Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Download 0.94 Mb.
|
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Сунъий сопол буюмлар ишлаб чиқаришнинг қисқача тарихи.
2. Нафис керамика классификацияси.
Барча нафис керамика буюмлари икки катта группага ажратилади: 1. Юмшоқ сополакка эга бўлган, ғовак ва етарли даражада пишмаган буюмлар; 2. Сопалагининг кесими қаттиқ ва ялтироқ бўлган ҳамда пишган буюмлар. Биринчи группа буюмлари қаторига қуйидагилар киради: 1. Ярим чинни (ошхона буюми,санитария-техника буюми ва бошқалар); 2. Қаттиқ фаянс - хўжалик ва санитария-техника буюми, фаянсли облицовка мақсадларида ишлатилувчи кошинлар; 3. Тупроқли фаянс; 4. Оҳакли фаянс; 5. Рангли ва оқ сопалакга эга бўлган майолика (хўжалик буюми, декоратив буюмлар, облицовка учун ишлатилувчи рангли мозаика, панно ва бошқалар); 6. Санитария-қурилиш ва санитария-техника буюмлари - ванналар, умивальниклар, лаборатория ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган раковиналар. 3. Сунъий сопол буюмлар ишлаб чиқаришнинг қисқача тарихи. Сополсозлик қадимий бўлиб, халқ усталари уни асрлар давомида ўз маҳоратлари билан ривожлантириб келмоқдалар. Бугунги кунда сополсозлик санъати асосида ясалган турли хилдаги буюмларга янгидан жило берилмоқда. Бу санъат ва хўжалик буюмлари билан бир қаторда тарихий обидалар, замонавий уй-жойлар, иншоатлар,хиёбонларга чирой бахш этмоқда. Эндиликда сополсозлик санъати биринчи бор метро станциялари пардозида ҳам қўлланила бошлади. Жумладан, Тошкент метрополитенининг “Ойбек”, “Навоий” ва “Тошкент” станцияларига кириб келган ҳар бир киши ўзини кўркам қасрга кириб қолгандек ҳис этади. Станция устунларидаги кулолчилик намуналарида миллийлик, тарихийлик ва замонавийлик акс этган. Орнаментларидаги бўртма нақшлар ва бўёқларнинг гўзаллиги махаллий кулолчиларнинг сополсозлик санъати тарихининг, унинг барча сир-асрорларини пухта ўрганиб олганлигидан далолат беради. “Тошкент” станциясига ўрнатилган панно ва безакларда Шарқнинг машъали бўлган шаҳримизнинг чинакам дўстлик қўрғони эканлиги, унинг гуллаб-яшнаётган қиёфаси акс эттирилган. Инсоният тарихда ҳамиша машаққатли ҳаётни енгиллаштиришга, унга гўзаллик бахш этишга интилган. Инсон тупроқдан тайёрланган лойнинг ёпишқоқлигини, иссиқдан қотишини ўз хаётида кўп маротаба синаб кўради. Бу эса ўз навбатида сунъий сопол буюмларининг илк турларини ишлаб чиқаришга олиб келди. Археологик қазилмалардан олинган маълумотларга қараганда, аждодларимиз тош асрининг охири даври - неолитда овқат пишириш, сув ва ичимликларни сақлашда тухумсимон ясси идишлардан фойдалашган. Сополсозликнинг пайдо бўлиши ҳунармандчиликнинг кўпгина турлари қатори инсоннинг кўчманчиликдан ўтроқлашувига ўтишини таъминловчи омиллардан бири бўлди. Ўтроқлашувлик омили ўз навбатида сополсозликнинг ривожланишида мухим роль ўйнаган. Сопол идишлар ясаш, айниқса милоддан аввалги уч-бир минг йилликлар даврида бронзадан қурол-аслаҳалар ясаш, чарх ва қолип сингари буюмларни инсоният томонидан кашф этилиши асосида ривож топди. Бу даврда сополнинг сифати, техник ва технологик кўрсаткичлари юқори поғонага кўтарилиб, шакли, безаклари ранг-баранг бўла бошлади. Милодгача ва милодий I-VII асрларга келиб, халқ хўжалиги, савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик янада ривожланди, шулар қатори кулолчилик ҳам ўсди. Бу даврда бозор учун сопол косалар, қадаҳсимон идишлар кўп-лаб ишлаб чиқарилган. Аксарият бу идишларнинг сиртига қизил ёки бош-қа рангда кесакдан тайёрланган буёқ берилар ёхуд нақшлар туширилар эди. Идишлар иссиқлик таъсирида узоқ вақт пиширилиши туфайли сифати ошди, шакли ихчамлашди ва хили кўпайди. Бу даврда сополсозлар ўз маҳсулотларини турли хил шакл ва ҳажмдаги махсус печларда пиширириш эди. Сополсозлик милодий I-X асрлар Ўзбекистон территориясида ғоят юксак таррақиёт даражасига кўтарилди. Хусусан, IV-VI асрлар Оҳангарон водийсининг Апартак ва Номудлиғ районларида тилла, кумуш ва мис конларини ўзлаштириш билан бир қаторда, каолин тупроғини қазиб олишга киришилди. Маҳаллий кулолсозлар қимматбаҳо ҳом ашё асосида нозик дид билан ишланган сопол лаган, пиёла, коса, сиёҳдон, чироқ ва кўзачаларни ишлаб чиқара бошлашди. Уларнинг юзаси қора, кўк, сариқ ва ҳаворанг бўлиб, қуш ва дарахт тасвирлари акс эттирилгани билан ажралиб турарди. Республикамиз тарихининг ўрта асрга оид сопол ёдгорликларини Фарғона водийсининг Чуст ва Далварзин, Сурхандарё областининг Сополитепа ва Кучуктепа, Самарқанднинг Афросиёб, Хоразм ва Тошкентнинг ҳунармандлар яшаган даҳаларидан топилган амалий ашёлар ичида кўплаб учратиш мумкин. Бундай сопол идишлар ўзининг пишиқлиги, нақшнинг бетакрорлиги, нафис ишлов олинганлиги билан лол қолдиради. Сопол идишлар АҚШ, Англия, Франция, Туркия, Греция, Миср музейларида маданиятимизнинг ноёб нусхалари сифвтида намойиш этилмоқда. XIII асрда сополсозлик инқирозга юз тутди. Аммо Темурийлар давлатининг пайдо бўлиши ва тараққий этиши натижасида XIV-XVI асрларда сирли сопол буюмларини ишлаб чиқаришга қайта асос солинди. XX асрга келиб Ўзбекистонда керамика маҳсулотларининг барча тури, шу жумладан сополсозликнинг ривожланишига катта эътибор берилди. Республикамизнинг ҳамма областларида кулолчилик корхоналари барпо этилди. Ғиждувон, Риштон, Хива, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкентда мавжуд бўлган ҳунармандчилик устахоналари қайта жихозланди ва кенгайтирилди. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling