қуришда кўплаб ишлатилмоқда.Уларни кўллаш иморат оғирлигини 25-40 процентга камайтириш, қурилишга сарф бўлувчи ишчи кучининг 25 процентга қисқартириш, яни ташишга кетувчи маблағнинг камроқ сарф бўлишига олиб келади. Силикат ғиштнинг таннархи оддий пишиқ ғиштнинг таннархидан арзон. Аммо унинг шакли тўғри, юзаси текис, ранги тиниқ. Бу факторлар қурилиш процессида деворларга ғишт қўйишни тезлаштиради, деворларнинг кўркам ва сифатли бўлиши га олиб келади. Маълумки, оғир саноат ривожининг асоси бўлган чўян ва пўлат эритишда ғиштсозлар хизмати катта. Ғишт чўян ва пўлат эритувчи домна, мартен, кислородли конвертор печларнинг ички қисмини қоплаш учун ишлатилади. Шунингдек, улардан пўлатни узлуксиз қуйиш қурилмаларининг кавш, стакан, пробка ва втулкалари, регенераторларнинг насадкалари (печларнинг трубадан чиқиб кетаётган иссиқ, газ ёхуд тутундан фойдаланиб, печга хавони иситиб берувчи қисми), қора ва рангли металлар учун тигеллар (металл эритиш ёки бирор металлни юқори температурада тоблаб олиш учун ўтга чидамли гилватадан қилинган қозон) тайёрланади. Бундай мақсадда ишлатилувчи аксарият материаллар агрессив муҳит таъсирига ниҳоятда чидамли бўлади. Мисол тариқасида шуни айтиш мумкинки, углеродли блоклар билан футеровка қилинган домна қўраси, яъни металл эритадиган печнинг ичига қопланган ўтга чидамли материал 2000 даражадан юқори ҳароратда 7-8 йил мобайнида узлуксиз ишлаши мумкин. Ғишт киме саноатида ҳам кенг қўлланилмоқда. У алюминий, магний, қўрғошин, кальций карбиди, фосфор, ферроқотишмалари эритиш печла-рини,циклонлар,трубопровод ва чанг тўплаш аппаратларини қуриш,қаттиқ ёқилғида ишловчи буғ қозонларининг юзини қоплашда ишлатилади. 1950 йиллардан кейин ўтга чидамли ғиштларнинг янги техникада қўллаш суръати янада тезлашди. Ракета, реактив двигатель ҳамда газ турбиналарининг мустаҳкамлиги ва эрозияга чидамлигини таъминловчи кремний карбиди, дисилицид молибдени сингари кимёвий бирикмалар билан қопланган қисми углеродли материаллар билан футеровка қилинмоқда. Шунга ўхшаш маҳсулотлар ректорларда нейтронлар ҳаракатини секинлаштириш, пресслаш печларининг исувчи формалари ролини бажариш, вакуум техникада иссиқликни изоляция қилиш каби ишларни бажаришга ёрдам беради. Умуман, ғишт жуда кўп имкониятларга эга бўлган материалдир. Унинг “оёғи” етмаган тармоқ, “қўли” тегмаган соҳа ҳозирги кунда йўқ дейиш мумкин. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling